UZ

Сўнгги янгиликлар

19:06ТАВСИЯ ҚИЛАМИЗ: Ном барча нарсадан муҳим. Канело 2025 йилда жуда катта пул ишлаб олди, у Мессини ҳам ортда қолдирди 0 18:45Ўзбекистонлик спортчи стенддан отиш бўйича мусобақада Жаҳон рекордини янгилади 0 18:24Маҳмуд Мурадов супер оғир вазнли кик-боксчи рақиби билан тўқнаш келди (ВИДЕО) 0 18:06Президент Шавкат Мирзиёев спорт соҳасида амалга оширилган ишлар ва 2026 йил учун мўлжалланган вазифалар юзасидан тақдимот билан танишди 0 18:01Элдор Шомуродов: "Ҳозир фақат "Истанбул Башакшеҳир" ҳақида ўйлаяпман" 0 17:39Айтжан Халмаханов PWL 11 турнирида Олимпиада чемпиони билан жанг қилиши мумкин 0 17:17Полина Кудерметова эртага Австралия очиқ чемпионатидаги иккинчи ўйинини ўтказади. Рақиб дунё рейтингининг кучли 15 талигидан жой олган 0 16:54Муҳиддин Мамажоновнинг Mangu MMA 1 турниридаги рақиби эълон қилинди (ПОСТЕР) 0 16:33Ўзбекистон МТЖ Дубайга етиб борди + ФОТО 0 16:12Хабиб Нурмагомедов: "Менинг нутқим ММАни буткул ўзгартириб юборди" 0 15:51"Тайсон Фьюри ҳали тамом бўлмаган, у ҳамон чўққида" - Хирн 0 15:28Арман Царукян: "Топурияни 10 та жангдан 11 тасида ютаман" 0 15:01Дмитрий Бивол ва Михаэль Айферт ўртасидаги жанг тасдиқланди — BoxingScene 0 14:39Элдор Шомуродов Туркия Суперлигаси тур рамзий жамоасидан жой олди 0 14:18"Шунинг учун АҚШдаман". Царукян катта жанг учун захира варианти бўлишини айтди 0

22 дек 16:54
Янгиликлар

Оғир атлетика

Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси мураббийлар учун халқаро семинар ўтказмоқда

Теглар :  Оғир атлетика
21-23 декабрь кунлари мамлакат оғир атлетика федерацияси пойтахтимиздаги “Миран” меҳмонхонасининг анжуманлар залида спортнинг ушбу тури мураббий ва мутахассислари учун халқаро семинар ўтказмоқда.

Унга халқаро экспертлар ҳам таклиф этилган бўлиб, улар оғир атлетикага оид турли мавзуларда назарий машғулотлар ўтказишмоқда. 

Жумладан, сербиялик Милан Михайлович “Миллий федерацияларда спорт администрацияси” ва “Оғир атлетика бўйича техник қоидалар” мавзуларида семинар тингловчиларига сабоқ бераётган бўлса, россиялик Владимир Салтиков асосан ҳакамлар билан ишламоқда. Шунингдек, Минтақавий антидопинг агентлиги (МАДА) вакили, қозоғистонлик  Кулман Нисанбаева ҳам семинарга таклиф этилган. У бугунги куннинг долзарб масалаларидан бўлган “Спортда допингга қарши кураш” мавзусида маъруза қилади.
Тадбирнинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Искандар Джураев иштирок этди. Семинар бошланишидан аввал Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Шаҳрилло Маҳмудов 2017 йил якунлари бўйича ҳисобот берди.
Тан олиш лозим, якунига етиб бораётган йил атлетларимиз учун анчагина муваффақиятли келди. Йил давомида спортчиларимиз турли ёш тоифаларида 9 та халқаро мусобақада иштирок этиб, 161 та медалга сазовор бўлишди. Уларнинг 54 таси олтин, 51 таси кумуш, 56 таси бронза медалларидир. Айниқса терма жамоамиз аъзолари Бокуда бўлиб ўтган IV “Ислом бирдамлиги ўйинлари”, Ашхабод шаҳри мезбонлик қилган Жанг санъати ва ёпиқ иншоотлардаги V Осиё ўйинлари ҳамда яқиндагина АҚШнинг Анахайм шаҳрида якунига етган катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати каби нуфузли мусобақаларда муваффақиятли иштирок этиб, юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишди.
Эътиборлиси, океан ортида бўлиб ўтган катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатида терма жамоамиз аъзолари 1 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза медаллари билан умужамоа ҳисобида учинчи ўринни эгаллашди. Демак, мамлакатимиз спорт тарихида биринчи марта Ўзбекистон терма жамоаси катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатини кучли учликда якунлади.

Шунингдек, жорий йилнинг 3-10 апрель кунлари Бангкок (Таиланд) шаҳрида бўлиб ўтган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида терма жамоамиз муваффақиятли иштирок этиб, 2018 йил Аргентида бўлиб ўтадиган III ўсмирлар Олимпия ўйинларига 3 та йўлланма қўлга киритишди. Буэнос–Айрес мезбонлик қиладиган Олимпия ўйинларига хозирги кунда 4 нафардан энг кучли қизлар ва ўсмирлар тайёргарлик кўришмоқда. Улар орасида энг муносиблари ўсмирлар Олимпия ўйинларида иштирок этади. Шундай экан шак шубҳасиз 2017 йилги мавсумни Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси учун омадли келди деб айтиш мумкин.

Семинарнинг иккинчи кунида унга таклиф этилган халқаро экспертлар мураббийлар учун назарий машғулотлар ўтказишди. Эртага, 23 декабрь куни энди Миллий олимпия қўмитасининг мажлислар залида “Спортда допингга қарши кураш” мавзусида семинар бўлиб ўтади. Унда нафақат оғир атлетика, балки олимпия оиласига аъзо  бошқа спорт федерация ва ассоциациялар бош котиблари, терма жамоа бош мураббийлари ва жамоа шифокорлари иштирок этишади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг