UZ

Сўнгги янгиликлар

21:22"Номзодлар турнири". Накамура ҳам мағлуб этилди. Кетма-кет ғалабалар 0 19:01Чарльз Оливейра Топурия — Гэтжи жанги учун захира варианти бўлишга тайёр 0 18:39Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичи учрашувлари санаси маълум қилинди 0 18:17UFC топ жангчиси Стрикленд Чимаевни мағлуб этиши учун нима қилиши кераклигини айтди 0 17:52Эртага 5 нафар боксчимиз Осиё чемпионати чорак финалида жанг қилади 0 17:31Таэквондочиларимиз "Turkish Open"дан кейин Жаҳон рейтингида кўтарилишди 0 17:10ЎФА таклифини рад этган Йоахим Лёв ЖЧ-2026 иштирокчиси бош мураббийи бўлади 0 16:49Mangu 2: Рақибсиз қолган Акбаржон Исломбоев бразилиялик жангчи билан тўқнаш келади (ПОСТЕР) 0 16:28Иқболжон Холдаров ва Ҳасанбой Дўсматов жанг қилиши керак бўлган турнир қолдирилди 0 16:07Бобур Абдулазизов навбатдаги жангини анонс қилди (ПОСТЕР) 0 15:46Гвардиоланинг "Манчестер Сити"дан кетиш вақти маълум 0 15:25Осиё чемпионати доирасида илк ўзбек-қозоқ қарама-қаршилиги бўлиб ўтди 0 15:04Царукяннинг 5 кундан кейин ўтказиши белгиланган жанги бекор қилинди 0 14:43Чел Соннен Ислам Махачевнинг жангларига қизиқиш йўқлигини тушунтирди 0 14:22"Барселона" президенти Фликнинг клубдаги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди 0

04 апр 17:00
Янгиликлар

Футбол

Ўзбек футболида тарихий воқеа. Суперлига титул ҳомийга эга бўлди

Миллий олимпия қўмитаси Президенти, Ўзбекистон футбол Ассоциациясининг биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов бугун жаҳонга машҳур “Пепси” компанияси вакилларини қабул қилди.

Ушбу компания ўзбек спорти, хусусан мамлакат футболида юз бераётган ислоҳотларни юқори баҳолаб, Ўзбекистон футбол Ассоциациясига янги ташкил этилган Суперлигага ҳомийлик қилиш таклифи билан чиқди.

Ўз навбатида Профессионал футбол лигаси компания вакилларига Суперлиганинг 4-туридан ўрин олган “Бунёдкор” – “Бухоро” учрашувида ўз имкониятларини намойиш этиб берди. Мамлакатимизнинг энг кўркам аренасида “Пепси” рекламаси учун  яратилган шароитлардан компания раҳбарлари бениҳоя мамнун бўлишди ва Суперлигага титул ҳомий бўлиш истагини билдиришди. Шу мақсадда “Пепси” компаниясининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбарлари бугун Миллий олимпия қўмитасида Умид Аҳмаджонов билан учрашишди.

“Ўзбек футболида сўнгги пайтларда юз бераётган ислоҳотлар эътиборимизни тортди. Тан олиш керак Ўзбекистон футбол Ассоциацияси Суперлигага асос солгач, сезиларли равишда мухлисларни стадионларга қайтара олди. Сўнгги йилларда мухлислар ташрифи бўйича пойтахт стадионлари энг паст кўрсаткични қайд этарди. Бу йилги мавсумдан эътиборан ҳаммаси тубдан ўзгарди. Ортда қолган тўртта тур якунларига кўра энг кўп мухлис “Бунёдкор” стадионига ташриф буюргани сўзимизга исбот бўла олади. Ҳаммаси бўлиб эса тўртта тур учрашувларини деярли 300 000 ишқибоз бевосита стадионлардан кузатди.  

“Пепси” компанияси реклама индустриясида айнан спортнинг футбол турига катта эътибор қаратади. Компаниямиз шунингдек, жаҳонинг энг нуфузли спорт мусобақаларидан бири – футбол бўйича Европа чемпионлар лигасининг ҳам расмий ҳомийси ҳисобланади. Биз ўзбек футболида рўй бераётган ижобий ўзгаришлар, ислоҳотларда бевосита иштирок этишни, шу орқали ўзбек спорти тараққиёти ва ривожланишига ҳисса қўшишни истаймиз. Қолаверса Ўзбекистон Суперлигаси компаниямизни янада машҳурроқ қилиш, маҳсулотларимизни реклама қилиш учун катта бозордир. Биз бу имкониятни қўлдан чиқармаслигимиз керак,” – деди “Пепси” компаниясининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Шуҳрат Эргашев.


Таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси бунга қадар бир қатор нуфузли фирма ва компаниялар билан Суперлигага ҳомийлик қилиш масласида музокаралар олиб борди. Улар орасидан айнан “Пепси” компаниясининг таклифи маъқул келди.

“Аввало биз томондан олиб борилаётган ислоҳотларга берилган юқори баҳо ва эътироф учун миннатдорчилик изҳор этаман. Ўзбекистон футбол Ассоциацияси бошқарувида енг шимариб ишга киришганимизда ўз олдимизга биринчи галдаги вазифа сифатида мухлисларни стадионга қайтариш масаласини қўйгандик. Озми кўпми бу режалар амалга ошаётганидан ҳурсандман. Аммо бу билан чекланиб қолмоқчи эмасмиз. Футболни халқимиз жуда севади. Биз мухлислар учун стадионларда керакли барча шароитларни яратиш, энг аввало тоза, ҳалол ва томошабоп футбол намойиш этиш йўлида ҳали кўп ишлашимиз керак. Ишончим комилки, биз бунинг уддасидан чиқамиз,” – деди Умид Аҳмаджонов.

“Ўз навбатида футболдан ташқари бошқа спорт турлари – жумладан дзюдо, спорт курашлари, оғир атлетика, бокс, таэквондо ва бошқа турлар бўйича ҳам ҳамкорликни давом эттиришимиз мумкин. Асосий мақсад ушбу шартнома орқасидан мўмайгина даромад олиш эмас, балки мамлакатимизда спорт тараққиёти ва Олимпия ҳаракатини янги босқичга олиб чиқиш. Спортда маркетинг соҳасини янада ривожлантиришдан иборатдир,” – дея сўзини давом этттирди МОҚ Президенти.

Учрашув якунида “Пепси” компанияси ва Ўзбекистон футбол Ассоциацияси ўртасида шартнома имзоланди. Демак, ўзбек футболи тарихида биринчи марта Ўзбекистон Суперлигаси ўзининг титул ҳомийсига эга бўлди. Битим ҳозирча йил якунига қадар имзоланди. Келаси мавсумда ҳамкорлик доирасини янада кенгайтириш, мусобақалар сонини ошириш, болалар ва маҳалла футболига ҳам кириб бориш масаласида келишиб олинди. Шак шубҳасиз, бугунги тарихий воқеа, ўзбек спорти, хусусан футболи тараққиёти йўлида ташланган муҳим қадам бўлиб қолади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг