UZ

Сўнгги янгиликлар

18:30Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Ўзбекистон - Хитой ва бошқа жуфтликлар 0 18:01ФИФА кунларида учта ўйин ўтказамиз, Осиё Кубогидаги рақибларимиз-чи? 0 17:25Осиё ўйинларининг тўртинчи кунини тўртта медаль билан якунладик 0 17:062,5 баробар кўп! Осиё ўйинларида ғолиб бўлган спортчиларга бериладиган пул мукофоти миқдори оширилди 0 15:27Ўзбекистонда теннис бўйича ATP Челленжер мусобақаси ўтказилади 0 14:18Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Исроил терма жамоаларига 6-турда техник мағлубият қайд этилди 0 12:45200 минг доллар?! Ўзбекистонда шахматчиларни рағбатлантиришнинг янги тартиби эълон қилинди 0 12:10Ўзбекистон ва Саудия Арабистони: Осиё ўйинларидаги тўқнашувларда қандай натижалар қайд этганмиз? 0 11:24Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Ўзбекистон Хитойга қарши ўйнайди ва бошқа рақибларимиз 0 10:28Осиё ўйинлари. Уч кундан сўнг медаллар жамғариш рейтингидаги ўрнимиз қандай? 0 19:05Осиё ўйинларининг тўртинчи кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати билан танишинг 0 18:30Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё ўйинлари чорак финалида Саудия Арабистони билан тўқнаш келади 0 18:20Осиё ўйинларининг учинчи кунида учта медаль қўлга киритилди 0 17:25ММАчиларимиз Осиё ўйинларини 3 та медаль билан якунлашди 0 16:43UFC: Богдан Гусковнинг рейтингида яна ўзгариш бўлди 0

08 авг 09:09
Янгиликлар

Теннис

Ўзбекистонлик теннисчилар Roland Garros Junior Series ярим финалида: Зинатулин ва Абдуллаев асосий мусобақа йўлланмаси учун курашни давом эттирмоқда

Марказий ва Ғарбий Осиёнинг энг кучли ёш теннисчилари Олма-Отада (Қозоғистон) теннис бўйича U-16 ёш тоифасидаги Roland Garros Junior Series by Renault мусобақасининг саралаш босқичида беллашмоқда.

Чорак финал ўйинлари якунига кўра, ўзбекистонлик икки теннисчи Алан Зинатулин ва Акмал Абдуллаев ярим финалга чиқишди.

Ўғил болалар:

•  Алан Зинатулин Родион Трайгелга (Қозоғистон) қарши ўйинда ишончли ғалабага эришди — 6:3, 6:3. У кейинги босқичда Мансур Саинов (Қозоғистон) билан баҳслашади.

•  Акмал Абдуллаев эса ўзбекистонлик бошқа бир ракетка устаси Маҳмудбек Бекназаровни енгди — 3:6, 6:2, 6:0. У финал йўлланмаси учун Ансар Ниеткалиев (Қозоғистон) билан рақобатлашади.

Қизлар:

Аёллар ўртасидаги баҳсларда Ўзбекистон шарафини Кейра Ким ҳимоя қилди ва чорак финалга қадар етиб бориб, қозоғистонлик Адия Омарбекка имкониятни бой берди — 2:6, 4:6. Ўсмирлар теннисининг янги юлдузи энди бешинчи ўрин учун курашни давом эттиради.

Саралаш босқичининг финал ўйинлари 9 август куни бўлиб ўтади. Турнир ғолиблари 2025 йил октябрь ойида Японияда бўлиб ўтадиган Roland Garros Junior Series финал босқичига йўл олади. У ердаги ғолиблар эса Парижга – Roland Garros Junior Series 2026 мусобақасига йўлланма олади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг