UZ

Сўнгги янгиликлар

07:37Candidates Tournament 2024. Якунга икки тур қолганда уч пешқадам ФОТО + ЖАДВАЛ 0 07:12Дунёнинг биринчи ракеткаси Штутгартда 1/4 финалга чиқди 0 17:37Ўзбекистон Кубоги. 2-турда ишлайдиган ҳакамлар ва ВАР фойдаланиладиган ўйинлар маълум бўлди 0 17:16Велоспорт. Эркаклар ва аёллар миллий терма жамоаларимиз Ғазалкентда катта таркибда йиғин олиб бормоқда 0 16:55Боксчиларимиз халқаро мусобақада иштирок этиш мақсадида Қирғизистонга жўнаб кетди 0 16:30Топурия: "Кейингиси Холлоуэй!" 0 16:04"Эл Классико"ни бошқарадиган ҳакам номи маълум бўлди 0 15:43Байдарка ва каноэчиларимиз лицензион Осиё чемпионатидаги иштирокини бошлади + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 15:22Бектемир Мелиқўзиев бўлажак жанги олдидан очиқ машғулотда иштирок этди + ФОТО 0 15:00Ғалабали йўлга қайтган Прохазка чемпион Перейра билан реванш ўтказиш ниятида 0 14:39Мбаппенинг бир гапидан сўнг "Барселона" ва ПСЖ вакиллари ўртасида 60 кишилик жанжал юзага келди 0 14:18Чендлер: "Мен Макгрегорни шундай мағлуб этаман-ки, балки уни қайтиб октагонда кўрмассиз" 0 13:57Эртага Қирғизистонда спорт курашлари бўйича Осиё лицензион турнири старт олади (анонс) 0 13:36Дзюдо. Терма жамоамиз Осиё чемпионатига жўнаб кетди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 13:15«Реал Мадрид» чемпионлар «қотили». Мадридликлар ЧЛ рекордини ўрнатди 0

19 авг 21:00
Янгиликлар

Осиё ўйинлари

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг биринчи кунида учта медаль қўлга киритишди

Осиё ўйинларининг дастлабки куни ниҳоясига етди.

Осиё ўйинларининг дастлабки кунида ўзбекистонлик спортчилар 1та олтин, 2та бронза медалини қўлга киритдилар. 

Медаллар:

Олтин: Бекзод Абдураҳмонов (олтин)

Бронза: Сирожиддин Ҳасанов(бронза)

Бронза: Магомед Ибрагимов (бронза)


22:42. Шунинг билан бугунги онлайн трансляциямизни якунлаймиз.


22:40. Магомед Ибрагимов япониялик рақибини мағлубиятга учратди ва бронза медалини қўлга киритди. 


22:22. Яна бироздан сўнг Магомед ИБрагимов бронза медали учун япониялик спортчига қарши курашади.


21:55. БЕКЗОД АБДУРАҲМОНОВ ЭРКИН КУРАШ БАҲСЛАРИДА ОЛТИН МЕДАЛЬ СОҲИБИГА АЙЛАНДИ!


21:34. Ушу. Азизбек Исроилов қирғизистонлик рақибга ютқазиб қўйди.


21:08. Бироздан сўнг Бекзод Абдураҳмонов олтин медаль учун қозоғистонлик рақибга қарши гиламга чиқади. 


20:42. Эркин курашчимиз Сирожиддин Ҳасановда бронза медали! У Ўзбекистон спорт делегацияга ушбу Осиё ўйинларидаги илк медални келтирди! 


19:25. Демак бироздан сўнг уч нафар ҳамюртимиз медаллар учун жанг ўтказади:

Бронза медали учун:
-65кг: Сирожиддин Ҳасанов (Ўзбекистон) - Батмагнаи Батчулуун (Мўғулистон)

Олтин медаль учун:
-74кг: Бекзод Абдураҳмонов (Ўзбекистон) - Данияр Каисанов (Қозоғистон)

Бронза медали учун:
-97кг: Магомед Ибрагимов (Ўзбекистон) - Такеши Ямагучи (Япония)


19:00. Маҳмуджон Шавкатов бронза медали учун ўтиш жангида кореялик рақибга ютқазиб қўйди.


18:19. Магомед Ибрагимов ярим финалда эронлик рақибга имкониятни бой берди. Энди у бронза медали учун жанг қилади


17:55. Бекзод Абдураҳмонов япониялик рақибни мағлуб этди ва финалга чиқди. Энди у олтин медал учун қозоғистонлик спортчига қарши гиламга чиқади.


17:32. Рашид Қурбонов чорак финалда мўғулистонлик повонга имкониятни бой бериб қўйди.


17:14. Эркин курашчимиз Магомед Ибрагимов ҳиндистонлик рақибини мағлубиятга учратиб, ярим финалга чиқди.


17:00. Фаррух Дўстов ва Ирода Тўлаганова микс баҳсларида Хитой Тайпейи вакилларига 1:6, 4:6 ҳисобларида мағлуб бўлишди.


16:52. Эркин курашчимиз Бекзод Абдураҳмонов эронлик рақибини мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди


16:40. Дўстов/Тўлаганова тандеми Хитой Тайпейи терма жамоаси аъзоларига биринчи сетда 1:6 ҳисобида имкониятни бой беришди...


16:29. Эркин кураш. Рашид Қурбонов япониялик рақибини мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди.


16:10. Маҳмуджон Шавкатов 1/4 финалда мўғулистонлик рақибга ютқазиб қўйди. Агар мўғул спортчиси финалга чиқадиган бўлса, ҳамюртимизда медаллар учун курашиш имконияти пайдо бўлади. Акс ҳолда, Шавкатов учун мусобақа якунига етади.


15:38. Ҳар икки қиличбозимиз ҳам 1/8 финалда имкониятни бой бериб қўйди.



15:20. Оқгул Омонмуродова ва Санжар Файзиевдан иборат теннисчиларимиз жуфтлиги Шри-Ланка терма жамоаси аъзолари Диссанаяки/Кирера ҳамкорлигига қарши кортга чиқиб, 6:4, 6:3 ҳисобида зафар қучишди. 


14:55. Эркин кураш. Афсуски Сирожиддин Ҳасанов ҳиндистонлик Бажранг Бажранг билан баҳсда 3:13 ҳисобида ютқазиб қўйди.


14:50. Эркин кураш.   Рашид Қурбонов фаластинлик Алҳаж Ваелни 10:0 ҳисобида мағлуб этиб чорак финалга йўл олди.


14:40. Эркин кураш. Маҳмуджон Шавкатов филиппинлик Алвин Лобрегуитони 11:2 ҳисобида мағлуб этиб чорак финалга чиқди. Чорак финалда мўғулистонлик Эрденебат Бекхбаяр билан куч синашади


14:33. Бироздан сўнг қиличбозларимиз чорак финал чиптаси учун курашга чиқадилар. Олег Соколов Вьетнам, Файзулла Алимов эса Жанубий Корея вакилига қарши жанг қилади.


14:22. Ўқ отиш баҳсларида қатнашган Пардабоева/Скороворов тандеми 22та жамоа ичида 14-натижани қайд этди.


13:46. Ушу. Таулу йўналишида иштирок этаётган ҳамюртимиз Дарья Латишева биринчи босқичда 9,69 балл жамғариб, 12 нафар спортчи ичида учинчи ўринни эгаллади ва финал босқичига йўл олди


13:34. Магомед Ибрагимов хитойлик полвонни мағлуб этди ва кейинги даврага йўл олди.


13:08. Эркин курашчимиз Маҳмуджон Шавкатов (-57кг) илк даврада покистонлик рақибини 7:2 ҳисобида мағлубиятга учратиб, иккинчи босқичга йўл олди. 


12:40. Академик эшкак эшиш. Тўртликда қатнашган спортчиларимиз маррага иккинчи бўлиб етиб келишди. Энди улар финалга чиқиш учун ўтиш баҳсларида иштирок этадилар.


12:35. Яна бироздан сўнг, аниқроғи соат 13:00да(Тошкент вақти билан соат 11:00)да эркин курашчиларимиз баҳсларга киришадилар. 


12:02. Қиличбозларимиз саралаш босқичини муваффақиятли якунлашди ва плей офф баҳсларига йўл олишди. Энди улар бироздан сўнг медаллар учун курашни бошлашади. 


11:34. Академик эшкак эшиш. Жуфтлик баҳсларида иштирок этаётган Сардор Тўлқинхўжаев ва Алишер Турдиев иккинчи натижани қайд этиб, финал йўлланмасини қўлга киритишди. 


11:28. Академик эшкак эшиш баҳсларида қатнашаётган Жасурбек Мавлонов саралаш баҳсларида муваффақиятсизликка учради. 


11:04. Қиличбозларимиздан эса Файзулла Алимов ва Олег Соколовлар ҳозирча саралаш баҳсларида иштирок этишмоқда. Бир неча жангдан иборат ушбу босқичдан эсон-омон ўтиб ўтишса улар плей-офф даврасига йўл оладилар. Сайтимизнинг қиличбозлик бўйича мутахассиси Олег Соколовдан медал кутилаётганини маълум қилди. Биз ҳам кутамиз!


10:52. Сузувчиларимиз баҳсларни бошлаб юборганлар. Тўрт нафар ҳамюртимиз ўз йўналишлари бўйича стартга чиқишди. Аммо, улар саралаш босқичидаёқ паст натижа қайд этиб, финал босқичи йўлланмасини қўлга кирита олмадилар. Бугунги умидимиз курашчиларимиздан. Насиб бўлса, эркин курашчиларимиз Ўзбекистон спорт делегациясига медаллар шодасини тақдим этадилар. 


Бугун қуйидаги спортчиларимиз баҳсларда чиқиш қиладилар:

Сузиш:

Алексей Тарасенко (200 м, эркин)
Хуршид Турсунов (200 м, эркин)
Артём Козлюк (200 м, баттерфлай)
Юлдуз Қўчқорова (200 м, чалқанча)

Эркин кураш:

-57кг: Маҳмуд Шавкатов - Муҳаммад Билол (Покистон)
-74кг: Бекзод Абдураҳмонов - Муҳаммад Ҳасан (Ироқ)
-97кг: Магомед Ибрагимов - Янг Чаохия (Хитой)
-65кг: Сирожиддин Ҳасанов - Базиранг (Ҳиндистон)
-86кг: Рашид Қурбонов - Алҳаж Ваил (Фаластин)


Ушу:

Дарья Латишева (Таулу)
-70кг: Азизбек Исроилов - Жомарт Келдибай Улуу (Қирғизистон)


Академик эшкак эшиш:

Жасур Мавлонов (яккалик, 2000м, саралаш)
Шаҳбоз Холмурзаев, Шаҳбоз Абдужабборов (жуфтлик, 2000м, саралаш)
Сардор Тўлқинхўжаев, Алишер Турдиев (жуфтлик, 2000м, саралаш)
Исламбек Мамбетназаров, Шоҳжаҳон Нажмиев, Шеҳроз Хакимов, Зафар Усмонов (тўртлик, 2000 м, саралаш)


Теннис:

Микс. Оқгул Омонмуродова/Санжар Файзиев - Диссанаяки/Кирера (Шри-Ланка)


Қиличбозлик:

Шпага.

Файзулла Алимов асосий даврага йўл олиш учун пулгада қуйидаги рақибларга қарши жанг билан бошлайди:
Жунг Жинсун (Ж.Корея),
Алшаман Муҳаммад (Қатар),
Батти Аббос (Покистон),
Лан Мингао (Хитой),
Муҳаммад Раслан (Малайзия),
Алшатти Абдулазиз (Қувайт)


Олег Соколов асосий даврага йўл олиш учун пулгада қуйидаги рақибларга қарши жанг билан бошлайди:
Шаҳан Путра (Индонезия)
Коҳижи (Малайзия)
Баярсайҳан Бату (Мўғулистон)
Саидун Али (Покистон)
Дмитрий Алксанин (Қозоғистон)
Нгуен Ден (Вьетнам).


Футбол:

Ўзбекистон - Таиланд


10:30. Ассалому алайкум ҳурматли спорт ишқибозлари. Бугун Осиё ўйинларининг илк кунида баҳслар ўтказилади. Ҳамюртларимиз иштирокидаги чиқишлардан онлайн натижаларни ушбу саҳифа орқали кузатиб боришингиз мумкин.


Рейтинг: +2   

Фикрлар

   
19 авг 21:21:17
ufcking5
Adminlar iltimos vahtini aniq yozinglar
   
19 авг 20:34:03
Nozimjon Pozilov
жадвалда узбекистон нечинчи урда кетяпди олайн клиб чикариб туринглар админжонлар
   
19 авг 20:15:01
Sardor Xolmuhamedov
Go Uzbekistan !!! Pochin bor buyogiga faqat omad hamma Uzb vakillariga
   
19 авг 12:15:37
Кунград
Сайт ходимларига рахмат Осиё ўйинларидан LIVE килаятганига.
   
19 авг 10:40:54
Jurabek Eshonqulov
agar iloji bo'lsa aniq vaqtini yozinglar
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг