09 авг 16:14
Янгиликлар
Бокс/ММА
Пакьяо Турман ва Хорнга “йўқ!” деди
Саккиз вазн тоифасида жаҳон чемпиони Мэнни Пакьяо Кит Турман ва Жефф Хорнга қарши реванш жанги ўтказмаслигини маълум қилди.
Филиппинлик бокс афсонаси 20 июль куни WBA чемпионлик камари учун кечган жангда Турманни мағлубиятга учратган эди. Икки йил аввал эса у австралиялик Жефф Хорнга ютқазиб қўйганди. Ҳар икки боксчи ҳам Пакьяо билан яна бир бор жанг ўтказмоқчи эканликларини айтишган эди.
“Биз ҳеч нарсани исботлашга мажбур эмасмиз. Чунки, Пакьяо буни исботлаб бўлган. Турман ўз имкониятидан фойдаланиб бўлди. Ким у Хорн? Ишончни йўқотган яна бир боксчи. Ўйин тугади. Мэннини фақат битта реванш қизиқтиради. У ҳам бўлса Мейвезер билан жанг!”, - деди MP Promotions промоутерлик компанияси президенти Шон Гиббонс.
Маълумот учун, Мэнни Пакьяо айнан MP Promotions промоутерлик компаниясининг мижози ҳисобланади.
Ҳавола :
Фикрлар