UZ

Сўнгги янгиликлар

20:22Темиров Каванага, Ян Двалишвилига қарши, Волкановски эса Евлоев билан жанг қилади! UFC 333 турниридан ОНЛАЙН 0 17:15UFC 333: Рамазон Темировнинг Лоне Каванага қарши жанги Тошкент вақти билан соат нечада бошланади? 0 15:23U-15 Жаҳон Кубоги ва фестивали. Ўзбекистон Ганага мағлуб бўлди 0 13:54Дакар-2026: Ўзбекистон сузиш баҳсларида икки спортчи билан қатнашади 0 12:47Бугун UFC 333 турнири ўтказилади: Темиров – Кавана, Ян – Двалишвили ва бошқа жанглар 0 10:03Бугун Тожикистонда ёшлар ўртасида Dushanbe Grand Prix Juniors 2026 турнири старт олади 0 09:26Царукян ва Чимаев жанг қилган RAF 14 турнирининг барча натижалари 0 19:20Бенавидес ва Чесляк ўртасидаги бирлаштирувчи жанги расман эълон қилинди 0 18:45"Ризеспор" бош мураббийи Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳолати ҳақида маълумот берди 0 18:07Чимаев вакант UFC камари жанг қилишга тайёр 0 17:29Ненад Лалович UWW президенти лавозимига қайта сайланди. У сайловда ягона номзод эди 0 16:50Хайме Мунгия Бектемир Мелиқўзиев билан келаси йил жанг қилмоқчи 0 16:16Абдуқодир Ҳусанов УЕФА Чемпионлар лигасидаги энг тезкор марказий ҳимоячи деб топилди 0 15:41Жастин Гэтжи Трамп билан пулга гольф ўйнамоқчи 0 14:51Жаҳонгир Зокировнинг Zuffa Boxing’даги навбатдаги рақиби маълум бўлди 0

08 июн 18:59
Янгиликлар

Теннис

Ўзбекистонлик теннисчи Дональд Трампда илиқ таассурот қолдирди

АҚШда Талабалар спорти миллий ассоциацияси (NCAA) томонидан ташкил қилинган теннис мусобақасининг якунига етди.

Мусобақаларда тошкентлик талаба-теннисчи Алан Гажиев ҳаракат қиладиган «Wake Forest» жамоаси ғолибликни қўлга киритганди.

«Wake Forest» жамоаси бунгача Америка Кубоги (залда), АCC конференциясининг мунтазам лигаси, ACC конференцияси кубоги ва Америка якуний кубоги мусобақаларида ғалаба қозонган. Эътиборлиси, 22 ёшли Алан Гажиев «Wake Forest» жамоаси таркибидаги ягона ўзбекистонлик теннисчи ҳисобланади. Ушбу муваффақият АҚШ Президенти Дональд Трампда катта таассурот қолдирди. Шу сабабли ҳам шахсан ўзи чемпионларни табриклашга қарор қилди. Ғолиблар Оқ уйдаги Овал хонада Трамп билан учрашдилар.


Трамп учрашув давомида спортчиларни табриклади, уларнинг ҳар бири билан суҳбатлашди ва суратга тушди. Якунда эса ўзининг ажойиб теннис корти борлигини ва йигитлар исталган вақт у ерга бориб, исталган вақтда машғулот ўтказишлари мумкинлигини айтиб ўтди.

Маълумот ўрнида, NCAA - Талабалар спорти миллий ассоциацияси - АҚШдаги коллеж ва университетларда спорт тадбирларини ташкил қилади. Таркибида мингдан ортиқ турли ташкилотлар мавжуд.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг