UZ

Сўнгги янгиликлар

10:24"Жуда яхши рақиблар". Карпин — Россия терма жамоасининг Ўзбекистон ва Венесуэлага қарши ўйинлари ҳақида 0 09:40Ҳозирда шахмат тарихидаги энг ёш гроссмейстер ким? 0 08:37Дастин Порье Рамазон Темировнинг жанги ҳақида гапирди 0 19:41Майк Мэлотт UFC 336 турнирида иштирок этади 0 19:03Манба: Каннаваро Мексика ёки АҚШ клубларини бошқариш имкониятини кўриб чиқмоқда 0 18:25Guangzhou Challenger: Ҳумоюн Султоновни чорак финал остонасида тўхтатишди 0 17:44"У кучли зарба берадиган жангчи". Кавана жанг олдидан Рамазон Темиров ҳақида гапирди 0 16:55Жанибек Алимханули WBO камари учун жанг қилади 0 16:06"Сабаҳ" — жорий мавсум ушбу натижага эришган EЧЛдаги биринчи жамоа! 0 15:17Хргович Уордлига фаолиятини якунлашни маслаҳат берди 0 14:18Шакур Стивенсон Zuffa Boxing’дан кетганини эълон қилди 0 13:19Шожҳаҳон Эргашевни Озарбайжон ва Қирғизистондан жангга чорлашди 0 12:28Ламин Ямаль жорий мавсум Топ-5 лигаларда биринчи бўлиб ушбу натижага эришди 0 11:37Йэн Гэрри шу йилнинг охиригача яна жанг қилади — манба 0 09:46Жавоҳир Умматалиевнинг жанг санаси ва манзили ўзгарди 0

25 мар 20:44
Янгиликлар

Токио-2020, Олимпия ўйинлари

Ўзбекистонда спортчиларнинг Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёргарлик жараёнлари вақтинча тўхтатилди

Хабарингиз бор, айни кунларда дунё бўйлаб кенг тарқалиб бораётган ва инсоният саломатлигига катта хавф туғдираётган коронавирус пандемияси мамлакатимизга ҳам кириб келди.

Шу муносабат билан, 2020 йил 16 мартдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тизимидаги барча таълим ва спорт муассасалари номаълум муддатга ёпилди. Шу билан бирга, мамлакатимиз ҳудудида ўтказиладиган барча спорт турлари бўйича Ўзбекистон чемпионатлари ва кубоклари ҳамда бошқа ички мусобақалар ҳам номаълум муддатга қолдирилди.

Халқаро олимпия қўмитаси томонидан Токио-2020 Олимпиадасини 2021 йилда ўтказиш бўйича якуний қарор қабул қилингандан сўнг Олимпия спорт турлари бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоалари аъзолари учун ташкил этиладиган барча ўқув-машғулот йиғинлари расман 25 мартдан вақтинча тўхтатилди.

Бунгача мамлакат терма жамоалари аъзоларининг XXXII ёзги Олимпия ҳамда XVI Паралимпия ўйинларига тайёргарлик кўришлари учун уларга бириктирилган спорт базаларида режалаштирилган ўқув-машғулот йиғинларини ташкил этилган эди.

Лицензион мусобақаларнинг саналари аниқ бўлгунга қадар миллий терма жамоа аъзолари ўз уйларида индивидуал режа асосида машғулотларни мураббийлар томонидан ишлаб чиқилган кунлик тайёргарлик режалари асосида олиб борадилар.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ва Миллий Олимпия қўмитаси томонидан ташкил этилган “Тезкор штаб” Миллий терма жамоа спортчиларининг индивидуал режа асосида кунлик машғулот ўтказишларини доимий тарзда мониторинг қилиб боради.

Бундан ташқари Миллий терма жамоа бош мураббийлари томонидан масофали машғулотлар онлайн тарзда олиб борилади ҳамда вазиятдан келиб чиққан ҳолда спортчиларни индивидуал ҳолатига қараб керакли маслаҳатлар бериб борилиши таъминланади.

Маълумот учун: Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Спорт” телеканали билан ҳамкорликда карантин даврида соғлом турмуш тарзига амал қилган ҳолда спорт билан шуғулланиб туриш борасида аҳоли учун тавсия шаклида махсус теледастурлар тайёрланиб эфирга узатилиши йўлга қўйилди. Хусусан, спорт тренерлари иштирокида уй шароитида қай тарзда машғулотлар олиб бориш бўйича маслаҳатлар акс этган 10 дақиқалик видеодарслар “Sport TV” телеканали орқали ҳар куни намойиш этиб борилаяпти.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг