UZ

Сўнгги янгиликлар

22:35Асадбек Самандаров Дакар Олимпиадасининг кумуш медали соҳиби 0 22:31Дакар-2026: Паризода Талабова кумуш медалга сазовор бўлди 0 20:30Ўзбекистонлик трамполинчилар Нанкиндаги Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 19:59Формула-1. Ландо Норрис — Бразилия Гран-приси ғолиби! 0 19:28Футзал. Ўзбекистон Тожикистонга жавобсиз учта гол урди 0 18:57Екатерина Гейниш Ўзбекистон терма жамоасини тарк этиб, яна Россия сафига қайтди 0 18:26Арман Царукян Пётр Яннинг ярим енгил вазнга ўтиш шартини айтди 0 17:55Трамп UFC раҳбарига Оқ уй матбуот котиби лавозимини таклиф қилганини ҳазил деб атади 0 17:24АПЛда илк истеъфо яқин. Жамоага янги мураббийликка номзодлар ҳам маълум — The Athletic 0 16:53Шавкат Раҳмонов жароҳати қайталангани ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди 0 16:21Хоккей бўйича Осиё чемпиони аниқланди 0 15:50Шоҳасан Мирзаматов Octagon 94 турнирида жанг қилади 0 15:19Флик "Барселона"нинг Ла Лигада "Атлетико" устидан қозонган ғалабасидан сўнг нималар деди? 0 14:48Zagreb Grand Prix 2026 учун таркибимиз тасдиқланди: Диёра ва Давлат ҳам Хорватияга боради! 0 14:17Гэтжининг менежери Топурияга қарши реваншни истисно қилди: "Унинг акаси ҳаётини сақлаб қолди" 0

14 июл 11:51
Янгиликлар

Тадбирлар

Ўзбекистон махсус олимпия жамоаси “Gothia Cup” мусобақасига кузатилди

Ўзбекистон футбол ассоциациясининг анжуманлар залида Швециянинг Гетеборг шаҳрида ўтказиладиган “Gothia Cup” махсус футбол мусобақасида иштирок этиш учун жўнаб кетаётган махсус олимпия жамоасини кузатиш маросими бўлиб ўтди.

Маросимда Ўзбекистон футбол ассоциацияси Бош котиби Сардор Раҳматуллаев, Профессионал футбол лигаси Бош директори Омон Ғофуров, мураббийлар штаби, футболчиларнинг ота-оналари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Кузатув маросимида сўзга чиққан ЎФА бош котиби Сардор Раҳматуллаев ва Профессионал футбол лигаси Бош директори Омон Ғофуров барча футболчиларга Миллий олимпия қўмитаси Президенти ва Ўзбекистон футбол ассоциациясининг биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджоновнинг табригини етказиб,  уларга бўлажак мусобақада омад ёр бўлишини тилашди. Шунингдек, юртимиз шаънини муносиб ҳимоя қилишларига умид билдириб ўтишди.

Ўз ўрнида футболчилар номидан сўзга чиққан Аббос Маҳкамов кўрсатилаётган эътибор ва билдирилаётган ишонч учун раҳбариятга миннатдорчилик изҳор қилиб, мусобақа юртимиз шаънини муносиб ҳимоя қилишга ваъда бериб ўтди.

“Gothia Cup” ёшлар футбол мусобақаси Швециянинг Гетеборг шаҳрида ҳар йили ўтказилиб, унда дунёнинг 80та давлатидан ташриф буюрган ёшлар ва қизлар жамоалари иштирок этишади. Иштирокчилар сонига кўра бу турнир дунёдаги энг йирик мусобақалардан бири ҳисобланди. 1975 йилдан бери ўтказиб келинаётган бу мусобақада шу кунга қадар 80 дан ошиқ давлатлардан 1 750 жамоа ва 37 000 дан зиёд спортчилар иштирок этишган.

Ушбу мусобақа бир ҳафта давом этиб, Гетеборг шаҳрининг асосий тадбирига айланади. Шаҳардаги 110 та майдонда 4 500 та ўйин ўтказилиб 300 000 дан зиёд томошабин ташриф буюради.

Бу йилги мусобақада 12 та давлатдан ташриф буюрган 25 та жамоа, хусусан Ўзбекистон махсус олимпия жамоаси ҳам қатнашади.

Жамоамиз жорий мусобақада тўртинчи марта иштирок этади. Футболчиларимиз шу кунга қадар бўлиб ўтган мусобақаларда кетма-кет 3 маротаба юртимизга кумуш медаллар билан қайтишган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг