UZ

Сўнгги янгиликлар

15:29"Челси" клубининг Боэлининг консорциумига сотилиши тасдиқланди 0 15:08"Ролан Гаррос". Хачанов 11-ракеткани мағлуб этди 0 14:47Бивол ўзини ММАда синаб кўриш эҳтимоли ҳақида гапирди 0 14:26Максим Шин 1/2 финал учрашувини ўтказди 0 14:03ПСЖ Рамос ва Навасни қўйиб юбормоқчи эмас 0 13:42Надаль "Ролан Гаррос" учинчи давра учрашувини ўтказди 0 13:21UFC 277 асосий кардидан ўрин олган жанг UFC 278 турнирига кўчирилди 0 13:00Майкл Чендлердан муваффақиятга эришиш сирлари 0 12:39Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг Осиё чемпионатида қатнашадиган якуний таркиби маълум 0 12:18Умар Кремлёв Биволга автомобиль совға қилди + ФОТО 0 11:57Расман! 16 июль кунги UFC турнирининг марказий жанги тасдиқланди 0 11:36Маҳмуд Мурадовнинг навбатдаги жанг санаси ва рақиби маълум + ФОТО 0 11:15Жеррард финалда қандай ҳисоб қайд этилишини айтди 0 10:54Алькараз "Ролан Гаррос" соврини сари юришини давом эттиряпти 0 10:33Йоэль Ромеро рақибининг жағини синдириб қўйди + ФОТО 0

14 ноя 19:45
Янгиликлар

Самбо

Ўзбек самбочилари жаҳон чемпионатини 11 та медаль билан тугатишди, умумжамоа ҳисобида иккинчи ўриндамиз!

12-14 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилган самбо бўйича жаҳон чемпионати ўз якунига етди.

Уч кун давомида самбо мухлислари кескин ва шиддатли беллашувлар гувоҳига айланишди. Мусобақада иштирок этган ўзбекистонлик самбочилар умумий ҳисобда 11 та медаль қўлга киритишди. Терма жамоамиз аъзолари 3 та олтин, 5 та кумуш ва 3 та бронза медалларига эга чиқишди.

Терма жамоамиз сафида қуйидаги спортчиларимиз совриндор бўлишди:

Олтин:

-58 кг: Баҳодир Бакиев (жанговар самбо)

-88 кг: Ихтиёр Эшмуродов 

-98 кг: Нодиржон Мирхаликов


Кумуш:

-79 кг: Улуғбек Раҳмонов

-64 кг: Ойбек Солиев (жанговар самбо)

-50 кг: Сабина Давлатова

-79 кг: Фурқат Рўзиев (жанговар самбо)

-88 кг: Соҳибжон Ҳасанбоев (жанговар самбо)



Бронза:

-59 кг: Ибодатхон Агожонова

+98 кг: Ҳакимжон Исмоилов (жанговар самбо)

-71 кг: Истам Қудратов

Ушбу натижа орқали самбочиларимиз жаҳон чемпионатини умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринда якунлашди. Биринчи ўринни Россия вакиллари эгаллашган бўлса (8 та олтин, 6 та кумуш, 4 та бронза), кучли учликка Беларусь вакиллари (3 та олтин, 5 та кумуш) якун ясашди. 

Қайд этиш лозимки, бу ўзбек самбосидаги тарихий натижа ҳисобланади. Бунгача самбочиларимиз жаҳон чемпионатида хеч қачон умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллашмаганди.


Ўзбекистон самбо ассоциацияси матбуот хизмати 

Рейтинг: +3   

Фикрлар

   
15 ноя 13:52:39
Nuriddin 77
Sambo chahon chempioni bōlgan sambochiga 4 ming dollar Boksda jahon chempioni bōlsang 100 ming dollar + yana (Qozoq bokschini misol qilaylik) hōsh 100 ming dollar Qozogiston davlatidan 70 ming dollar Arman Dikiy degan odam aralshib 25 ming dollar viloyat hokimidan 500 millioncha bizi pulda yana yangi qurilgan shahar markazidan 2 yoki 3 honali uy berdi.Umumiy ōrtacha 300 ming dollardan oshiqroq foyda qildi farq bormi.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг