UZ

Сўнгги янгиликлар

18:48Гэтжи Холлоуэй билан жанг ҳақида: "Афсусда эмасман" 0 18:27Шин Шимкентда муваффақиятли старт олди 0 18:06Майкл Чендлер Махачев - Порье жанги учун ўз тахминини айтди 0 17:45U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувида бизга таниш ҳакам ишлайди 0 17:24UFC Испаниядаги турнирини қачон ва қаерда ўтказиши айтилди 0 17:03The Ring P4P рейтинги янгиланди. Хейни рейтингни тарк этди, Мадримовнинг рақиби эса пешқадам 0 16:42Ижтимоий тармоқда Қозоғистоннинг Париж-2024 учун экипировкалар тўплами суратлари тарқалди 0 16:21АПЛда "Олтин қўлқоп" учун асосий даъвогар маълум бўлди 0 16:00Абдураимова рейтингда ўзидан анча қуйидаги теннисчига ютқазди 0 15:39Расман. UFC Манчестерда рақамли турнир ўтказади + ПОСТЕР 0 15:18Қиличбозларимиз лицензион турнирда иштирок этади 0 14:57Карлос Тевес шифохонага тушиб қолди 0 14:36Порье UFC'нинг чемпионлик жангида иштирок этувчилар учун тайёрлаган қўлқопларидан фойдалана бошлади + ФОТО 0 14:15Ўтган ҳафта Шимкентда чемпион бўлган Фомин илк даврадаёқ 1167-ракеткага ютқазди 0 13:54Рафаэль "Атаман" Физиев эҳтимолий рақибини айтди 0

06 сен 14:01
Янгиликлар

Тадбирлар

ЎзДЖТСУ 65 ёшда! Кўзгуда – жисмоний тарбия, спорт назарияси ва услубияти кафедраси

Теглар :  ЎзДЖТСУКафедра
Ўғил-қизларнинг, айниқса, мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари, бошланғич синф ўқувчиларининг жисмоний тарбия ва спортга ошно бўлишида юқори салоҳиятли, пухта билимга эга бўлган жисмоний тарбия ўқитувчилари ва мураббийларнинг ўрни беқиёс.

#UzDJTSU2020  #UzDJTSU_65_YOSHDA

Биз таништирмоқчи бўлган Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг Спортни бошқариш ва касбий фанлар факультети негизидаги Жисмоний тарбия, спорт назарияси ва услубияти кафедраси ҳам юқоридаги сингари билимли мутахассис-кадрларни тайёрлашда етакчи кафедралардан саналади. 

Кафедра тарихига назар ташлайдиган бўлсак, 1957 йилда дастлаб Жисмоний тарбия назарияси ва услубияти кафедрасига асос солинган ва ўша пайтда кафедрани Э. Ф. Ишченко мудир сифатида бошқарган.

Кафедрада кейинчалик турли йилларда етакчи педагог-олимлардан п.ф.н., доцент К. Ф. Бакуниене, п.ф.н., доцент М. Годик, биология фанлари номзоди, доцент Ю. Юнусова, доцент И. М. Колотилова, п.ф.н., доцент К. М. Маҳкамжонов, п.ф.д., профессор Р. С. Саломов, б.ф.н., профессор Ю. М. Юнусова, п.ф.н., профессор Р. М. Маткаримов, п.ф.д., профессор Ф. А. Керимов, п.ф.н., доцент О. В. Гончаровалар раҳбарлик қилган.

2016 йилга келиб кафедрани педагогика фанлари номзоди, доцент Джамшид Хасанович Умаров бошқариб келмоқда. 1960 йилдан бошлаб Жисмоний тарбия назарияси ва услубияти кафедраси мустақил кафедра сифатида фаолият юрита бошлади. 1967 йилда унинг таркиби Н. Зисман, Л. Полякова, Б. Ройтбург сингари тажрибали ўқитувчилар билан тўлдирилди. Айниқса, 1960 йилдан 1967 йилга қадар п.ф.н. К. Бакуниене раҳбарлик қилган пайтда у кафедранинг шаклланиши ва ривожи учун катта ҳисса қўшди. 

Ўша йиллари илк бор Жисмоний тарбия назарияси ва услубияти фанидан маърузалар талабаларга ўзбек тилида ўқитила бошлади. Турли йилларда кафедрага педагогика фанлари номзоди, доцент М. Годик, биология фанлари номзоди, доцент Ю. Юнусова, педагогика фанлари доктори, профессор Р. С. Саломов, биология фанлари номзоди, профессор Т. Т. Юнусов, биология фанлари номзоди, профессор Ю. М. Юнусова, С. Р. Дауренова, Э. Ю. Дауренов, М. А. Миродилов, Л. Полякова, Э. Тарасова, Ш. Х. Исроилов, Н. М. Атамухамедова каби профессор-ўқитувчилар соҳа ривожи учун самарали фаолият кўрсатишади.

Сўнгги йилларда бакалавр йўналишида Касб таълими. Спорт фаолияти (фаолият турлари бўйича) ва Мактабгача ва бошланғич таълимда жисмоний тарбия ва спорт йўналишлари ташкил этилганлиги ва талабалар сони ҳам бирмунчага ошгани боис, мазкур Жисмоний тарбия, спорт назарияси ва услубияти кафедрасининг профессор-ўқитувчилари таркиби ҳам кенгайиб борди. 

2018 йилдан Жисмоний тарбия, спорт назарияси ва услубияти номи остида қайта шаклланган кафедра педагогика фанлари номзоди, доцент Джамшид Хасанович Умаров раҳбарлигида янаям ривожланиш босқичига ўтди. Кафедра мудири Д. Умаров 50 дан ортиқ ўқув-услубий ва ўқув қўлланмаларнинг муаллифи. Унинг илмий раҳбарлигида 10 дан ортиқ магистрлик, 2 нафар педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори диссертация иши муваффақиятли ҳимоя қилиниб, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражаларини олишди. 

Кафедрада ўтилаётган Жисмоний тарбия, спорт назарияси ва услубияти фанининг республикамизда алоҳида фан сифатида шаклланиши ва ривожланишига ўзининг алоҳида ҳиссасини қўшган олим, п.ф.д., профессор Р. С. Саломовнинг ҳам меҳнатларини эътирофга сазовор дейиш мумкин. 

Р. Саломов томонидан жисмоний тарбия ва спорт назариясига бағишланган 10 га яқин адабиётлар яратилган бўлиб, ҳозирги кунда соҳа бўйича мутахассисларни тайёрлаш ва малакасини ошириш жараёнларида асосий фойдаланилиб келинаётган адабиётлардан ҳисобланади. Р. Саломов илмий раҳбарлигида 50 га яқин магистрлик, 10 га яқин номзодлик диссертациялари муваффақиятли ҳимоя қилинган.

Кафедрада бир неча йиллардан бери самарали мехнат қилиб келаётган, жисмоний тарбия ва спорт соҳасида юқори тажриба ва билимга эга бўлган, “Малакали курашчилар тайёрлаш илмий мактаби”нинг асосчиларидан бири, фидойи устоз ва мураббий, “Дўстлик” ордени соҳиби, педагогика фанлари доктори, профессор Ф.А. Керимовдир. Ф. Керимов илмий рахбарлигида ҳам 50 га яқин магистрлик, 20 га яқин номзодлик диссертациялари муносиб ҳимоя қилинган.

 Кафедрада ўзининг доимий илмий изланишлари ва саъй-ҳаракатлари билан кўплаб ютуқларга эришиб келаётган устозлардан яна бири п.ф.н., доцент Д.Н. Рахматовадир. Д. Рахматова ўзининг мактабгача ёшдаги болалар жисмоний тарбияси йўналишида бир нечта ўқув-услубий ва ўқув қўлланмаларнинг муаллифи бўлиб, унинг илмий раҳбарлигида 10 дан ортиқ магистрлик, 1 нафар педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори диссертация иши муваффақиятли ҳимоя қилиниб, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражаларини олишди. 

2017 йилда катта ўқитувчи М.Х. Миржамолов, жорий йилда катта ўқитувчи Л.З. Холмуродов, ўқитувчи М.А. Тожиев, ўқитувчи М. М. Махмудовалар педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори диссертация ишини муваффақиятли ҳимоя қилиб, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олдилар. Шунингдек, 2017 йилда кафедра катта ўқитувчиси Э.Т. Раҳмонов Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги томонидан ўтказилган “Олий таълим муассасасининг энг яхши педагоги” танловининг республика босқичида 2017 йилнинг “Мутахассислик бўйича энг яхши педагог” номинацияси ғолибига айланди.

Кафедра катта ўқитувчиси Г. Х Солихова ва кафедра ўқитувчиси С. С. Ражабовлар мактабгача ва мактаб ёшидаги болалар жисмоний тарбия дарслари ва спорт машғулотларини такомиллаштириш бўйича мустақил тадқиқотчилик фаолиятларини олиб бормоқдалар.

Кафедрада фаолият юритаётган ёш ўқитувчилари ҳам ўзларининг устида тинимсиз ишлаб, фидойи устозлар тажрибаларидан фойдаланиб, соҳага оид назарий билим ва амалий тажрибаларини доимий равишда ошириб бормоқдалар.

 Ҳозирда кафедрада профессор-ўқитувчилар томонидан мутахассисликка оид турли фанлар мукаммал ўқитилиб келинмоқда. Хусусан, умумий босқич талабалари (2-3 босқичда), Жисмоний тарбия, спорт назарияси ва услубияти ва Болалар ва ўсмирлар спорти асослари фанлари, касб-таълим ихтисослиги талабалари учун Жисмоний тарбия ва спорт назарияси ва услубияти, Спорт машғулотларининг назарий асослари, Спорт педагогик маҳоратини ошириш фанлари, Мактабгача ва бошланғич таьлимда жисмоний тарбия ва спорт ихтисослиги талабалари учун Мактабгача таьлим назарияси, Мактабгача ва бошланғич таьлимда жисмоний тарбия ва спорт ва Болалар ва ўсмирлар спорти асослари фанлари ўқитилади. Магистратура босқичи талабалари учун Спортда илмий тадқиқотлар ва Махсус фанларни ўқитиш назариясини ўқитиш педагогик технологиялар – интерфаол усуллардан фойдаланилган холда олиб борилмоқда. Кафедра томонидан ҳар йили жисмоний тарбия ва спорт ихтисослигида таҳсил олаётган бакалавриат босқичи талабалари ўртасида фан олимпиядасининг университет босқичи бўлиб ўтади. Қувонарлиси, ғолиблар республика босқичида ҳам ҳар йили фахрли биринчи ўринни эгаллаб, кафедранинг, университетнинг шаънини муносиб ҳимоя қилишади.

Кафедрада Д. Умаров бошчилигида ҳамкорлик алоқаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилган. Ҳаттоки, илм-фан, фундаментал ва амалий тадқиқотларни ривожлантириш мақсадида кафедранинг 15 нафар профессор-ўқитувчиларидан иборат инновацион гуруҳи ҳам ташкил этилган.

Инновацион гуруҳ таркибига кирган профессор-ўқитувчилар, илмий ходимлар ва талабаларининг тажриба алмашишларини, илмий амалиётларини ва уларнинг ишлаб чиқариш корхоналари муаммоларини чуқур таҳлил қилишларини ташкил этиш билан боғлиқ чора-тадбирларни амалга ошириш, битирувчи талабаларни битирув олди амалиётга ҳамда ишга йўллаш масалаларининг ўзаро манфаатли шаклларини ишлаб чиқиш ҳамда инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар доирасида Республика Олимпия заҳиралари мактаб-интернати, Чирчиқ олимпия захиралари мактаб-интернати, Урганч давлат университети, Фарғона давлат университети, Қарши давлат университети, Самарқанд давлат университети, Спорт федерациялари (сузиш, армрестлинг), Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги умумтаълим мактаблари, Қибрай тумани мактабгача таълим бўлими, Тошкент шахар М. Улуғбек туманидаги 501 ва 451-сонли мактабгача таълим муассасалари билан ҳамкорлик ишлари йўлга қўйилган.

Халқаро ҳамкорлик доирасида эса Белорус давлат жисмоний тарбия университети, Украина миллий жисмоний тарбия ва спорт университети, П. Ф. Лесгафт номидаги миллий жисмоний тарбия, спорт ва саломатлик давлат университети (Россия), Поволж давлат жисмоний тарбия, спорт ва туризм академияси (Россия), Россия давлат жисмоний тарбия, спорт, ёшлар ва туризм университетлари билан ҳамкорлик алоқалари мустаҳкамлаганган.

Кафедрада илмий-тадқиқот ишларини янада такомиллаштириш ва ривожлантиришнинг 2020-2023 йилларга мўлжалланган ИСТИҚБОЛ РЕЖАСИ ҳам ишлаб чиқилган. Унга кўра:

Жисмоний тарбия ва спорт фаолиятининг назарий-усулий асослари, уни янгилаш тактикаси ва стратегиясини ишлаб чиқиш йўналишида:

I. Ўзбекистонда мактабгача ва умумий ўрта таълим муассасаларда тарбияланувчи-ёшларнинг жисмоний тарбия тизимида педагогик технологияларни такомиллаштириш:

1.1. Ўзбекистонда мактабгача таълим муассасаларида жисмоний тарбия машғулотларини педагогик технологиялар ва дастурларни ишлаб чиқиш;

1.2. Мактабгача ёшдаги болаларнинг жисмоний тарбия машғулотларида янги педагогик технологияларни қўллаш;

1.3. Бошланғич таълим ўқувчиларида жисмоний сифатларини ривожлантириш усулларини такомиллаштириш;

1.4. Мактабгача ёшдаги болаларни спорт турларига йўналтиришнинг замонавий тизимларини ишлаб чиқиш.

II. Республикада умумий ўрта таълим ўқувчиларнинг махсус жисмоний сифатларини ривожлантиришнинг инновацион восита ва методларини ишлаб чиқиш.

2.1. Миллий cпорт турини қўллаган ҳолда олий таълим муассасалари талаба қизларининг жисмоний тайёргарлигини такомиллаштириш; 

2.2. Дарсдан ташқари машғулотларда ўқувчиларни “Алпомиш ва “Барчиной” махсус тестларини топширишга табақали ёндашувга ўргатиш;

2.3. Ўқувчи-ёшларни жисмоний қобилиятларини, жисмоний сифатларини ривожлантириш усуллари янги инновацион технологияларни самарадорлигини аниқлаш;

2.4. Умумий ўрта таълим мактабларида оммавий спорт ҳаракатларини жорий қилиш.

Ўсмирлар спорти ва олий малакали спортчиларни тайёрлашнинг руҳий-педагогик ва физиологик-гигиеник асослари йўналишида:

III. Юқори малакали спортчилар саломатлиги ҳолатига оид хавфли омилларни ҳар томонлама баҳолашнинг ахборот моделларини ишлаб чиқиш:

3.1. Юқори малакали спортчилар саломатлиги ҳолатига оид натижаларини таҳлил этиш;

3.2. Юқори малакали спортчилар саломатлиги ҳолатига оид тестлар ишлаб чиқиш;

3.2. Спортчиларни тайёрлаш тизимида воситалар, усуллар, шакллар ва инновацион технологияларни машғулот жараёнида такомиллаштириш;

Жамшид УМАРОВ, Жисмоний тарбия, спорт назарияси ва услубияти кафедраси мудири, педагогика фанлари номзоди, доцент: –Кафедрамизда фаолият кўрсатаётган 2 нафар профессор, 6 нафар доцент, 4 нафар катта ўқитувчилар, 8 нафар ўқитувчилардан иборат ходимларимиз университетимиз раҳбарияти томонидан яратиб берилаётган шарт-шароитлардан унумли фойдаланиб, мамлакатимиз жисмоний тарбия ва спорт соҳасига малакали ва етакчи кадрларни тайёрлашни ўзларининг бош мақсадлари, деб билишади. Яна шуни алоҳида таъкидламоқчиманки, бугун талабаларимизнинг мамлакатимиз равнақи йўлида фидойи, билимли инсонлар бўлиб камол топиши учун университетимизда яратилган қулайликлар, ўзгаришлар, бунёдкорлик ишларини, яшиллик оламини кўриб кўзингиз қувнайди. Қалбда уйғонган ҳавас эса меҳрни, иштиёқни кучайтиради. Ҳавас ва иштиёқ билан меҳнат қилар эканмиз – кўзланган муштарак манзиллар сари дадил қадам ташлайверамиз!

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади, ўз мухбиримиз  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг