UZ

Сўнгги янгиликлар

09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0 08:26Комплект медалларни қўлга киритган Ўзбекистон жаҳон чемпионатини нечанчи ўринда якунлади? 0 07:55UFC Fight Night 294 турнирининг бонус соҳиблари маълум. Улар орасида қозоқ жангчиси ҳам бор! 0 07:24"Реал" яна камбэк қилди, бу сафар "Сельта" мағлуб этилди 0 06:53UFC Fight Night 294: Прохазкани нокаут қилишди, Асу Алмабаев ютқазди ва бошқа натижалар 0 19:59Фазлиддин Рафиқов Жаҳон чемпионатини бронза билан якунлади 0 19:30Илия Топурия UFC'даги мотивацияси нима эканлигини айтди 0 18:22"Чемпионлик камарини қўлга киритишимга ишонаман". Прохазка Ульберг билан реванш ўтказишга умид қилмоқда 0 17:37"Октагон ташқарисида ҳам жанг қилишимиз мумкин". Двалишвили Нурмагомедов билан эҳтимолий реванш ҳақида гапирди 0 16:30ОЧЛ. "Ал-Иттиҳод"нинг малилик легионери "Пахтакор"га қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 15:15Енгил атлетикачи Хушноза Шавкатова энди АҚШнинг Орегон университети жамоаси шарафини ҳимоя қилади 0 14:12Алжамейн Стерлинг Волкановски билан жанг қилиб, икки вазн тоифасида чемпион бўлмоқчи 0 13:00Самбочиларимиз ШҲТ Очиқ турнирини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди 0 12:05Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум бўлди 0

03 апр 11:55
Янгиликлар

Бокс/ММА

Пакьяонинг жамоаси Мейвезерни шартномани бузганликда айблади

Флойд Мейвезер ва Мэнни Пакьяо ўртасидаги узоқ кутилган реванш жанги шу йилнинг сентябрь ойида бўлиб ўтиши мумкин.

Жанг бекор қилинишига ўтган дам олиш кунлари Лас-Вегасда мухлислар билан учрашувда ушбу қарама-қаршилик профессионал эмас, балки кўргазмалик жангн мақомига эга бўлишини маълум қилган америкаликнинг баёноти сабаб бўлди. Шу билан бирга, Филиппин томони шартнома профессионал жанг учун имзоланганини даъво қилмоқда.

"Айни пайтда жанг ҳали ҳам ўз кучида. Ҳеч қандай келишувни бекор қилиш йўқ. Флойд профессионал жанг учун шартнома имзолади. Мейвезер расман шартнома шартларини бузмоқда. Сўнгги уч ой ичида ҳеч ким жанг қаерда ўтказилиши ёки профессионал жанг бўлмаслиги ҳақида гапирмади. Унинг жамоасида барча шартномалар бор эди. У барча ҳужжатларни имзолади. Бизда ҳужжатларни электрон имзолаш хизмати орқали тасдиқлар, шунингдек, асл имзолар бор - барчаси қайд этилган", - деди "Manny Pacquiao Promotions" бош директори Жас Маур ESPN’га берган интервьюсида. 

Пакьяо вакили Мейвезернинг баёноти ўзининг мағлубият ва дурангсиз рекордини сақлаб қолиш истаги билан боғлиқ бўлиши мумкинлигини тахмин қилди.

"Агар у Мэннидан қўрқса ва профессионал жангда ўз рекордини хавф остига қўйишни истамаса, у бу келишувларни умуман имзоламаслиги керак эди. Буни тўғридан-тўғри айтсин, чунки Мэнни қўрқмайди. Биз тарихий воқеани амалга оширмоқчи эдик, у эса энди сўнгги лаҳзада шартларни ўзгартиришга ҳаракат қилмоқда. Бу унинг қўлидан келмайди деб ўйлаяпти. Йўқ, бўлмайди. Ҳа, бундай бўлмайди", - дея қўшимча қилди Матур.

Бундан ташқари, Матурнинг таъкидлашича, америкалик нафақат профессионал жангга шартнома имзолаган, балки бунинг учун олдиндан тўловни ҳам олган.

"Флойд турли томонлар билан ҳар хил саналарга мўлжалланган учта алоҳида шартномани имзолади. У уларнинг ҳар бири учун пул олди, шунингдек, Пакьяо билан жанг учун аванс олди", - дея хулоса қилди Матур.

Шу йилнинг февраль ойида Netflix стриминг платформаси Мейвезер ва Пакьяо 19 сентябрь куни Лас-Вегасдаги "Сфера" аренасида бўлиб ўтадиган бокс оқшомида реванш жангини ўтказишини расман эълон қилди.

Уларнинг биринчи жанги 2015 йилда бўлиб ўтган ва ҳакамларнинг якдил қарори ила америкаликнинг ғалабаси билан якунланганди. Ўша жанг 4,6 миллион пуллик трансляцияларни сотиш орқали мутлақ молиявий рекорд ўрнатган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг