UZ

Сўнгги янгиликлар

19:26Султонов икки ғалабаси эвазига асосий тўрга чиқди. Илк даврада ўзбек дербисига гувоҳ бўламиз! 0 19:01Расман. Англия терма жамоаси аъзоси "Ал-Ҳилол"га ўтди 0 18:26Тайсон Фьюри Хргович билан жанг учун шартини айтди 0 17:45"Дана Уайт доғистонликларга ҳамма нарсага рухсат беради" - UFC жангчиси 0 17:13Даниэль Дюбуа ва Фабио Уордли ўртасидаги реванш санаси маълум қилинди 0 16:46Платини "Олтин тўп"ни Кварацхелияга бермоқчи 0 16:07"Ҳеч ким бу жангга рози бўлмайди" — Хукер Усман Нурмагомедовнинг UFCдаги эҳтимолий дебюти ҳақида гапирди 0 15:30Хргович: "Итаума рақибларим орасида энг яхшиси, аммо..." 0 14:59Янгиланган WTA рейтингида Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси ўзгарди 0 14:33Платини Инфантинони танқид қилди ва уни ФИФАдан истеъфога чиқишга чақирди 0 14:08Тайсон Фьюри: "Агар гап сотиш учун чемпионлик камарлари берилганда, мен мутлақ жаҳон чемпиони бўлардим" 0 13:39Mangu 5 турнири учун яна бир қизиқарли жанг тасдиқланди + ПОСТЕР 0 13:10Шон О’Мэлли Умар Нурмагомедовнинг мағлубиятига изоҳ берди 0 12:44Фабрицио Романо Карим Бенземанинг келажаги ҳақида инсайд эълон қилди 0 12:08Жокович 20 йилда илк бор "Катта Дубулға" турнири стартидаёқ мағлуб бўлди 0

06 мар 16:39
Янгиликлар

Теннис

Ўзбекистон теннис федерациясига янги раҳбар сайланди

Бугун Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасида Ўзбекистон теннис федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.

 Унда федерацияга янги раҳбар сайлаш кун тартибидаги асосий масала эди.


Конференцияни Ўзбекистон теннис федерацияси Бош котиби, Осиё теннис федерацияси вице-президенти Ирода Тўлаганова олиб борди ва дастлаб федерация фаолиятидаги янгиликлар, ютуқ ва камчиликлар ҳақида ҳисобот ўқиб-эшиттирди. Шундан сўнг федерациянинг янги раҳбарлигига Ўзбекистон Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки бошқарув раиси Алишер Кудратуллаевич Мирсоатов номзоди илгари сурилди. Конференция иштирокчилари номзодни бир овоздан маъқуллашди ва Алишер Мирсоатов Ўзбекистон теннис федерациясининг янги раиси деб эълон қилинди. Шундан сўнг МОҚ президенти Рустам Шоабдураҳмонов ҳамда Ўзбекистон спорт фахрийлари кенгаши раиси Комилжон Худойберганов номзод ҳақида ўз фикрларини билдириб, янги раҳбарнинг фаолиятида омад тилашди.

“Теннис спорт турида бизнинг бой тарихимиз ва анъаналаримиз бор. Ирода Тўлаганова ўзбек теннисининг ҳақиқий афсонларидан бири ва ҳозирда биз билан теннисни ривожлантириш йўлида елкама-елка меҳнат қилмоқда. Сир эмаски, қаерда ҳукумат томонидан эътибор ва қўллаб-қувватлаш бўлса, у албатта, ўз самарасини беради. Ҳозирда давлатимиз томонидан спорт соҳасини ривожлантиришга катта эътибор қаратилмоқда. Аминманки, бу эътибор яқин йиллар ичида ўз самарасини беради. Биз бу йилги Олимпиададан ташқари Париж-2024 бўйича ҳам тегишли режа ишлаб чиққанмиз. Янги раҳбарингиздаги улкан тажриба билан юксак натижаларга эришишингизга ишонаман. Шу билан биргаликда федерацияни узоқ йиллар давомида бошқариб келган Рустам Иноятовга ҳам алоҳида миннатдорчилик изҳор этаман. Айнан шу кишининг бошқарувида теннис федерациясида иш дарҳақиқат профессионал тарзда йўлга қўйилди. Шу муносабат билан ижозатингиз билан Рустам Расулевични федерациянинг фахрий президенти этиб сайлаш таклифини киритаман”, – деди Рустам Шоабдураҳмонов.

Ўз навбатида конференция иштирокчилари ушбу таклифни бир овоздан маъқуллашди ва Рустам Иноятов Ўзбекистон теннис федерациясининг фахрий президенти этиб сайланди.

Шундан сўнг, федерациянинг янги раҳбари Алишер Мирсоатов ҳам ўз фикрлари билан ўртоқлашди.    

“Теннис менинг энг севимли спорт турларимдан бири. Аввалги раҳбарият профессионал иш олиб борди. Энди мендан 2-3 баробар самарали ишлаш талаб этилади. Бу жамоа билан бор куч-ғайратимни бериб ишлашга ваъда бераман. Биласизми, телевизорда байроғимизнинг юқори кўтарилгани, мадҳиямиз янграганини эшитганимда қалбим фахр ва ғурурга тўлар эди. Энди мана шундай ғалабаларимиз теннис билан янада кўпайиши йўлида астойдил меҳнат қиламиз. Муҳтарам президентимизнинг спортни қўллаб-қувватлаш йўлида қаратаётган эътиборлари билан барча нарсага эриша оламиз”, – деди Алишер Мирсоатов.

Шунинг билан, Ўзбекистон теннис федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси ўз ишини якунлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

   
06 мар 18:10:30
OLAMSPORT
иложи бўлса яхши ҳомийлар топиладиган бўлса ATP 250 серияли турнирни ATP Tour календар режасига киритиш керак
   
06 мар 18:08:49
OLAMSPORT
Тошкентда эркаклар ўртасида ўзи битта Челленжер бор эди, энди уям йўқ охирги 2 йилдан бери
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг