08 июн 08:56
Янгиликлар
Футбол
Ўзбекистон U-20 терма жамоаси июль ойида яна бир халқаро мусобақада қатнашади
Шу сабабли "Олимпик MobiUz" жамоасининг Про лигадаги икки ўйини бошқа санага кўчирилади.
"Ўзбекистон U-20 терма жамоасининг 3-13 июль кунлари Қирғиз Республикаси мезбонлик қиладиган CAFA мусобақасида иштирок этиши Лигага маълум қилинди. Шундан келиб чиқиб, терма жамоа асосини ташкил қилувчи "Олимпик MobiUz" иштирокидаги икки ўйин санасига ўзгартириш киритиш сўралган.
Эндиликда Про лига 12-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" — "Олимпик MobiUz" ўйини бир кун аввалроқ — 29-июнь санасида бўлиб ўтади. Ўзбекистон кубогининг 1/8 финалидан жой олган "Олимпик MobiUz" — "Хоразм" ўйини ҳам бир кун аввал — 2-июл куни ўтказилади", - дейилади ЎзПФЛ баёнотида.
Ҳавола :
Фикрлар