29 апр 20:41
Янгиликлар
Оғир атлетика
Ўзбекистон терма жамоаси ўқув-машғулот йиғини ўтказиш учун Россияга жўнаб кетди
Бўлажак мусобақаларга, жумладан Токио Олимпиадасига, тайёргарликни давом эттираётган Ўзбекистон оғир атлетика терма жамоаси бугун эрта тонгда Россиянинг Владивосток шаҳрига учиб кетди.
Географик жойлашуви, иқлими ва вақти жиҳатидан Токиога яқин бўлган Владивостокда жамоамиз аъзолари 3 ҳафта давомида йиғинда иштирок этадилар.
Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси матбуот хизмати
Ҳавола :
Манба : t.me/uzbek_weightlifting
Фикрлар