15 ноя 11:19
Янгиликлар
Бокс/ММА
Ўзбек боксчиси афсонавий Оскар де ла Хойя билан ҳамкорлик қилади
Олимпия ўйинлари ва жаҳон чемпионати совриндори Бектемир Мелиқўзиев собиқ жаҳон чемпиони Оскар де ла Хойяга тегишли "Golden Boy" промоутерлик компанияси билан ҳамкорлик қилади.
Бунгача "Мир бокса" компанияси билан ишлаб келган Бектемир энди "Golden Boy" билан ҳам сопромоутерлик асосида ҳамкорлик қилади.
Эслатиб ўтамиз, Бектемир шу кунгача проф боксда учта жанг ўтказиб, уларнинг барчасида рақибларини нокаутга учратган.
Маълумот учун, "Golden Boy" компанияси Сауль Альварес, Деонтей Уайлдер, Маркос Майдана, Амир Хан, Пол Малиньяжи ва бошқа боксчилар билан ҳамкорлик қилади.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар