UZ

Сўнгги янгиликлар

13:50Тайсон Фьюри: "Агар шундай бўлса, жамоамдагиларга мени "отиб ташланглар" дедим" 0 13:29"Реал" дарвозабони Куртуа жароҳатдан кейин қачон сафга қайтиши маълум 0 13:0848 ёшли Йоэль Ромеро Гекторга қарши жанг ўтказади 0 12:47Тўй яқин чоғи - Синдаров Гиннес рекордлар китобига киритилган ҳамкасбига кўнгил қўйдими? (+ФОТО) 0 12:26Флойд Мейвезер АҚШ солиқ хизматига 7,3 млн доллар қарз 0 12:05Осиё кубоги. Қизларимиз бугун 1/2 финал йўлланмаси учун майдонга тушади 0 11:44Жон Жонс қайтиш масаласини ёпди 0 11:23Соҳибжамол Осиё чемпионати совриндори! Жалолов финалда, Жамаловда кутилмаган мағлубият 0 11:02Белал Муҳаммад Прохазка - Улберг жанги ғолибни айтди 0 10:41"Вест Хэм" ғалабага эришиб, "Тоттенхэм"ни 18-ўринга "кузатиб" қўйди + ВИДЕО 0 10:20Бугун 5 нафар эркин курашчимиз Осиё чемпионатидаги иштирокини бошлайди 0 09:59"Мен 100% қафасдаги жанг тарафдориман". Жо Байденнинг ўғли Трампнинг ўғилларига "вызов" ташлади 0 09:38Таэквондо WT бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига бағишланган флешмоб ўтказилди ФОТОРЕПОРТАЖ 0 09:17"Рома" ўз уйида аутсайдерни қийинчиликсиз мағлуб этди + ВИДЕО 0 08:56Майк Тайсон Фьюрига мурожаат қилди ва жавобини ҳам олди 0

19 июн 18:21
Янгиликлар

Таэквондо, Париж-2024

Ўзбек таэквондосидан ажойиб янгилик: Терма жамоа Париж-2024 Олимпия ўйинлари учун бешинчи йўлланмани ҳам қўлга киритди, Никита Рафалович Олимпиадага боради!

Таэквондо WТ бўйича +80 кг вазн тоифасида Ўзбекистон эркаклар миллий терма жамоаси аъзоси Никита Рафалович Париж Олимпиадаси лицензиясига эга чиқди.

Халқаро Олимпия қўмитасининг Париж-2024 Олимпиадасида иштирок этадиган нейтрал мақомдаги россиялик спортчилар рўйхатида таэквондочилар қайд этилмади. Уси Катта дубулға турнирида лицензияларни қўлга киритган россиялик спортчиларнинг ўрнига, Олимпия рейтингида энг яхши ўринларни қайд этган спортчиларга квота тақсимлаб берилди. Бу ҳолатда +80 кг вазн тоифасидаги рейтингда олтинчи ўринни қайд этган ҳамюртимиз, Токио-2020 Олимпиадаси иштирокчиси Никита Рафалович ҳам йўлланмага эга чиқди.

Эндиликда Париждаги Олимпиадада таэквондо WТ бўйича терма жамоамизнинг беш нафар спортчиси ғолиблик учун кураш олиб боради.Бу Ўзбек таэквондосидаги энг яхши натижадир. Боиси, шу пайтгача ўтказилган Олимпия ўйинарида таэквондочиларимиз 4 тадан зиёд йўлланмага эга чиқмаган эди.

Париж-2024 Олимпиадасида юртимиз шарафини ҳимоя қиладиган спортчиларимиз:

Улуғбек Рашитов (68 кг)

Жасурбек Жайсунов (80 кг)

Никита Рафалович (+80 кг)

Озода Собиржонова (67 кг)

Светлана Осипова (+67 кг).

Бундан ташқари, спортчиларимиз дунёнинг энг кучли учта термаси қаторида Олимпия ўйинлари тарихида илк бор ташкил этилаётган кўргазмали микст дастурида ҳам иштирок этишини алоҳида таъкидлаш лозим. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг