UZ

Сўнгги янгиликлар

14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0 10:06Ислам Махачев: "Кейинги жангим менинг фаолиятимдаги сўнггиларидан бири бўлади" 0 09:35UFC Fight Night 292 турнирининг тарози натижалари, бир жангчи вазн қила олмади 0 08:54Бугун тўрт эркин курашчимиз жаҳон чемпионатида гиламга чиқади. Ғуломжон бронза йўлида курашади 0 08:13"Олтин тўп"-2026 учун овоз бериш натижалари эълон қилинди 0 07:42АCА 209: Саидёқуб Қаҳрамоновда мағлубият. Холмурод Нурматовчи? (Барча натижалар) 0 07:10Никита Цзю декабрь ойида рингга қайтади 0 22:51Шахмат бўйича 2027 йилги рапид ва блиц Жаҳон чемпионати мезбони эълон қилинди 0 22:14Танташев ва Нажафалиев бригадаси Элит ОЧЛ баҳсларида ишлайди 0

23 дек 11:58
Янгиликлар

Оғир атлетика

Ўзбекистонлик Олимпиада чемпиони допинг сабаб четлаштирилди

2012 йилги Лондон Олимпиадасида иштирок этган беш нафар оғир атлетикачидан олинган таҳлиллар Халқаро Олимпия Қўмитаси томонидан қайта ўтказилган допинг текширувида ижобий натижа берди.

Бу ҳақда Халқаро оғир атлетика федерацияси (IWF) матбуот хизматига таяниб, ТАСС хабар қилди.

Қайд этилишича, допинг тестига ижобий реакция берган намуналардан бири ўша мусобақада 105 кг вазн тоифасида тўртинчи ўринни олган ўзбекистонлик Руслан Нуриддиновга тегишли. Ундан ташқари, 2012 йилги олимпия ўйинларининг -105 кг вазн тоифасидаги чемпиони украиналик Алексей Торохтий, -56 кг.да бронза медали соҳиби озарбайжонлик Валентин Христов, шунингдек мос равишда 8- ва 14-ўринни эгаллаган белоруслик Николай Новичков ва арманистонлик Мелин Далузян ҳам рўйхатда бор.

Халқаро оғир атлетика федерацияси ушбу беш спортчини вақтинчалик фаолиятдан четлаштирган.

Аввалроқ сўнгги олимпия ўйинлари давомида допинг истеъмол қилиш ҳолатлари оғир атлетикачилар орасида кўплаб кузатилаётгани туфайли спортнинг бу тури Олимпиада дастуридан чиқариб юборилиши мумкинлиги маълум бўлганди. Ушбу масала ноябрь ойи охирида Халқаро Олимпия Қўмитаси Ижроқўмида муҳокама қилинган, аммо якуний қарорни қабул қилиш кейинроққа қолдирилган.

Маълумот учун, Руслан Нуриддинов орадан тўрт йил ўтиб, 2016 йили Риода олимпия ўйинлари рекордини ўрнатган ҳолда олтин медалга сазовор бўлган эди. У 2018 йил Индонезияда ўтган Осиё ўйинларида ҳам турнир рекордини янгилаб, тенгсиз бўлди.

Руслан 2013 йилда жаҳон чемпионлигига эришган, Осиё чемпионатларида ҳам икки маротаба ғолиб чиққан. У 2014 йилда тиззасидан жиддий жароҳат олгани туфайли операция столига ётган эди, аммо жарроҳлик амалиёти муваффақиятсиз ўтгач, бир йил реабилитация босқичини ўтишга мажбур бўлди. 2015 йилда Нуриддинов яна бир марта операция қилингач, қайта тикланиб спортга қайтиши учун 10 ой вақт талаб қилинганди.

Рейтинг: -5   

Фикрлар

   
24 дек 23:15:14
Bek
Ўта ахмоқона қарор. Допинг текшируви шунча йил ўтиб ижобий кўрсаткич қайд этибдими? Бу шунчаки сиёсат. Россия ва унинг иттифоқчиларига WADA (АҚШнинг буйруғи асосида иш кўрувчи ташкилот)нинг навбатдаги хужуми.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг