UZ

Сўнгги янгиликлар

20:18Таэквондочи қизларимиз Тайюан турнирини 2 та бронза медали билан якунлашди 0 19:47"Милан" Леау "Галатасарой"га ўтганини эълон қилди 0 19:19Бухоро “Uzbekistan Judo Tour” ғолиб ва совриндорлари аниқланди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 18:53Рожер Федерер теннис шон-шуҳрат залига киритилди 0 18:36Мужибилло Турсунов Россиядаги IBA турнирида ғалабага эришди 0 18:17Мозес Итаумани рингдан замбилда олиб чиқиб кетишди (ВИДЕО) 0 17:44Ян Диоманденинг "Реал"га трансфери мадридликларга 230 миллион еврога тушади 0 17:08Бу факт: Нурсултон Рўзибоев UFC'да энг узун ғалабали сериядаги тўрт жангчидан бири! 0 16:35US Open 2026. Бугун Раҳимова, эртага Тимофеева асосий тўрдаги иштирокини бошлайди 0 16:01Гусковнинг мураббийи: "Мағлубият сабабини биламан" 0 15:36"Ман Сити" "Ливерпуль" футболчисига 99 млн таклиф қилишга тайёр — Романо 0 15:03"Барча Умар Нурмагомедовни бўлажак чемпион деб ҳисобларди, нима бўлганини кўрдингизми?" - Сонг Ядонг 0 14:31"ММАга қайтиш учун энди қарилик қиламан" - Забит Магомедшарипов 0 13:57Статистикага кўра Хргович жанг тўхтатилган вақтда Итаумага ютқазаётганди 0 13:30Лео Месси тарихда иккинчи ўринга кўтарилиб oлди 0

27 апр 16:53
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ўзбекистонда янги спорт ташкилоти – Француз бокси Сават Ассоциацияси ташкил этилди

Ўзбекистон француз бокси Сават Ассоциацияси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтди ва махсус гувоҳномага эга бўлди.

Юртимиз аҳолиси орасида соғлом турмуш тарзи тарғиботи, оммавий спорт ҳамиша диққат марказда бўлган, шахсан давлатимиз раҳбарининг доимий кузатуви ва кўмагида ривожланиб бормоқда. Айниқса, бугунги карантин даврида спортнинг аҳамияти янада ошди, юртдошларимиз саломатликнинг нақадар улуғ неъмат эканлигини яна бир карра англаб етишди.

Ўзбекистонда турли спорт турлари бўйича федерация ва ассоциациялар фаолият кўрсатиб келмоқда ва уларнинг сони мунтазам равишда ортиб бормоқда. Янги ташкил этилган француз бокси Сават Ассоциацияси ҳам тез орада ўз мухлисларини топиб олишига шубҳа йўқ.

Яқинда Ўзбекистон француз бокси Сават Ассоциацияси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтди ва махсус гувоҳномага эга бўлди. Шунингдек, ассоциация Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тизимида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилди. Янги ассоциациянинг президенти этиб “Туронбанк” АТБ раиси Мирзаев Чори Садибакосович, Бош котиб лавозимига Ходжаев Шуҳрат Арифджанович сайланишди.

Ассоциациянинг очилиш маросимида янги спорт ташкилотининг президенти Чори Мирзаев сўзга чиқди ва фаолиятининг янги қирраси ҳақида шундай деди:

“Француз бокси Сават чуқур илдизларга эга бўлиб, 300 йилдан кўпроқ тарихга эга спорт тури ҳисобланади. Француз бокси Сават 1924 йил Париж шаҳрида бўлиб ўтган ёзги Олимпиада ўйинларида расмий спорт турларидан бири бўлган ва Франция давлати миллий мероси ҳисобланади. Спортнинг янги-янги қирраларини очишга ҳавасмандлар юрти бўлган Ўзбекистонда ҳам мазкур тарихий спорт турини ривожлантириш мақсадида ушбу спорт тури ҳаваскорлари ташаббуси билан Ўзбекистон француз бокси “Сават” ассоциацияси ташкил этилди. Бизнинг асосий мақсадимиз ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, уларни оммавий спортга жалб этиш, мамлакатимизнинг халқаро нуфузини ошириш ва спорт орқали миллатлар ўртасида дўстона муносабатларни янада ривожлантиришдир”.

Бир сўз билан айтганда, Ўзбекистон француз бокси “Сават” ассоциациясининг ташкил этилиши, мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни янада оммалаштириш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ёшлар орасидан иқтидорли спортчиларни саралаб олиш ва асосийси, юксак маданиятга эга бўлган ҳар томонлама етук ҳамда жисмонан соғлом инсонларни шакллантиришда ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиши шубҳасиз. Зеро, соғлом жамият – энг буюк ишларга қодир бўлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг