17 янв 12:54
Янгиликлар
Бокс/ММА
Ўзбекистонлик боксчи иштирокидаги жанг PBC томонидан йилнинг энг яхши жанги номинациясига киритилди (ФОТО)
Premier Boxing промоутерлик компанияси ўз мижозлари иштирокида 2023 йилнинг энг яхши жангини аниқламоқда.
Аҳамиятлиси, ундан ярим ўрта вазн тоифасида асли ўзбекистонлик боксчи Ботир Аҳмедов (10-3-0) иштирокидаги жанг ҳам ўрин олди. Аҳмедов 2023 йилнинг май ойида америкалик Кеннет Симсга қарши рингга чиққан эди. WBA камари учун элиминатор мақомида ўтган жангда Симс очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонган эди.
Эслатиб ўтамиз, Ботир Аҳмедов ўзининг сўнгги жангини 2023 йил ноябрь ойида Муҳаммадсалим Сотволдиевга қарши ўтказиб, муддатидан олдин ғалаба қозонган эди.
Ҳавола :
Манба : instagram.com/premierboxing
Фикрлар