UZ

Сўнгги янгиликлар

20:29Скалони Аргентина терма жамоаси билан хайрлашмоқчи 0 19:58Анвар Анваров дунёнинг энг кучли узунликка сакровчилари сафида 0 19:27Ислам Махачев UFC 333 турнирининг асосий жангларига тахмин билдирди 0 18:56Раҳмоновга Қозоғистон Президенти бирор масалани ҳал қилишда ёрдам берганми? 0 18:25Зўравонлик айблови ва жароҳатлар билан курашган ҳамда Ўзбекистонга қарши ўйнаган "Нефтчи"нинг янги легионери билан танишамиз 0 17:54Пауло Коста Эдди Хирн билан шартнома имзолади ва UFC`дан озод этишини талаб қилди 0 17:23Гэтжи деярли уч ойдан сўнг Оқ уйдаги турнирда Топурияни қандай мағлуб этганини тушунтирди 0 16:52Синдаров рапид бўйича дунё рейтингида 2-ўринга кўтарилди. Олдинда фақат афсона бор! 0 16:21Эрлинг Холанд учинчи ўринга кўтарилиб олди 0 15:50Жастин Гэтжи нима учун Исламнинг мухлиси эканлигини тушунтирди 0 15:19"Иккала вариант ҳам аъло". Дана Уайт Топуриянинг навбатдаги рақиби ҳақидаги саволга жавоб берди 0 14:48Раҳмонов ММА тарихидаги уч севимли жангчисини очиқлади 0 14:17Бугун Олимпия терма жамоамиз Хитойга қарши баҳс олиб боради 0 13:46Волкановски Рамазоннинг вазнидаги чемпионлик жангига ўз тахминини айтди 0 13:15Жейк Пол UFC "ҳайдаган" Майкл Пейжга шартнома таклиф қилмоқда 0

17 июл 17:05
Янгиликлар

Теннис

Ўзбекистон - Хитой - 3:2. Дўстов терма жамоамизни плей-оффга олиб чиқди

Теглар :  ТеннисДўстовВу
Тошкентдаги Республика Олимпия захиралари теннис мактабида норасмий жаҳон чемпионати ҳисобланган Дэвис Кубоги доирасидаги Ўзбекистон ҳамда Хитой терма жамоалари ўртасидаги учрашув якунланди.

Ҳозиргина мусобақанинг учинчи кунидан ўрин олган сўнгги бешинчи учрашув ўз якунига етди. Унда мамлакатимизнинг иккинчи ракеткаси Фаррух Дўстов ажойиб ва муҳим ғалабани қўлга киритди.

Хитойлик Ди Вуга қарши кортга чиққан ҳамюртимиз рақибини 7:6, 6:3, 7:6 ҳисобида доғда қолдирди. Бу билан Дўстов терма жамоамизнинг умумий 3:2 ҳисобидаги ғалабасини таъминлади. Бундан аввалги учрашувда мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин кутилмаганда Зе Жангга 6:3, 5:7, 6:2, 1:6, 4:6 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйганди.

Бугунги ғалаба Ўзбекистон терма жамоасини Жаҳон лигасига ўтиш учун ўтказиладиган плей-офф учрашувига олиб чиқди. Тез орада терма жамоамизнинг бўлажак рақиби қуръа ташлаш йўли билан аниқланади. Терма жамоамиз тўққизинчи маротаба жаҳон лигасига чиқиш учун уриниб кўради. 


Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг