UZ

Сўнгги янгиликлар

01:04Mangu 5: Фурқатбек Ёқубов иштирокидаги чемпионлик жанги муддатидан аввал ниҳоясига етди 0 00:40Муҳиддин Мамажонов Тошкентда Магомед Салиевга қарши жанг қилди 0 22:28Бобур Тагиев "Mangu 5" турнирида ғалаба қозонди 0 22:02Амирхон Алихўжаев "Mangu 5" турнирида ғалабага эришди 0 21:11Кураш, бокс ва бошқа спортлар. Осиё ўйинларининг саккизинчи кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати билан танишинг 0 20:45Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Эркаклар терма жамоамиз Арманистонни, аёллар Перуни мағлуб этди 0 19:52Осиё ўйинларининг еттинчи кундан кейин медаллар жамғариш рейтингида ўрнимиз қандай? 0 19:30"Манчестер Сити"нинг Премьер-лига қоидаларини бузгани ҳақидаги айбловлар: Улар нимадан иборат? Қандай жазо қўлланиши мумкин? Кейин нима бўлади? 0 18:51Эртага 5 нафар боксчимиз Осиё ўйинлари чорак финалида жанг қилади 0 18:30Осиё ўйинларининг еттинчи кунини 3 та медаль билан якунладик 0 17:15Ўзбекистон делегацияси расмийлари ХОҚ Президенти билан учрашишди 0 16:16Мбаппе Платинининг рекордини такрорлади 0 15:25Тимур Турлов - FIDE президенти этиб сайланди! 0 13:11"Mangu 5" турнири олдидан ўтказилган face-to-face маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 12:20Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси тугашига иккита тур қолди. Бугун кимлар рақиб бўлади? 0

25 апр 22:50
Янгиликлар

Бошқалар, Олимпия ўйинлари

Ўзбекистонлик мутахассиснинг Рио-2016 Олимпиадасидаги хотиралари (якун)

2016 йил 1 август куни Ўзбекистон спорт делегацияси Рио-де-Жанейро шаҳрига кириб келган кунидан бошлаб, ўзига ажратилган яшаш жойида Штаб тузилди.

Штаб фаолиятини асосан Миллий олимпия қўмитаси ҳамда ўша пайтдаги Маданият ва спорт ишлари вазирлиги вакилларидан ташкил топган ишчи гуруҳ олиб борди. Ишчи гуруҳнинг асосий вазифаларига Ўзбекистон спорт делегациясини кутиб олиш ва кузатиб қўйиш, Олимпия ўйинлари ташкилий қўмитаси маълумотларини тегишлилиги бўйича етказиш, турли митингларда қатнашиш, Республика федерация ва ассоциация масъуллар, шифокорлар ҳамда бош тренерларни ҳар кунлик ҳисоботини қабул қилиш ва таҳлил қилиб, тегишли кўрсатмалар бериш, маданий тадбирлар ва экскурцияларни ташкил этиш, делегация аъзоларини, шунингдек, спорт мусобақасини якунлаган спортчи, тренерлар ва бошқа хоҳловчиларни мусобақада иштирок этадиган атлетларни қўллаб-қувватлаш учун сафарбар қилиш, мусобақа жараёнини ОАВ орқали Ўзбекистон халқига етказиш, кун якунида эса маълумотларни умумлаштирган холда Ҳукуматга ҳисобот тайёрлаш кабилар кирарди. Таҳлиллар шуни кўрсатдики, Ишчи гуруҳ ўз вазифаларини аъло даражада бажарди. Биргина мусобақа жараёнига ўзбекистонлик мухлислардан ташқари томоша қилишга келган бразилиялик томошабинларнинг қўлларига кичик байроқларимизни бериб қўйиб, ўзбекистонлик атлетларга мухлислик қилдиришга усталик билан эришилганлиги спортчиларимизнинг рақибига салбий таъсир кўрсатса, бизнинг спортчига аксинча руҳий далда бўлди. 




МАДАНИЯТ АЛМАШИНУВИ

Ғалаба ва мағлубиятларни тақдим этадиган Олимпия ўйинлари жуда ҳам яхши маданият алмашинуви ҳамдир. Бокс мусобақаларида иштирок этган байроқдоримиз Баҳодир Жалолов ярим финал баҳси учун курашда буюк британиялик Жозеф Жойсга мағлуб бўлди. Ўша пайтларнинг ўзида Баҳодир Жалолов ўзбекистонлик спорт ихлосмандлари, айниқса, спорт мухлисаларининг ёқимтойига айланиб улгурган эди. Мамлакат Президенти билан учрашувда берилган ваъда, байроқдорлик юки ва бошқа сабаблар эндигина 22 ёшга тўлган Баҳодирга оғирлик қилди. У мағлубиятдан кейин 3 кун хонасидан ташқарига чиққани йўқ. Дўстлари томонидан олиб келинган мева-чевалар ҳам томоғидан ўтмади. Лекин ҳаёт давом этади, делегация раҳбарияти буни Баҳодирга тушунтирди ва кайфиятни кўтариш учун Олимпия шаҳарчасида ҳозирги кунда Молия ва иқтисод департаментида фаолият олиб бораётган Жамол ака Холбоев ташаббуслари билан футбол учрашуви ташкиллаштирилди. Бунинг устига бу пайтга келиб, Ўзбекистон делегацияси ҳисобида мақтанса арзигулик медаллар бор эди. Спортдаги фаолиятини футболдан бошлаган Баҳодир футбол майдонида югуриб, бир неча маротаба қаттиқ зарбаларни дарвозага йўллаб, бор алам ва ғуборларини чиқариб юборарди.



Ҳозирги кунда боксчилик фаолиятини давом эттираётган Баҳодир 2019 йили Екатеринбургда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритди. Шунингдек, Иорданиядаги лицензион турнирда ҳам иштирок этиб, Токио Олимпиадаси йўлланмасини нақд қилди.

Юқоридаги каби бошқа мамлакат спортчилари билан дўстона спорт мусобақалари Копакабана соҳилидаги қумли волейбол майдончасида ҳам давом этди. Дунёнинг 7 мўжизасидан бири – Исо Масиҳ ҳайкалига тур ташкил этилди. Ватанга медаллар шодаси ва янги рекордлар билан қайтиш олдидан барча маданий ва маърифий билимларга эга бўлди.

Шундай қилиб, 2016 йил 5-21 август кунлари Рио-де-Жанейро шаҳри (Бразилия)да бўлиб ўтган XXXI ёзги Олимпия ўйинлари Ўзбекистон спорт делегацияси учун ҳар қачонгидан муваффақиятларга бой бўлган Олимпиада сифатида тарих саҳифаларига битилди.

Дунёнинг 207 давлати вакиллари иштирокида бўлиб ўтган мазкур Олимпия ўйинларида 4 та олтин, 2 та кумуш ва 7 та бронза жами 13 та медалига сазовор бўлган Ўзбекистон делегацияси умумжамоа ҳисобида 21-ўринни банд этди. Қўлга киритилган юксак ғалаба Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги(МДҲ) давлатлари орасида Россиядан кейин иккинчи, Осиё қитъасида Хитой, Япония ва Жанубий Корея давлатларидан кейин тўртинчи, Марказий Осиёда эса биринчи натижа бўлди.

Галдаги вазифа ва мақсадимиз Япониянинг Токио шаҳрида бўлиб ўтадиган Олимпия ва Паралимпия ўйинларида Рио-2016 дан кам бўлмаган натижаларни қайд қилишдир. Бунга эса барча имкониятлар мавжуд.

РИО-2016 ОЛИМПИАДАСИ БИЛАН БОҒЛИҚ ЭЪТИБОРГА МОЛИК ФАКТЛАР

Ўзбекистон спортчилари 2016 йил Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтказиладиган XXXI ёзги Олимпия ва XV Паралимпия ўйинларида иштирок этган 102 спортчи жами 120 та йўлланмани қўлга киритди. Бу Ўзбекистон спорти тарихидаги рекорд кўрсаткичдир.
*
Рио-2016 Олимпия ўйинларига биринчи марта мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан спортчилар йўлланмани қўлга киритишди.
*
Мамлакатимиз спортчилари Олимпия ўйинларида биринчи марта спортнинг 16 турида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилдилар. Бунга қадар энг юқори кўрсаткичимиз 15 та спорт тури бўлганди.
*
Ўзбекистонлик бадиий гимнастикачилар биринчи марта Олимпия ўйинларининг жамоавий баҳсларида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритдилар.
*
Ҳамюртимиз Оксана Чусовитинанинг номи дунё спорт гимнастикаси тарихи саҳифаларига етти бор Олимпиада ўйинларида иштирок этган биринчи спорт гимнастика устаси сифатида битилди.
*
Рио-2016 ўйинлари трамполин спорт тури бўйича терма жамоамиз аъзоси Екатерина Хилько учун фаолиятидаги бешинчи Олимпия ўйинлари бўлди. Пекин-2008 Олимпия ўйинлари совриндори Екатерина Хилько дунё трамполинчилари орасида биринчи бўлиб “Олимпиаданинг беш карра иштирокчиси” деган номга сазовор бўлган.
*
Рио-2016да Ватанимиз шарафини ҳимоя қилган Ёдгорой Мирзаева ўзбекистонлик аёл боксчилар орасида биринчи бўлиб Олимпиада ўйинларига йўлланма олган.
*
XXXI ёзги Олимпиада ўйинларига йўлланма олган Зоҳиджон Кенжаевнинг номи ўзбекистонлик спортчилар орасида Олимпия ўйинларининг стол тенниси бўйича эркаклар ўртасидаги мусобақада иштирок этган биринчи спортчи сифатида муҳрланди.
*
Олимпия ва Паралимпия ўйинлари биринчи маротаба Жанубий Америка қитъасида ўтказилди.

Муаллиф: Халқаро алоқалар департаменти
директори Камолиддин Эргашев.
Маълумотларни тўплашда яқиндан ёрдам берди:
Фарҳод Турдиев (МОҚ вице-президенти, 2013-2017 й.)

Суратлар муаллифи: Анвар Ильясов

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг