UZ

Сўнгги янгиликлар

19:05Ёқубов реванш учун Гаирбековга ўз гонорарини беришга ҳам тайёр 0 18:40"Бу ҳақда ҳамма жим". Стрикленд UFC’ни кескин танқид қилиб, ташкилотни тарк этиш ниятини билдирди 0 18:11Алекс Перейра нима учун боксга ўтмаслигини тушунтирди 0 17:40Чеферин тўртинчи муддатга ўз номзодини қўйишга қарор қилди 0 17:14WBA Хайме Мунгиянинг жангини тасдиқламади ва вазиятга муносабат билдирди 0 16:30"Опетайяни осонгина мағлуб этаман". Шон Стрикленд боксга ўтишга тайёрлигини билдирди 0 15:41Жанибек Алимханулининг чемпионлик жанги қачон ва қаерда ўтиши маълум бўлди 0 15:12Меҳди Тартар: "Ўзбекистон билан мунтазам ўйнаш Эрон терма жамоасининг обрўсини туширмоқда" 0 15:07Илья Сибирцев Жаҳон кубогида совриндор бўлди (ФОТО) 0 14:41Жавоҳир Умматалиевнинг Лондондаги рақиби испаниялик бўлади 0 14:10UFC шарҳловчиси Жо Роган янги шартнома бўйича чорак миллиард доллар олади 0 13:39Мексикада рестлинг турнири чоғида 75 ёшли ҳакам қабул қилинган усулдан сўнг вафот этди + ФОТО 0 13:08"Ўғлимни катта дарвозадан эмас, орқа эшикдан чиқариб юборишди". Роналдунинг онаси терма жамоа атрофидаги машмашаларга муносабат билдирди 0 12:37Кормье Гэтжини огоҳлантирди: "Бундай қилиш ярамайди" 0 12:06Тошкентда сузиш бўйича Жаҳон кубоги бошланди 0

29 май 11:05
Янгиликлар

Бокс/ММА

Париж-2024 Олимпиадаси иштирокчиси проф боксдаги битта жангдан кейин фаолиятини якунлади

Теглар :  Делишиус Ори
Британиялик супероғир вазнли Делишиус Ори (1:0) боксдаги фаолиятини якунлаганини эълон қилди.

“Кўп ўйлаб кўрганимдан сўнг, мен таълим ва корпоратив дунёда фаолиятимни давом эттириш учун қўлқопларимни михга илиб, боксни тарк этишга қарор қилдим.

Бу спорт менга жуда кўп нарсаларни берди — ақл бовар қилмайдиган хотиралар, дунё бўйлаб саёҳат қилишда унутилмас тажрибалар ва дунёнинг энг катта саҳналарида ўз мамлакатимни намойиш қилиш учун кўплаб имкониятлар. 

Мен бу саёҳат учун абадий миннатдорман. Вақт ўтиши билан бир пайтлар боксга бўлган олов ва муҳаббатим аста-секин сўнаётганини англаб етдим. Ёшим улғайгани сари, мен шаффофлик ва ҳалолликни ҳамма нарсадан устун кўра бошладим. Профессионал боксчи бўлиш менинг иштиёқимни қайтадан уйғотади деб умид қилгандим, лекин ҳақиқат шундаки, бу содир бўлмади. Ҳар бир жангчи биладики, чўққига чиқиш учун сиз қилаётган ишингизга чуқур муҳаббат қўйишингиз керак ва бусиз олдинга йўл йўқ. Спортга ва ўзимга бўлган ҳурматим учун шараф билан нафақага чиқиш вақти келди", деди Ори.

27 ёшли боксчи 2024 йилги Олимпия ўйинларида Буюк Британия терма жамоаси шарафини ҳимоя қилиб, мусобақадаги биринчи жангида мағлуб бўлганди. Ори шу йил бошида Queensberry Promotions билан ҳамкорликда профессионал боксчига айланиб, 5 апрель куни Манчестерда дебют қилганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг