UZ

Сўнгги янгиликлар

13:27Буюк Британия спорт вазири "Манчестер Сити" учун энг ёмон оқибатларни истисно этмаяпти 0 12:50Осиё ўйинлари. Ўзбекистонлик спортчилар қайд этаётган барча натижалар битта саҳифада (LIVE) 0 12:39Махачев: "Яхши жангчи бўлиш учун сочни калта олдириш керак" 0 11:11Теренс Кроуфорд боксга қайтиш-қайтмаслиги ҳақидаги саволга қатъий жавоб берди 0 10:00Агар Дана Уайт аралашса, Жошуа Фьюри билан жангдан воз кечиши мумкинлигини айтди 0 08:54Бугун Ўзбекистон МТЖ Сурияга қарши майдонга тушади 0 20:00Осиё ўйинларининг ўн биринчи кунидан кейин медаллар жамғариш рейтинги қандай? (ТОП-20) 0 18:54Осиё ўйинларининг ўн иккинчи кунида иштирок этадиган спортчиларимиз рўйхати билан танишинг 0 18:35Осиё ўйинларининг 11-кунида Ўзбекистон делегацияси 9 та медаль қўлга киритди 0 18:30Осиё ўйинлари. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Японияга пенальтилар сериясига кўра мағлуб бўлиб, финалга чиқолмади 0 17:03Ўзбекистон терма жамоаси самбочилари Грециядаги жаҳон чемпионатида иштирок этишади 0 16:00Манба: Отабек Шукуров фаолиятини Европада давом эттиради 0 19:30Осиё ўйинларининг ўн биринчи кунида иштирок этадиган спортчиларимиз рўйхати билан танишинг 0 19:09Президент шахматчиларимизни тақдирлаб, Янги Тошкентда 500 ўринли шахмат саройи қуришни таклиф қилди 0 18:44Буюк Британия парламенти аъзоси "Манчестер Сити"ни АПЛдан четлатишга чақирди 0

24 дек 12:42
Янгиликлар

Стол тенниси

Ўзбекистонда стол тенниси бўйича халқаро йиғин ўтказилмоқда

Теглар :  Стол тенниси
22 декабрь куни Наманган шаҳридаги "Баркамол авлод" спорт саройида стол тенниси бўйича "Марказий Осиё Олимпия умидлари" ҳафталиги ўтказилади.

Бу ҳақида Ўзбекистон стол тенниси федерацияси мутасаддилари сайтимизга маълумот беришди. 

Ўзбекистон стол тенниси федерацияси, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси билан ҳамкорликда, Осиё стол тенниси федерациясининг 2019 йилдаги "ITTF ASIA DEVELOPMENT PROGRAM" дастури асосида ташкил этилаётган ҳафталикда 10 ёшдан катта бўлган спортчилар халқаро ўқув-машғулот йиғинида қатнашишмоқда.

Ёшларни халқаро мусобақаларга тайёрлаш, истеъдодларини янада юксалтириш ва бой тажрибага эга бўлиш мақсадида ўтказилаётган "Марказий Осиё Олимпия умидлари" ҳафталигида стол теннисчиларимиздан ташқари, Марказий Осиё ва Эрон давлатларининг терма жамоалари иштирок этади.

Ҳафталик давомида терма жамоа аъзолари тактик-техник, жисмоний ҳолат бўйича назарий ҳамда амалий машғулотлар ўтказади. Эслатиб ўтамиз, мазкур ўқув машғулот йиғини мамлакатимиз ва Марказий Осиё давлатлари тарихида илк маротаба ўтказилмоқда.

Йиғин 27 декабргача давом этади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг