UZ

Сўнгги янгиликлар

12:26ОЧЛ 2 турнирига қуръа ташланди: "Насаф" БАА, Кувайт ва Баҳрайн жамоалари билан ўйнайди 0 11:50Шаҳрам Ғиёсов ниҳоят, Шоҳжаҳон Эргашевнинг чақирувларига муносабат билдирди 0 11:19Холлоуэй Махачевнинг икки вазн чемпионлигини шубҳа остига олди 0 10:44Лас-Вегасдаги UFC турнирининг асосий жанги тасдиқланди + ПОСТЕР 0 10:16Янги мавсум "Барселона"да ким сардор бўлиши маълум 0 09:49Рамазон Темиров ўрнига Муҳаммад Мокаевга янги рақиб берилди + ПОСТЕР 0 09:18Рамазон октагонга чиқадиган UFC 333 турнири карди яна учта жанг билан тўлдирилди 0 08:51Grand Chess Tour: Синдаровда ниҳоят ғалаба, қора доналарда пешқадамлардан бири таслим этилди 0 08:24ФИФА Инфантинонинг ЖЧ ҳуқуқларини сотиш режасини танқид қилган операциялар директори Лямурни ишдан бўшатди 0 07:57Дунёнинг энг ёш UFC жангчиси оқшомнинг асосий тўқнашувида октагонга чиқади + ПОСТЕР 0 07:33Юнон-рум курашчимиз Қувончбек Исмоилов жаҳон чемпиони + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 19:45Ислам Махачев нега Иэн Гаррига қарши жанг қилиш қийин бўлганини айтди 0 19:05“Арсенал” юлдуз вингерини фақат бир шарт билан сотишга тайёр 0 18:28"Гарри билан жанг Ислам фаолиятидаги энг оғир жанглардан бири бўлди" - Махачевнинг мураббийи 0 17:45"Нега у икки камарни ушлаб турибди?" Холлоуэй UFC 330'дан кейин Махачевга "тош отди" 0

20 май 08:05
Янгиликлар

Футбол

Ўзбекистон Нидерландия билан ўртоқлик ўйини учун пул тўлайдими?

Ўзбекистон миллий терма жамоаси жорий йилнинг 8 июнь куни АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида Нидерландия миллий терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

Айрим манбалар ва ижтимоий тармоқларда мазкур учрашув учун Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан Нидерландия терма жамоасига 300 минг доллар миқдорида маблағ тўланиши ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизмати ушбу маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилди. Айтилишича, мазкур ўртоқлик учрашуви учун Нидерландия футбол федерациясига ҳеч қандай маблағ тўланмайди.

Учрашувни ташкил этиш билан боғлиқ стадион ижараси, хавфсизлик, трансляция ҳамда бошқа ташкилий харажатлар эса томонлар ўртасидаги келишувга мувофиқ тенг тақсимланади.

Эслатиб ўтамиз, Фабио Каннаваро қўл остидаги миллий жамоа 8 июнь куни Нью-Йоркдаги "Icahn Stadium"да Нидерландияга қарши ўртоқлик ўйини ўтказади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг