UZ

Сўнгги янгиликлар

20:55Хамзат Чимаев билан кураш тушишга тайёр бўлган Олимпиада чемпиони топилди 0 19:07Стерлинг Волкановскининг навбатдаги рақиби бўлиши мумкинлигини айтди 0 18:45"Сени шунчаки нокаут қилишди, ўзингни оқлама". Анкалаев Прохазкага мурожаат қилди 0 18:23"Топурия: "Агар Гэтжи орқага чекинмаса, уни биринчи раундда нокаут қиламан" 0 18:22Shymkent Challenger. Фомин уч соатлик баҳсда бешинчи ракеткани мағлуб этди 0 18:01"Винисиус "Реал"да қолишини истайман, мухлислар уни яхши кўришади" - Альваро Арбелоа 0 17:39Анкалаев: "Мени яхши кўришингиз шарт эмас, лекин..." 0 17:17Топурия — Царукян ҳақида: "Ижтимоий тармоқларда ҳамма "шер" 0 16:49Тошкент шаҳри дзюдо бўйича Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади 0 16:28"Челси" тарихий антирекорд ўрнатди 0 16:07Академик эшкак эшувчиларимиз Кореядаги халқаро турнирда қатнашади 0 15:46Тони Белью: "Жошуа ҳатто ахлат ташувчи билан жангни ҳам сотиши мумкин" 0 15:25U18 хоккей терма жамоамиз Осиё Кубогида қатнашади 0 15:04АПЛда мўжизавий чемпионликка эришган "Лестер Сити" Чемпионшипдан тушиб кетди 0 14:43Пауло Коста Богдан Гусковнинг чақирувига жавоб қайтарди 0

21 май 17:17
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси иштирокида онлайн машғулот ўтказилди

Теглар :  Бокс
Бугун, 21 май куни бокс бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси вакиллари иштирокида навбатдаги онлайн машғулот ташкил этилди.

Ушбу машғулотларни Ўзбекистон бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Сакен Полатов, бош котиб Муроджон Мамадалиев ҳам кузатиб борди. 

Машғулотларни ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Бекзод Хидиров олиб борди. Йигитларимиз эса берилган топшириқларни астойдил бажаришди. 

Онлайн машғулот давомида федерация раҳбарияти томонидан шундай рухда давом этиш лозимлиги, яқин орада ўқув-машғулот йиғинлари бошланиши таъкидланди.

"Хабарингиз бор, Республика комиссияси томонидан карантин чоралари 1 июнга қадар узайтирилди. Ушбу жараён аста-секин юмшатилаётган бўлсада, ҳали тўлиқ бекор қилингани йўқ. Шу сабабли, ҳозирча уй шароитида машғулотларни давом эттириб турамиз. Насиб бўлса, яқин кунлар ичида навбатдаги ўқув-машғулотлар кунларига аниқлик киритилади. Ҳозирча эса карантин қоидаларига амал қилишимиз лозим", - деди Муроджон Мамадалиев.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг