UZ

Сўнгги янгиликлар

22:35Асадбек Самандаров Дакар Олимпиадасининг кумуш медали соҳиби 0 22:31Дакар-2026: Паризода Талабова кумуш медалга сазовор бўлди 0 20:30Ўзбекистонлик трамполинчилар Нанкиндаги Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 19:59Формула-1. Ландо Норрис — Бразилия Гран-приси ғолиби! 0 19:28Футзал. Ўзбекистон Тожикистонга жавобсиз учта гол урди 0 18:57Екатерина Гейниш Ўзбекистон терма жамоасини тарк этиб, яна Россия сафига қайтди 0 18:26Арман Царукян Пётр Яннинг ярим енгил вазнга ўтиш шартини айтди 0 17:55Трамп UFC раҳбарига Оқ уй матбуот котиби лавозимини таклиф қилганини ҳазил деб атади 0 17:24АПЛда илк истеъфо яқин. Жамоага янги мураббийликка номзодлар ҳам маълум — The Athletic 0 16:53Шавкат Раҳмонов жароҳати қайталангани ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди 0 16:21Хоккей бўйича Осиё чемпиони аниқланди 0 15:50Шоҳасан Мирзаматов Octagon 94 турнирида жанг қилади 0 15:19Флик "Барселона"нинг Ла Лигада "Атлетико" устидан қозонган ғалабасидан сўнг нималар деди? 0 14:48Zagreb Grand Prix 2026 учун таркибимиз тасдиқланди: Диёра ва Давлат ҳам Хорватияга боради! 0 14:17Гэтжининг менежери Топурияга қарши реваншни истисно қилди: "Унинг акаси ҳаётини сақлаб қолди" 0

21 ноя 15:04
Янгиликлар

Тадбирлар

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида семинар-тренинг ташкил этилади

21 ноябрдан 2-декабргача “Имконияти чекланган инсонларни спорт билан шуғулланиш орқали ижтимоий мослашувини қўллаб-қувватлаш” номли семинар-тренинг бўлиб ўтади.

Мазкур семинар-тренинг Япония Халқаро Алоқалар Агентлиги (JICA), Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети хамда Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази ҳамкорлигида ташкил этилади.

Учрашув давомида “Имконияти чекланган инсонларни спорт орқали ижтимоий қўллаб-қувватлашни ташвиқот қилиш” бўйича университет ва малака ошириш маркази билан ўзаро ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш режалаштирилган.

Ушбу семинар-тренинг машғулотлари 3 кун давомида, биринчи 25 ноябрь куни Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида, иккинчи семинар тренинг 26-27 ноябрь кунлари Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш марказида ўтказилиши режалаштирилган.

Семинарғтренингга Япониянинг етук мутахассислари Япониянинг Халқаро Алоқалар Агентлиги Тоҳоку Маркази ходими Хитоми Исава хоним, “Сo-innovation laboratory” ташкилоти ижрочи директори жаноб Дайсуко Хашимoто хамда Япония Таккю-воллей федерацияси вица-президенти ва тарғибот қўмитаси раиси жаноб Южи Хорикава хамда Жайканинг Ўзбекистондаги ваколатхонасининг лойиҳалар координатори Фарҳод Қурбонов ташриф буюради. 

Ташриф юзасидан дастур ишлаб чиқилган бўлиб, унда дастурга мувофиқ семинар-тренинглар ўтказиш ва ташкилот раҳбарлари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш юзасидан учрашувлар ўтказиш режалаштирилган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг