UZ

Сўнгги янгиликлар

12:45Осиё Кубоги-2027 муддати қолдирилди: турнир қачон ўтказилади? 0 12:01Субханкулов ва Круз IBF камари учун жанг қилади 0 11:07Карлос Пратес: "Махачевга икки баробар кучлироқ зарба бераман, сабоқ олсин" 0 10:36Жон Маккарти Мойкано - Нолан жангидаги ҳакамнинг ҳаракатларига баҳо берди 0 10:05Sofascore. "Нефтчи" ва "Пахтакор" футболчилари кечаги учрашувлар учун неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 09:34Уиттакер Гусков билан жанг ҳақида: "Ур ва ўтказиб юборма!" 0 09:03Жейк Полнинг рақиби GLORY собиқ чемпиони бўлади 0 08:32RAF лигасида россиялик спортчиларнинг иштироки ҳақида расмий баёнот берилди 0 08:01Элит ОЧЛ. "Ал Қодисия" 5 та гол урди, "Ал Айн" меҳмонда Саудия жамоасини мағлуб этди ва бошқа натижалар + ВИДЕО 0 21:04WTA рейтинги янгиланди. 22 поғона юқорилаган Раҳимова энди дунёнинг 44-ракеткаси! 0 19:10"Жангимиз тарихдаги энг буюк тўқнашувлардан бири бўлади". Дэвид Бенавидес Усик билан эҳтимолий жанг ҳақида гапирди 0 18:29Хамзат Чимаев қачон UFC октагонига қайтишини айтди 0 17:52"Бавария" Компанига нисбатан ғалати қоида жорий қилди 0 17:01"Худди биринчи чемпионлик камаримни қўлга киритгандек бўлдим". Альварес WBC’нинг иккинчи ўрта вазн чемпиони бўлгани ҳақида 0 16:14Арман Царукян Александр Волкановски билан эҳтимолий жанг ҳақида гапирди 0

01 окт 15:36
Янгиликлар

Тадбирлар

Ўзбекистон делегацияси Жаҳон этноспорт ўйинларида. Очилиш маросимида Режеп Тойиб Эрдоғон иштирок этди + ФОТО

Теглар :  Этноспорт
Шу кунларда Туркия Республикасининг Бурса вилоятида Жаҳон этноспорт ўйинлари бўлиб ўтмоқда.

Мазкур спорт анжуманида дунёнинг 102 давлатидан 3 минг нафардан ортиқ спортчи ғолиблик учун баҳсларга киришган.

Жаҳон этноспорт ўйинларида Ўзбекистон Республикаси спортни ривожлантириш вазири Адхам Икрамов бошчилигидаги мамлакатимиз делегацияси ҳам иштирок этмоқда.

Мусобақанинг тантанали очилиш маросимида Туркия Республикаси президенти Режеп Тойиб Эрдоған ҳам қатнашди ва нутқ сўзлади. Фахрий меҳмон ўз сўзида барча иштирокчиларни Жаҳон этноспорт ўйинларининг бошланиши билан самимий муборакбод этди ҳамда уларга омад тилади.

Жаҳон этноспорт ўйинларида Ўзбекистон спорт делегацияси улоқ кўпкари, кураш, белбоғли кураш, корш (Татаристон кураши), алиш (қирғиз кураши), қозоқ кураши, камондан отиш, мас-рестлинг, бел олиш ва уч кураш каби спорт турларидан қарийб 80 нафар спортчи билан иштирок этишади.

Маълумот учун: Жаҳон этноспорт ўйинлари 4 октябрга қадар давом этади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг