UZ

Сўнгги янгиликлар

14:52БУМ! Роберт Уиттакер Богдан Гусков билан жанг қилиш ниятида! 0 14:19Курашчиларимизни Хитойдаги халқаро турнир ва машғулотлар йиғини кутяпти 0 13:45Конор Макгрегор: "Энди ҳақиқий меҳнат бошланади" 0 13:08Африка футбол конфедерацияси ЖЧ ҳуқуқларини сотиш жанжали фонида ФИФАни қўллаб-қувватлади 0 12:39Тошкентда оғир атлетика бўйича Осиё чемпионати бошланди 0 12:13Кайл Снайдер ва Аҳмед Тажудинов ўртасида реванш жанги ўтказилади 0 11:47Canadian Open. Камилла Раҳимова дунёнинг учинчи ракеткасига қарши кортга чиқди 0 11:24Родрининг трансфери "Барселона"га тахминан қанчага тушиши маълум 0 10:59Saint Louis Rapid & Blitz 2026. Чемпион Синдаров - Прагг партиясида аниқланди 0 10:28Қирғизистондаги фожеали ҳалокат ортидан Ғалаба чўққисига чиқиш учун алпинистлар рухсатнома олиши талаб этилмоқда 0 09:56Жозеф Паркердан кокаин учун допинг бўйича айбловлар олиб ташланди 0 09:23Гвардиола Родрига қўнғироқ қилиб, уни "Барселона"га ўтишга кўндирди 0 08:49Чарльз Оливейра яқин дўсти Алан Насиментонинг вафотидан кейин илк бор баёнот берди 0 08:03Лайма Владсоннинг Германиядаги саргузаштлари давом этяпти! Ҳамюртимиз бу сафар ўзидан қарийб 400 поғона баланддаги теннисчини мағлуб этди 0 19:56Рамазон Темиров UFC собиқ юлдузига қарши жанг қилади — манба 0

20 авг 08:44
Янгиликлар

Бошқалар

Ўзбекистон Миллий Паралимпия ассоциациясига янги раҳбар сайланди

Теглар :  Паралимпия
МОҚда Ўзбекистон Миллий Паралимпия ассоциациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.

Унда Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Ойбек Касимов, МОҚ вице-президентлари Азиз Камилов ҳамда Сакен Полатов, шунингдек, спорт жамоатчилиги иштирок этди. Конференцияда кун тартибига қўйилган асосий масала ассоциациянинг амалдаги раиси Улуғбек Мирҳайдаровнинг ўз хоҳишига кўра лавозимидан озод этилиши бўйича ёзган аризасини кўриб чиқиш ва унинг ўрнига янги раҳбар сайлаш бўлди. 

Йиғилиш давомида дастлаб У.Мирҳайдаров аризаси кўриб чиқилди. Конференция иштирокчилари бир овоздан унинг истеъфосини қабул қилишди.

Шундан сўнг МОҚ вице-президенти Азиз Камилов сўзга чиқиб, ассоциация раҳбарлиги учун шу пайтгача Ўзбекистон Миллий Паралимпия ассоциацияси раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келган Мухторхон Махсудович Ташходжаев номзодини илгари сурди ва йиғилганларга номзод ҳақида қисқача маълумот бериб ўтди. Овоз бериш жараёнида барча бир овоздан янги номзодни маъқуллади ва Мухторхон Ташходжаев Ўзбекистон Миллий Паралимпия ассоциациясига янги раҳбар этиб сайланди.


Аввало, менга билдирилган ишонч учун ҳаммага раҳмат. Олдимизда Токио-2020 Паралимпия ўйинларидек масъулиятли мусобақа турибди. Риода қайд этилган натижа тасодиф эмаслигини исботлаш учун барчамиз биргаликда ҳаракат қиламиз. Жамоанинг ҳамжиҳатлигисиз ҳеч нарсага эришиб бўлмайди. Умид қиламанки, барчамиз бир жамоа бўлиб, олдимизга қўйилган вазифаларни адо этамиз”, – деди Мухторхон Ташходжаев.

Шунингдек, йиғилиш давомида Ойбек Касимов ва Азиз Камилов сўзга чиқиб, янги раҳбарнинг фаолиятида омад ва зафарлар тилаб ўтишди. Шунинг билан Ўзбекистон Миллий Паралимпия ассоциациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси ўз ишини якунлади.

Тадбир якунига етгач, барча Миллий Паралимпия ассоциациясида жам бўлди. У ерда МОҚ президенти Рустам Шоабдураҳмонов Паралимпия ассоциацияси мутасаддилари, спортчи ва тренерлар билан суҳбатлашди. МОҚ президенти учрашув давомида ташкилот аъзоларига янги раҳбарни яна бир бор таништириб, М.Ташходжаевнинг фаолиятида омад тилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг