UZ

Сўнгги янгиликлар

12:58Усман Нурмагомедовнинг менежери Макс Холлоуэйдан узр сўради 0 12:33Даниэль Кормье нима учун Жонсни мағлуб эта олмаганини айтиб берди 0 11:59"Реал"нинг янги футболчилари 2026/27 йилги мавсумда қайси рақамлар ўйнашлари маълум 0 11:22Хабиб Фаластинни оммавий қўллаб-қувватлаш ортидан бир нечта ҳомийларини йўқотганини айтди 0 10:57Ислам Махачев: "Биз Йен Гэррини камтар қилиб қўямиз" 0 10:25President's Cup. Султонов муваффақиятли старт олди, навбат Фоминга! 0 09:54Лионель Месси "Интер Майами"даги фаолиятини номаълум муддатга тўхтатди 0 09:26Уч боксчимиз жанг ўтказадиган Россиядаги турнирнинг тўлиқ карди тасдиқланди + ПОСТЕР 0 08:59Расман. Арман Царукян чемпионлик камари учун жанги ўтказади + ПОСТЕР 0 08:36Йен Мачадо Гэрри: "Исламнинг тик ҳолатдаги жангда ҳеч қандай имконияти йўқ" 0 08:03Элит ОЧЛ. Бугун "Пахтакор" гуруҳ босқичида иштирок этиш учун курашади 0 19:27Спорт курашлари: Хитойдаги халқаро турнирда 9 та медаль қўлга киритилди 0 18:52Андижон мезбонлигида ўтадиган Mangu Professional League 4 турнирининг тўлиқ карди эълон қилинди 0 18:33"Jar Academy" Perak International Taekwon-Do Championship 2026 турнирида 8 та медаль қўлга киритди, 7 таси олтин! 0 18:09"Пахтакор"нинг ОЧЛдаги бош мураббийи Эмилиано Карас: "Пахтакор" эртага ғалаба олиб келадиган ўйин намойиш этади" 0

07 фев 20:21
Янгиликлар

Кураш

ЎзДЖСТУда белбоғли кураш федерациясининг ҳисобот йиғилиши ва тақдирлаш маросими бўлиб ўтди

Теглар :  Белбоғли кураш
Ортда қолган 2020 йилда спортнинг белбоғли кураш турига ошно бўлган спортчилар ва уларнинг мураббийлари, мутахассислари учун муваффақиятли йил бўлди дейиш мумкин.

Боиси, ўтган йили пандемия бўлишига қарамасдан машғулотлар онлайн бўлсада давом эттирилди. Жорий этилган карантин қоидалари юмшатилгач эса мамлакат чемпионатлари  старт олди. Ҳатто, Россиянинг Қозон шаҳри мезбонлик қилган катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатида полвонларимиз 3 та олтин, 4 та кумуш ва 5 та бронза медалларини қўлга киритиб, эътирофга сазовор бўлишди. 

Кеча, 6 февраль куни ушбу муносабат билан Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси томонидан йил якунлари бўйича сарҳисоб  ва жорий йил учун истиқболдаги режалар бўйича ҳисобот йиғилиш бўлиб ўтди. Шунингдек, белбоғли кураш бўйича мутахассисларни ҳакамлик сертифекатларига эга бўлиши учун ўқув-семинар ҳам ташкил этилди. Мазкур йиғилиш ва ўқув – семинарда белбоғли кураш федерацияси кенгаши аъзолари, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлардаги вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.

Дастлаб, куннинг биринчи ярмида федерация кенгаши аъзолари, ЎзДЖТСУнинг яккакураш спорт турлари факультети декани, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент Зоҳиджон Ортиқов, миллий кураш турлари, ўйинлари назарияси ва услубияти кафедраси мудири, доцент Шавкат Мирзақуловлар  томонидан йиғилиш иштирокчиларига йил якунлари бўйича амалга оширилган ишлар  сарҳисоби, ютуқ ва камчилар, белбоғли курашнинг ўтмиш тарихи, илмий изланишлар  хусусида атрофлича ахборот берилди. Шундан сўнг белбоғли кураш федерацияси томонидан номинациялар бўйича тақдирлаш маросими ташкил этилди. Тақдирлаш маросимида иштирок этган Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси, халқаро белбоғли кураш федерацияси (IBWA) вице – президенти, халқаро тоифадаги ҳакам, “Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси” кўкрак нишони соҳиби Равшан Дастиров, ЎзДЖТСУ ректори,  иқтисод фанлари доктори, профессор Маҳмуджон Болтабаев, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси фахрий раиси Қодир Жўраев, ЎзДЖТСУнинг ёшлар билан ишлаш бўйича проректори Шерзод Мирзанов,  Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг Тошкент вилояти кенгаши раиси Бобур Мамировлар маросим иштирокчиларини қутлар экан, бугун мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортга, хусусан, миллий спорт турларимизга қаратилаётган юксак эътибор ва келажак истиқболлари ҳақида алоҳида  тўхталиб ўтишди. Тақдирлаш маросими доирасида  2020 йилнинг энг яхши спортчилари, мураббий ва ҳакамлари, энг фаол вилоят бўлимлари  федерация томонидан димлом ва эсдалик совғалари билан мукофотланишди. Шунингдек, белбоғли кураш федерацияси билан меморандум имзолаган ва яқин ҳамкорлик қилиб келаётган Ўзбекистон “Адолат” социал – демократик партияси ва унинг Тошкент вилояти кенгаши ҳамда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети раҳбарияти томонидан ҳам “Ўзбекистонда хизмат кўрсатаган мураббий”,   доцент, уч карра жаҳон чемпиони, беш карра Осиё чемпиони,   белбоғли кураш ва кураш бўйича халқаро тоифадаги спорт устаси, белбоғли кураш бўйича миллий терма жамоа бош мураббийи,   Аъзамжон Шокиржонов, “Ўзбекистонда хизмат кўрсатаган спорт устози”, “Эл –юрт ҳурмати ” ордени соҳиби, белбоғли кураш бўйича халқаро тоифадаги ҳакам, Наманган вилояти белбоғли кураш бўйича бош мураббийи Неъматжон Тўйчиев каби фахрийлар      ташаккурнома ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланишди.  

Куннинг иккинчи ярмида режага мувофиқ, ЎзДЖТСУнинг янгидан барпо этилган, кураш турларига ихтисослашган спорт залида белбоғли кураш бўйича ҳакамлар ҳайъати раиси Тошкентбой Яхшибоев бошчилигидаги   халқаро тоифадаги ҳакамлар Мироншоҳ Рўзиев, Неъматжон Тўйчиев, Сергей Тхак, Бекберган Болтаевлар томонидан 45 нафар белбоғли кураш мутахассисларига учун ўқув- амалий семинар ўтказилди. Семинар якунида иштирокчиларга ҳакамлик сертифекатлари топширилди.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг