UZ

Сўнгги янгиликлар

19:58Никита Белозерцев Анқара Челленжерининг асосий тўрига йўл олди 0 19:27Лапорта: “Бу йил "Барселона" йили бўлиши керак” 0 18:56Жон Жонс октагонга қайтиш имкониятини инкор этмади 0 18:25Умар Нурмагомедов Абу-Дабидаги ҳодисага илк бор изоҳ берди 0 17:54Баҳодир Жалолов америкалик собиқ рақиби Ричард Торрес билан учрашди (ФОТО) 0 17:23Шон О’Мэллининг RAF лигасидаги дебют жанги белгиланди 0 16:52Почеттино "Манчестер Юнайтед"нинг 100 йиллик антирекордини такрорлади 0 16:21Нодирбек Абдусатторов: "Натижа қандай бўлмасин, партияга келиб ўйнаш керак!" 0 15:50Формула-1. Макс Ферстаппен — Лас-Вегас Гран-приси ғолиби! 0 15:19Швеция россиялик спортчиларга виза бермайди 0 14:48Диего Симеоне Ла Лигада Луис Арагонеснинг тарихий мураббийлик рекордини янгилади 0 14:17Қозоғистон билан бирга Ҳиндистон ҳам UFC турнирига илк бор мезбонлик қилиши мумкин 0 13:46Ўзбекистон елканли спорт федерацияси World Sailing’нинг тўлақонли аъзосига айланди 0 13:13Асу Алмабаев мағлубиятдан кейин: "Ғолиб бўлдим, деб ўйлагандим" 0 12:42U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун ўсмирларимиз Ямайкага қарши баҳс олиб боради 0

16 ноя 17:39
Янгиликлар

От Спорти

Ўзбекистон от спортида янги саҳифа — Бекзод Қурбонов Техасдаги Жаҳон кубоги финалида иштирок этади!

Бу ҳақда Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси хабар берди.

"2026 йилнинг 8-12 апрель кунлари АҚШнинг Техас штатида конкурлар (тўсиқлардан сакраш) бўйича Жаҳон кубоги финали бўлиб ўтади. Ушбу нуфузли мусобақада Ўзбекистон шарафини тажрибали ва иқтидорли чавандоз Бекзод Қурбонов ҳимоя қилади.

Бекзод Қурбонов жорий мавсумда Марказий Осиё паст лигаси ғолиби сифатида финал босқичига йўлланма қўлга киритди. У илгари ҳам бир қатор халқаро мусобақаларда муваффақият қозониб, Ўзбекистон чавандозлик мактабининг юқори савиясини дунёга намоён этган.

Техасдаги Жаҳон кубоги финалидаги иштирок — бу нафақат Бекзод Қурбоновнинг шахсий ютуғи, балки Ўзбекистон спорти ва йилиқчилик тарихида янги саҳифадир", дейилади ташкилот хабарида.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг