UZ

Сўнгги янгиликлар

10:5135 ёшли Забит Магомедшарипов 21 яшар Рауль Росасга қарши жанг қилади 0 10:13ЖЧ-2026`ни тарк этган илк терма жамоа номи маълум бўлди 0 09:47Баҳодир Жалолов билан жанг қилиши айтилган Мозес Итауманинг рақиби ва жанг санаси тасдиқланди 0 09:19Мадримовнинг вазнида катта жанглар эълон қилинди + ПОСТЕР 0 08:43Бугун Жаҳон кубогида 11 нафар боксчимиз рингга кўтарилади 0 08:06ЖЧ-2026. Марокаш ғалабага эришди, Танташев мундиалда дебют қилди 0 19:02"Махачев - Макгрегор жанги UFC тарихидаги энг буюк тўқнашувга айланиши мумкин" - мураббий 0 18:13"Олти ойда курашни ўрганиб бўлмайди". Ислам Махачев — Иан Гаррининг тайёргарлиги ҳақида гапирди 0 17:45Хоакин Бакли ҳам RAF Лигасига ўтди 0 16:12ЖЧ-2026. Энг кўп мухлис қайси ўйинга тушди? 0 15:40ИНТЕРВЬЮ. Боксдан ММАга ўтган қизалоқ Махлиё Хабибуллаева 0 14:27Фирибгарликда айбланган GFL Лигаси яна қайтаётганини эълон қилди. Илк турнирнинг марказий жанги Тони Фергюсон иштирокида ўтади 0 13:53Икки нафар конкурчимиз жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди 0 13:28Бугун хет-трик қайд этган Дэвид 60 йилдан сўнг ушбу натижага эришган илк футболчи бўлди 0 12:59UFC Хитойга қайтмоқда (ПОСТЕР) 0

26 авг 23:00
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ўзбекистон бокс терма жамоасининг янги мураббийлар штаби расман таништирилди: штабдан кубалик мутахассислар ҳам ўрин олган

Бундан бир неча кун олдин Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий Тўлқин Қиличев бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи сифатида эълон қилинганди.

Кеча Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасида Тўлқин Қиличев бошчилигидаги янгиланган мураббийлар штабининг расман таништирув маросими бўлиб ўтди. 

Унга кўра, энди Ўзбекистон терма жамоаси мураббийлар штабида қуйидаги мутахассислар фаолият олиб боришади: 

1. Бош мураббий: Тўлқин Махмурович Қиличев

Республикамизда боксни янада ривожлантиришда ўзининг юксак ҳиссасини қўшиб келаётган “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий”дир. Узоқ йиллардан бери терма жамоада катта тренер сифатида фаолият олиб бормоқда. Ўзбек боксига Баҳодир Жалолов, Муроджон Аҳмадалиев, Исроил Мадримов, Элнур Абдураимов ва яна кўплаб таниқли чемпионларни етказиб берган. 


2. Ўзбекистон бокс федерацияси маслаҳатчиси: Карлос Иван Фуэнтес Вильянуэва

Бокс спорт турида деярли 50 йиллик тажрибага эга. Кубада бугунги замонавий ва миллий бокс услуби асосчиларидан бири. Бокс спорт тури бўйича профессор. 

Карлос Иван Ангола, Ҳиндистон, Покистон, Венесуэла, Мексика, Тайвань, Туркия каби мамлакатларда ижобий фаолият олиб борган. Таъкидлаш жоизки, хорижлик мутахассис Куба терма жамоасининг бугунги кундаги бош тренери Роландо Асебалнинг устози ҳисобланади. 

Карлос Иван бошчилигида бугунги кунда ўзбек боксининг дунёдаги етакчилигини сақлаб қолиш ва давом эттириш, юқори малакали спортчиларни тайёрлаш ва уларни келгусида ҳам жахон ареналарида ўз иқтидорларини тўлақонли намоён этишлари мақсадида Ўзбекистонда боксчиларни тайёрлашнинг “миллий стандарти” қўлланма сифатида ишлаб чиқилмоқда. 


3. Бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси катта мураббийи: Хуан Энрике Стейнерс Тиссерт

Куба терма жамоаси тренерлар штабида узоқ вақт давомида фаолият олиб борган. Шунингдек, Испания, Филиппин, Венесуэла миллий терма жамоаларининг тренерлар штабида фаолият олиб борган тажрибали тренер ҳисобланади. Олимпия ўйинлари ғолиби ва жаҳон чемпиони Рониэль Иглесиаснинг шахсий тренеридир. 


4. Бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийи: Хулио Ли Хечеваррия

Мураббийлик фаолияти давомида Камбоджа, Индонезия, Таиланд, Миср каби мамлакатларда бокс спорт турини юқори поғонага олиб чиқилишида хизмат қилган. Хулио Ли икки карра Олимпия ўйинлари олтин медаль соҳиби Эктор Винент ва бир қатор маҳоратли совриндор боксчиларнинг тренери ҳисобланади.  


5. Бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси тренер-физиотерапевти: Хесус Альберто Моралес Монтеро

Куба спорт тиббиёти миллий институти мутахассисидир. Тиббиёт ва реабилизация йўналишида бир қатор халқаро курслар битирувчиси. Шу давргача Куба бейсбол терма жамоаси физиотерапевти сифатида фаолият олиб келган мутахассисдир. Жаноб Хесус эндиликда бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси таркибида ўзбек боксчиларининг физиологик ҳолатини кучайтириш ва яхшилашга ўз ҳиссасини қўшади. 

Шунингдек, терма жамоамизнинг яна бир тажрибали мураббийи Раҳматжон Рўзиохунов ҳам мураббийлар штабидаги фаолиятини давом эттиради. У киши сафарда бўлганлиги боис тадбирда иштирок эта олмади. 

Расмий таништирув маросимидан сўнг мураббийлар ОАВ ходимлари ва мутахассислар саволларига жавоб қайтаришди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг