UZ

Сўнгги янгиликлар

17:37Ўзбекистон Кубоги. 2-турда ишлайдиган ҳакамлар ва ВАР фойдаланиладиган ўйинлар маълум бўлди 0 17:16Велоспорт. Эркаклар ва аёллар миллий терма жамоаларимиз Ғазалкентда катта таркибда йиғин олиб бормоқда 0 16:55Боксчиларимиз халқаро мусобақада иштирок этиш мақсадида Қирғизистонга жўнаб кетди 0 16:30Топурия: "Кейингиси Холлоуэй!" 0 16:04"Эл Классико"ни бошқарадиган ҳакам номи маълум бўлди 0 15:43Байдарка ва каноэчиларимиз лицензион Осиё чемпионатидаги иштирокини бошлади + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 15:22Бектемир Мелиқўзиев бўлажак жанги олдидан очиқ машғулотда иштирок этди + ФОТО 0 15:00Ғалабали йўлга қайтган Прохазка чемпион Перейра билан реванш ўтказиш ниятида 0 14:39Мбаппенинг бир гапидан сўнг "Барселона" ва ПСЖ вакиллари ўртасида 60 кишилик жанжал юзага келди 0 14:18Чендлер: "Мен Макгрегорни шундай мағлуб этаман-ки, балки уни қайтиб октагонда кўрмассиз" 0 13:57Эртага Қирғизистонда спорт курашлари бўйича Осиё лицензион турнири старт олади (анонс) 0 13:36Дзюдо. Терма жамоамиз Осиё чемпионатига жўнаб кетди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 13:15«Реал Мадрид» чемпионлар «қотили». Мадридликлар ЧЛ рекордини ўрнатди 0 12:42Оливейра: "Арман "ўчиб қолганига" ишончим комил эди" 0 12:18Мухлислар Рафаэль Надални тик туриб олқишлашди (ВИДЕО) 0

15 авг 14:36
Янгиликлар

Бошқалар

ЎзДЖТСУ 65 ёшда! Кўзгуда – спорт психологияси ва педагогика кафедраси

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг Спортни бошқариш ва касбий фанлар факультети таркибий қисми ҳисобланган Спорт психологияси ва педагогика кафедраси ўз йўналиши бўйича юқори ўринга эга бўлган етакчи кафедралардан саналади.

Дастлаб спорт психологияси ва педагогика кафедрасининг тарихига назар ташлайдиган бўлсак – илк бор педагогика ва психология кафедраси номи остида 1958 йилда ташкил этилган. Кафедрага ўша пайтда А. М. Муҳамедов раҳбарлик қилган. 1959 йилдан 1962 йилгача эса В. Г. Шаров бошқарган. 

1962 йилдан 1971 йилгача педагогика фанлари номзоди, доцент Л. Е. Лебедянская Педагогика ва психология кафедраси мудири сифатида фаолият юритди. Л. Лебедянская республикамизда биринчи бўлиб ўқув жараёнига Спорт психологияси фанини киритиб, мазкур фаннинг методологик асосини ишлаб чиқди, кафедранинг шаклланиши ва ривожланишига улкан ҳисса қўшди. Натижада юксак малакали мутахассислар, мураббий-ўқитувчилар гуруҳи етишиб чиқди. 

1972 йилдан 1978 йилгача педагогика фанлари номзоди, доцент Н.А.Яхъяров кафедрани бошқарган бўлса, 1978 йилдан 2012 йилгача педагогика фанлари номзоди, профессор З. Г. Гаппаров, 1986-1987, 2001-2003 йилларда биология фанлари номзоди, доцент М. А. Турсунова кафедра мудири сифатида фаолият юритишди.

2011-2012 ўқув йилида психология фанлари номзоди У. Д. Қодиров кафедра мудири вазифасини бажарган бўлса, 2012-2013 ўқув йилидан буён психология фанлари номзоди, доцент, Дилшод Неъматович Арзикулов кафедра мудири лавозимида фаолият юритиб келмоқда.  

Кафедра ташкил этилгандан буён Ўзбекистонда хизмат кўрсатган жисмоний тарбия ва спорт ходими Ф. Н. Насриддинов, педагогика фанлари доктори, профессор И. Р. Аҳмедов, педагогика фанлари номзодлари, доцентлар А. А. Азимов, Н. И. Иванова, У. С. Темирова, психология фанлари номзодлари, доцентлар У. Д. Қодиров Ҳ. Т. Маҳмудова, О. Э. Ҳайитов, ўқитувчилардан З. Т. Сайитметова, Л. Л. Курышкина, Т. П. Предибайло, Д. Б. Вахобова, Д. Р. Қудратова, Д. Б. Қосимова, Ш. Ш. Усманова, Г. С. Алиходжаева, Ю. Б. Раҳимбоева, З. П. Расулов талаба-ёшларга таълим-тарбия бериш, кафедранинг ташкилий тузилмасини ривожлантириш ҳамда такомиллаштириш, илғор анъаналарни давом эттиришга муносиб ҳисса қўшдилар. 

Кафедрада бугун талабаларнинг пухта билим олиб, ўз соҳасининг етук мутахассис-кадрлари бўлиб етишиш йўлида психология фанлари номзоди, доцент Дилшод Арзиқулов, профессор Зохид Гаппаров, психология фанлари доктори, профессор, ўндан ортиқ фан номзоди ва бир нечта фан докторларига илмий раҳбарлик қилган Васила Каримова, психология фанлари бўйича (PhD) фалсафа доктори Навбаҳор Умарова, педагогика фанлари номзоди, доцент Ирина Клименко, педагогика фанлари бўйича (PhD) фалсафа доктори Жавлон Иштаев, катта ўқитувчилардан Шахло Усмонова, Фарҳод Ҳайдаров, Аброр Ҳайитов, Дилафрўз Ҳайитова, Норйигит Дусанов, ўқитувчилардан Елена Зотова, Носиржон Ғоффоров, Умида Муҳиддинова, Бекзод Қурдошевлар таълим-тарбия беришмоқда. 

Педагогика фанлари номзоди, профессор, Халқаро спорт психологлари Президуими аъзоси Зоҳид Гаппарович Гаппаров, педагогика фанлари номзоди, доцент Наталья Иосифовна Иванова, биология фанлари номзоди, доцент, 1986-1987, 2001-2003 йилларда кафедра мудири лавозимида ишлаган, “Меҳнат фахрийси”, “Спорт фахрийси” медаллари билан тақдирланган Турсунова Малика Абдулхаевна, 1968 йилдан 2012 йилгача катта ўқитувчи лавозимида ишлаган, “Меҳнат фахрийси”, “Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 15 йиллиги” кўкрак нишони билан тақдирланган Сайитметова Зухра Тожибоевналар эса кафедранинг фахрийлари саналишади. 

Кафедранинг профессор-ўқитувчилари бакалавриат босқич талабаларига Умумий психология, Психология тарихи, Социал психология, Спорт психологияси, Спорт психодиагностикаси, Консультатив психология ва психокоррекция, Психология ва спорт психологияси, Онтогенез психологияси, Жисмоний тарбия ва спорт педагогикаси, Меҳнат психологияси, Оила психологияси, Бошқарув психологияси, Этнопсихология, Касб таълим методикаси, Тарбиявий ишлар методикаси каби фанлардан, магистратура босқичида таҳсил олаётган талабаларга Бошқарув психологияси фани бўйича таълим беришмоқда. Шунингдек, кафедра профессор-ўқитувчилари Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти тингловчиларига ҳам йўналиш бўйича дарс беришади. 

Кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан айни кунгача 50 дан ортиқ дарсликлар, монография, ўқув-услубий қўлланма, илмий мақола, тавсия, электрон адабиётлар яратилган ва нашр этилган. 

Кафедрада 2009 йили Психология (спорт) бакалавр йўналиши очилган бўлиб, ҳозирда 117 нафар талаба мазкур йўналишда таълим олишмоқда. Кафедра ташкил этилгандан буён 1 нафар ўқитувчи педагогика фанлари бўйича PhD ва 1 нафар ўқитувчи психология фанлари бўйича PhD фалсафа доктори номзодлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилди. Айни вақтда кафедра ўқитувчиларидан 4 нафари PhD диссертацияси, 2 нафари DSc диссертацияси устида иш олиб боришмоқда. Турли спорт федерациялари билан шартномалар тузилиб, спортчиларга психологик-педагогик йўналишда маслаҳатлар бериш, психокоррекцион, психодиагностик ишларни амалга ошириш борасида ҳам муайян натижаларга эришилмоқда. 

Кафедрадаги ўқув-меъёрий ҳужжатлар Давлат таълим стандартларига мувофиқ, барча фанлар бўйича маъруза, амалий, семинар ва лаборатория машғулотларидан ўқув материаллари Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланган намунавий ва ишчи ўқув дастурлар асосида тайёрланган. Ўқув материалларининг электрон вариантлари университет кутубхонасида мавжуд бўлиб, талабалар фойдаланиши учун барча шарт-шароитлар яратилган. Кафедрада шу кунга қадар 20 га яқин дарслик, ўқув қўлланма ва услубий қўлланмалар фойдаланиш учун университет ахборот ресурс марказига жойлаштирилган. 

Кафедрада истиқболдаги режалар ҳам ишлаб чиқилган. Режага мувофиқ, спортчи-ёшларни мусобақаларга тайёрлаш, уларга психологик маслаҳатлар бериш, психодиагностик фаолиятини яхшилаш асносида мураббий ва терма жамоалар аъзоларининг руҳий ҳолатини яхшилаш, таълим муассасаларида соҳа такомиллашишининг илмий-услубий асосларини ривожлантиришда учта асосий йўналишга эътибор қаратилмоқда: 

Биринчи йўналиш – мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчиларининг жисмоний ҳамда когнитив жараёнларини тадқиқ этиш тизимини психологик-педагогик асосларини такомиллаштириш. Бунда 2020-2023 йиллар орасида мактабгача тарбия ёшидаги болаларда жисмоний қобилиятлар ва когнитив жараёнларни ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш, болаларнинг ақлий ва жисмоний қобилиятларини аниқлаш методикасини мустаҳкамлаш, мактабгача ёшдаги болаларни сенсоматорикасини ривожлантириш бўйича тадқиқотлар ўтказиш режалаштирилган.

Иккинчи йўналиш – умумий ўрта таълим муассаси ўқувчиларининг умумий, махсус жисмоний ва шахс сифатларини ривожлантиришнинг инновацион восита ҳамда методларини ишлаб чиқишдан иборат. Бунда жисмоний имконияти чекланган ўқувчиларда шаклланган нотўкислик комплексини коррекция қилишда соғломлаштирувчи жисмоний машқлар, ҳаракатли ўйинлар ва психологик тренингларнинг аҳамиятини кўрсатиш, мактаб ўқувчиларининг қобилиятларини ва реакция кўрсаткичларини аниқлаш, ўспирин дзюдочиларнинг шахсий сифатларини ривожлантиришнинг психологик омиллари тадқиқ қилинмоқда.

Учинчи йўналиш – олий таълим муассасаларида мутахассисларни тайёрлашнинг психологик-педагогик шарт-шароитларини мустаҳкамлаш. Спорт психологлари касбий коммуникатив компетентлигини ривожлантириш, юқори малакали спортчилар мотивацияларининг жисмоний-психологик хусусиятлари, спорт жамоаларида мураббий-спортчи-ҳакам шахслараро муносабатларининг назарий асослари таҳлил этилмоқда.

Кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан 2020-2021 ўқув йилида Психология ва спорт психологияси, Умумий психология дарсликлари, Жисмоний тарбия ва спорт педагогикаси, Ёш даврлар психологияси, Психологик консультация ва психокоррекция, Онтогенез психологияси ўқув қўлланмалари чоп этилиши, 6 нафар ўқитувчи психология фанлари бўйича (PhD) фалсафа фанлари доктори ҳимоясини ўтказиши режалаштирилган. Кафедранинг 11 нафар профессор-ўқитувчилари Санкт-Петербургдаги Лесгафт номидаги Миллий жисмоний тарбия, спорт ва соғломлаштириш университетида ўзаро шартномага мувофиқ малака оширишади. 

 Бир сўз билан айтганда, бугун Спорт психологияси ва педагогика кафедрасида фаолият кўрсатаётган жонкуяр профессор-ўқитувчилар талабаларга назарий ва амалий билимлар бериб, малакали спорт мутахассисларини тайёрлашда салмоқли ҳисса қўшиб келишмоқда.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади, ўз мухбиримиз  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг