UZ

Сўнгги янгиликлар

19:59Фазлиддин Рафиқов Жаҳон чемпионатини бронза билан якунлади 0 19:30Илия Топурия UFC'даги мотивацияси нима эканлигини айтди 0 18:22"Чемпионлик камарини қўлга киритишимга ишонаман". Прохазка Ульберг билан реванш ўтказишга умид қилмоқда 0 17:37"Октагон ташқарисида ҳам жанг қилишимиз мумкин". Двалишвили Нурмагомедов билан эҳтимолий реванш ҳақида гапирди 0 16:30ОЧЛ. "Ал-Иттиҳод"нинг малилик легионери "Пахтакор"га қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 15:15Енгил атлетикачи Хушноза Шавкатова энди АҚШнинг Орегон университети жамоаси шарафини ҳимоя қилади 0 14:12Алжамейн Стерлинг Волкановски билан жанг қилиб, икки вазн тоифасида чемпион бўлмоқчи 0 13:00Самбочиларимиз ШҲТ Очиқ турнирини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди 0 12:05Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум бўлди 0 11:12Жошуа Тайсонни нокаутга учратишга ваъда берди 0 10:24Амирхон Алихўжаев кейинги жангини Хотамбек Бойназаровнинг собиқ рақибига қарши ўтказади 0 09:55Руслан Абдуллаев олтинчи ғалабасини олтинчи раундда қўлга киритди 0 09:33"Манчестер Юнайтед" Почеттинони таклиф қилиш учун қанча тўлагани маълум бўлди 0 08:35Миршоҳид Тиллабоев — WORLD BOXING вице-президенти! 0 07:22Дзюдо. Саъдулла Равшанов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига эга чиқди 0

09 окт 11:44
Янгиликлар

Хоккей

Ўзбекистон Халқаро хоккей федерациясининг тўлақонли аъзосига айланди

Халқаро хоккей федерацияси (IIHF) Ўзбекистон ва Арманистон хоккей федерацияларига тўлиқ аъзолик мақомини берди.

3-4 октябрь кунлари Франциянинг Ницца шаҳрида Халқаро хоккей федерацияси (IIHF)нинг ярим йиллик Конгресси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон ва Арманистон хоккей федерацияларига тўлиқ аъзолик мақоми берилди. Қарор мутлақ якдил овоз билан қабул қилинди.

Тўлиқ аъзолик IIHF Конгрессида овоз бериш ҳуқуқини, эркаклар ва аёллар ўртасидаги Жаҳон чемпионатлари ва Олимпия ўйинларига кириш ҳуқуқини, шунингдек, IIHF молиявий, техник ва таълим дастурларига кириш ҳуқуқини беради. Бундан ташқари, миллий федерациялар IIHF Низоми ва қоидаларига, жумладан, ўйинчиларга қўйиладиган талабларга, антидопинг қоидаларига ва спорт дахлсизлиги стандартларига риоя қилишга мажбур.

Ўзбекистон хоккей терма жамоаси жорий йилнинг апрель ойида илк марта IIHF Жаҳон чемпионатининг IV дивизионида иштирок этиб, ғолиб бўлганди. Ўша мусобақада Арманистон жамоаси иккинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистон 2019 йилгача IIHF аъзоси бўлмаган. 2019 йилдан 2025 йилгача ташкилот IIHF'нинг ассоциацияланган аъзоси мақомига эга эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг