UZ

Сўнгги янгиликлар

20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0 17:21Кейн миллий терма жамоалар тарихидаги энг яхши тўпурарлар рейтингида Левандовскига етиб олди 0 16:50Дзюдочиларимиз "ШҲТ Очиқ кубоги"да иштирок этиш учун Москва шаҳрига жўнаб кетишди 0 16:19Эдди Хирн Фьюри – Жошуа оқшомининг иштирокчилари рўйхатидан норози 0 15:48Жо Роган: "Спорт комиссиялари тиззага тепишга тақиқ қўйишга қарор қилди" 0 15:17Али Лажами: “Ўзбекистонга қарши ғалаба қозониб, ФИФА рейтингидаги ўрнимизни яхшиламоқчимиз” 0 15:05Жаҳонгир Зокиров ва Раҳматулло Бойматов "Zuffa Boxing" турнири олдидан тарозига чиқди (ФОТО) 0 14:46Льюис Хэмилтон Ғазо сектори чегарасига борди (ФОТО) 0

12 фев 09:52
Янгиликлар

Каратэ

Ўзбекистон каратэ миллий федерацияси селекция ишларига жиддий эътибор қаратмоқда

Теглар :  Каратэ
Хабарингиз бор, каратэ спорт тури тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақаси бўлган ёзги Олимпида ўйинларидан мустаҳкам ўрин эгаллади.

Япония пойтахти Токиошаҳри мезбонлик қиладиган  ёзги олимпия ўйинларида ишитирок этишни мақсад қилган   Ўзбекистон каратэ миллий федерацияси ушбу нуфузли мусобақага муносиб иштирок этиш ниятида тайёргарлик ишларини  бошлаб юборган. Хусусан, ўғил-қизларимиз ўртасида каратэ  спорт турини янада оммалаштириш, иқтидорли спортчи-ёшларни саралаш, қолаверса, мураббийларнинг касб-маҳоратини ошириш, вилоятларда каратэ спорт турини янада ривожлантириш мақсадида  бир қатор ишларни амалга оширишмоқда.  Ўзбекистон каратэ миллий федерацияси тақвим-режасига мувофиқ ўтказилаётган ушбу ўқув-машғулотлар, семинар ва селикция ишлари Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри барча вилоятларда бир ой мобайнида ташкил этилади. Дастлаб 9 февралдан бошланган ушбу сайъ-ҳаракатларга Сурҳондарё вилояти мезбонлик қилди. Сурхондарё вилояти каратэ миллий федерацияси билан ҳамкорликда ташкил этилган иш - режасига мувофиқ, болалар ва ўсмирлар ўртасида вилоят биринчилиги беллашувлари ўтказилди. Термиз шаҳри мезбонлигида ўтган вилоят биринчилигида ғолиб ва совриндор бўлган ёш каратэчилар мураббий ва мутахассислар эътиборида бўлди. Боиси, ушбу мусобақа селекция вазифасини ўташи билан аҳамиятли саналади. Ўзбекистон каратэ (WKF) бўйича миллий терма жамоага муносиб номзодларни  саралаш - мусобақадан кўзланган асосий вазифалардан бири эди. Мусобақа доирасида ҳакамлар учун ўқув-семинари ҳам ташкил этилди. Сабаби, каратэ бўйича ҳакамларимизнинг халқаро миқёсдаги мусобақа ва турнирларда иштирокини кўпроқ таъминлаш ҳамда бу орқали ҳам мамлакатимиз нуфузини жаҳон спорт майдонларидан туриб мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишдир. 

Режага мувофиқ, Ўзбекистон каратэ миллий федерацияси ишчи гуруҳи навбатдаги вилоят биринчилиги ва селекция ишларини амалга ошириш учун  эртадан Қашқадарё вилоятида давом эттиради.

Айни пайтда юртимизда 20 мингдан ортиқ ёшларимиз каратэ спорт тури билан мунтазам машғулотларга киришган, - дейди Ўзбекистон каратэ миллий федерацияси раиси ўринбосари Комилжон Одилов. – Хабарингиз бор, каратэ спорт тури ёзги олимпия ўйинлари  дастуридан мустаҳкам ўрин олган.  каратэга бўлган эътибор ва қизиқиш натижада янаям кучайди. Халқаро мусобақаларда ҳам рақобат  ортган. Ўзбекистон каратэ миллий федерацияси раиси Алам Муллаев бошчилигида вазифамиз Токио-2020 ўйинларига каратэ (WKF) бўйича йўлланмаларни қўлга киритиш ва кучлилар қаторида бўлишни ният қилган ҳолда бор эътиборимизни спортчиларимиз орасидан энг иқтидорлиларини саралаб терма жамоамизга жалб қилиш, ўқув-йиғин машғулотлари, семинарлар ўтказиш каби ишларга қаратамиз. Шунингдек, каратэчиларимизни Осиё, жаҳон чемионатлари, халқаро турнирлада иштирокини таъминлаш  асносида уларнинг маҳоратларини ошириб бориш ва Токио-2020 ўйинларига кўпроқ спортчиларимиз билан бориб, кучли учликдан жой олиш ва Ватанимиз шарафани улуғлаш бош мақсадимиз бўлиб қолади.

Илҳом РАҲМОНОВ 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг