UZ

Сўнгги янгиликлар

15:28WBC рейтинги янгиланди: Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 14:57Боксчиларимиз "Zuffa"даги жанг олдидан медиа тадбирларда иштирок этишяпти (ФОТО) 0 14:26Лос-Анжелес-2028: Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг Олимпиада саралашидаги рақиблари маълум 0 13:55Осиё Миллатлар кубоги. Ёш шахматчиларимиз ҳиндистонлик гроссмейстерларга муносиб қаршилик кўрсатишди 0 13:24Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди. Унда ММАчи Лазизхон Ўзбеков совриндор бўлди 0 12:53Бугун Ёшлар Олимпиадасидаги иштирокимиз якунланади 0 12:22Конте АПЛга қайтмоқчи — у ўз номзодини "Манчестер Юнайтед"га таклиф қилди 0 11:51Жаррелл Миллер ва Тони Йока Гана пойтахтида жанг қилади 0 11:20Tata Steel Chess 2027: Нодирбек Абдусатторов чемпионлик унвонини ҳимоя қилади 0 10:49Мадримовнинг вазнидаги собиқ чемпионнинг кейинги жанги санаси, манзили ва рақиби эълон қилинди 0 10:18Валерий Карпин: "Ўзбекистонда умуман бошқа даражадаги футболчилар пайдо бўлди" 0 09:47Махачев Усман Нурмагомедовнинг кечаги қилмишига муносабатини билдирди + ФОТО 0 09:16БАА қонунлари бўйича Усман Нурмагомедовни қандай жазо кутаётгани айтилди 0 08:45Илия Топурия Усман Нурмагомедовнинг ҳибсга олингани ҳақида хабар берди 0 08:14Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Россияга қарши майдонга тушади 0

27 дек 16:16
Янгиликлар

Олимпия ўйинлари, Осиё ўйинлари

Паралимпиячиларимизнинг Ханчжоу-2022 Осиё ўйинлари ва Париж-2024 Паралимпиадасига тайёргарлиги муҳокама қилинди

Барча спорт турлари қатори Паралимпия спортчилари ҳам яқинлашиб келаётган икки йирик мусобақа – Ханжоу-2022 Параосиё ўйинлари ҳамда Париж-2024 Паралимпия ўйинларига тайёргарликни ҳозирданоқ бошлаб юборган.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасида олдинда турган ана шу икки муҳим мусобақага тайёргарлик масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Ушбу йиғилишни МОҚ раиси ўринбосари Шерзод Ташматов олиб борди. Учрашувда Ўзбекистон Миллий Паралимпия ассоциацияси раиси ўринбосари Шарифжон Мўминжонов, шунингдек, МОҚ ҳамда Паралимпия ассоциациясининг мутахассислари иштирок этишди.

Йиғилиш кун тартибидаги асосий масала Ханжоу-2022 Параосиё ўйинлари ҳамда Париж-2024 Паралимпия ўйинларига кўрилаётган тайёргарлик жараёни, ушбу йирик мусобақалар олдидан селекция ишларини тўғри йўлга қўйиш орқали маҳоратли спортчиларни саралаб олиш борасида амалга оширилаётган ишлар бўлди. 

Бундан ташқари, ушбу икки нуфузли мусобақага Паралимпия спортчиларининг муносиб тайёргарлик кўришлари учун зарур бўлган шарт-шароитларни яратиш ҳақида ҳам сўз борди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг