UZ

Сўнгги янгиликлар

10:02Пётр Ян: "Мовсарнинг Волкни мағлуб этиш учун иккита варианти бор" 0 09:31Асу Алмабаевнинг мураббийи UFC камари собиқ даъвогарига қарши жанг учун тайёргарлик режасини ошкор қилди 0 09:02Суперлига. Бугун Тошкент дербиси бор, "Пахтакор" пешқадамга айланиб оладими? 0 19:54Чемпион Сильва Шевченкога навбатга туришни таклиф қилди 0 19:23Арман Царукяннинг рақиби маълум, сана ва манзил ҳам + ПОСТЕР 0 18:52Ғалабалар сари бораётган ёшлар 0 18:21Гвардиола "Манчестер Сити"га қайтмоқда 0 17:50Кроуфордни қийнаган Исроил Мадримов беш йил ўтиб яна Тошкентда жанг қилади. Бу Исроил учун қанчалик аҳамиятли жанг? 0 17:19Сўнгги воқеалар фонида Жермелл Чарло Хайме Мунгияни жангга чорлади 0 16:48Стрикленд UFC’даги адолатсизликка ишора қилиб, боксга ўтиш ҳақида ўйлаётганини айтди 0 16:17"Радник" бош мураббийи: "Шукуровнинг трансфери клубимиз даражаси ўсганини кўрсатади" 0 15:46Хайме Мунгияга Ўзбекистонда жанг ўтказиш таклиф қилинди 0 15:15Пётр Ян қандай ҳолатда ярим енгил вазнда UFC камари учун жанг қилишини айтди 0 14:44Осиё ўйинларида иккинчи бўлган таэквондо терма жамоамиз Париж Гран-присида қатнашади 0 14:13Лионель Месси афсонавий клубнинг фахрий аъзосига айланди 0

23 авг 09:13
Янгиликлар

Шахмат

Ўзбекистон U-16 Бутунжаҳон Олимпиадаси вице-чемпиони!

Колумбиянинг Барранкиля шаҳрида шахмат бўйича ўсмирлар (U-16) ўртасида ўтказилган Бутунжаҳон Олимпиадаси ўз якунига етди.

Нуфузли мусобақада дунёнинг 45 давлатидан жами 90 та жамоа бош соврин учун баҳс олиб борди. Ўзбекистон терма жамоаси мусобақада ўртача рейтинг бўйича 2-ўринда қайд этилган эди ва якунда ўринга мос тарзда Ўсмирлар Олимпиадасининг кумуш медалига сазовор бўлди. 

Халқаро гроссмейстер Сайдали Юлдашев бош мураббийлигидаги Ўзбекистон терма жамоаси таркибида халқаро спорт усталари Ҳумоюн Бегмуратов (2435), Муҳаммадзоҳид Суяров (2356), FIDE спорт устаси Асроржон Омонов ва аёллар халқаро спорт устаси, ёшлар ўртасида икки карра жаҳон чемпиони Афруза Ҳамдамова Олимпиада вице-чемпионларига айланишди.  

Олимпиаданинг сўнгги куни 9-тур учрашувлари ўтказилди. Унда ўсмирларимиз Италия терма жамоасига ҳеч қандай имконият қолдиришмади - 4:0. Биринчи доскада пешқадам FIDE 1 жамоаси FIDE 2 шахматчиларидан 3,5:0,5 ҳисобида устун келди. 

Барча 9 та учрашувда ғалабага эришган ва рейтинг бўйича ҳам биринчи ўринда бўлган FIDE 1 терма жамоаси Бутунжаҳон Ўсмирлар Олимпиадаси чемпионлигини қўлга киритди. Биз сингари 14 очко жамғарган Қозоғистон терма жамоаси қўшимча кўрсаткичларга кўра бронза медалига сазовор бўлди. 14 очкога эга Хитой 4-ўринни банд этди. Ўзбекистон терма жамоаси Олимпиадада 7 ғалаба ва 2 та мағлубият қайд этди.

 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг