UZ

Сўнгги янгиликлар

10:23Осиё ўйинлари-2026. Якуний медаллар рейтинги маълум бўлди (ТОП-20) 0 09:58Самбо. Жаҳон чемпионатининг иккинчи кунида 5 та медаль! 0 09:05Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жанубий Кореяга етиб борди 0 17:43Осиё ўйинларининг ўн тўртинчи кунидан кейин медаллар жамғариш рейтинги қандай? (ТОП-20) 0 17:15Энтони Жошуа Фьюридан кейин ким билан жанг қилмоқчи эканлигини айтди 0 16:55Осиё ўйинларининг 14-кунини бешта медаль билан якунладик 0 16:24Ўзбекистондаги футбол мавсумини "куз-баҳор" форматига ўтказиш имкониятлари кўриб чиқилмоқда 0 14:39ESPN талқинига кўра 30 ёшгача бўлган энг яхши ММА жангчилари рейтинги эълон қилинди 0 11:28Самбо. Жаҳон чемпионатини иккита олтин медаль билан бошладик 0 20:05Расман: Отабек Шукуров Сербия клубига ўтди 0 19:47Осиё ўйинларининг сўнгги медалларга бой ўтадиган кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати маълум 0 18:50Осиё ўйинларининг ўн учинчи кунидан кейин медаллар жамғариш рейтинги қандай? (ТОП-20) 0 18:22Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркияга имкониятни бой берди 0 17:30Осиё ўйинларининг ўн учинчи кунида спортчиларимиз 9 та медаль қўлга киритишди: шулардан 4 таси олтин! 0 21:42Осиё ўйинларининг ўн учинчи кунида иштирок этадиган спортчиларимиз рўйхати билан танишинг 0

04 мар 17:40
Янгиликлар

Дзюдо

ЎзДЖТСУ ва ТДИУ билан ҳамкорлик Меморандумлари имзоланди ФОТОГАЛЕРЕЯ

Яқинда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил Париж шаҳри (Франция)да бўлиб ўтадиган XXXIII ёзги Олимпия ҳамда XVII Паралимпия ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини комплекс тайёрлаш тўғрисидаги Қарори эълон қилинган эди.

Қарорда спорт таълими тизимини тубдан такомиллаштириш ва рақамлаштириш, олимпия ва паралимпия дастурларига киритилган спорт турлари бўйича юқори натижадор ва олимпия спортчилар захирасини яратиш, лицензиялар сонини сезиларли даражада кўпайтириш, спорт менежментини такомиллаштириш, ҳар бир бўғинни аудитдан ўтказиш ва халқаро стандартларга мувофиқлаштириш, спорт базалари ва иншоотларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, замонавий стандартларга жавоб берадиган янги спорт объектларини барпо этиш, улардан мақсадли ва самарали фойдаланиш каби бандлар бўлиб, Ўзбекистон дзюдо федерацияси уларни амалиётга тадбиқ этишни бошлади. 

Бугун Федерацияда ташкил этилган тадбирда бу борадаги илк қадам ташланди. Ўзбекистон дзюдо федерацияси яқинда ўзининг қутлуғ 90 йиллигини нишонлаган Тошкент Давлат иқтисодиёт университети ҳамда Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия ва спорт университети билан ўзаро кенг қамровдаги ҳамкорлик меморандуми имзолади. 

Тадбирда ЎзДЖТСУ ректори Маҳмуджон Болтаев, ТДИУ ректори Конгратбай Шарипов, Миллий олимпия қўмитаси раиси ўринбосари, Ўзбекистон дзюдо федерацияси раиси Азизжон Камилов, спортимиз фидоийлари, дзюдо фахрийлари, ўқитувчи ва мураббийлар ҳамда терма жамоа аъзолари ҳозир бўлишди. Томонлар ўқув-машғулот йиғинларини ташкил этиш, илмий-услубий ва инновацион технологиялар асосида дзюдо спорт турини янада такомиллаштириш бўйича ўзаро ҳамкорлик қилишга келишиб олишди. 

Меморандумга кўра университет ҳудудида дзюдо зали бунёд этилади. Федерация машғулотларни ташкил этиш, малакали мураббийлар билан таъминлаш, машҳур дзюдочиларимиз иштирокида маҳорат сабоқларини ўтказиш, талабалар билан учрашувлар уюштириш каби қатор йўналишларга масъул бўлади. Ўз ўрнида университетлар томонидан халқаро мусобақаларда натижа кўрсатган дзюдочиларимизнинг ушбу олий ўқув даргоҳларидаги имтиёзли таҳсил олиши таъминланади.    

Маълумот учун, турли йилларда юқорида номлари келтирилган университетларда Армен Багдасаров, Андрей Штурбабин, Абдулла Тангриев, Ришод Собиров, Фарҳод Тўраев, Камол Муродов, Рамзиддин Саидов, Шарофиддин Лутфуллаев, Ҳикматуллоҳ Тўраев, Шокир Мўминов, Яҳё Мўминов, Наврўз Жўрақобилов сингари юртимиз дзюдоси довруғини дунёга танитган спортчилар таҳсил олишган. 

Бугунги кунда терма жамоа бош мураббийи Илиас Илиадис, Диёра Келдиёрова, Музаффарбек Тўрабоев, Муҳриддин Тиловов каби дзюдочиларимиз спортдаги фаолиятлари билан параллел равишда таҳсилни ҳам давом эттиришяпти.      

Ишонамизки, икки томонлама ҳамкорлик юртимиз спорти, хусусан дзюдоси ривожи учун хизмат қилади. Тадбир якунида томонлар ўзаро эсдалик совғаларини алмашишди. Тошкент Давлат иқтисодиёт университети ректори Конгратбай Шарипов Ўзбекистон дзюдо федерацияси раиси Азизжон Камиловни Университет ташкил этилганига 90 йил кўкрак нишони билан тақдирлади.    

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг