05 ноя 11:30
Янгиликлар
Теннис
Париж "Мастерс". Иккинчи 1/2 финалда кутилмаган натижа
Дунёнинг 17-ракеткаси бўлиб турган Григор Димитров Париж "Мастерс" турнирининг иккинчи финалчисига айланди.
Болгариялик теннисчи 2 соату 34 дақиқа давом этган 1/2 финалда сайёрамизнинг олтинчи ракеткаси, грециялик Стефанос Циципасни мағлуб этишни уддалади - 6/3, 6/7(1), 7/6(3). Охирги икки сет ғолиби тай-брекда аниқланди. Григор номдор рақибини иккинчи бор мағлубиятга учратди - 2:6.
Димитров 6, Циципас 12 та эйс зарбасини амалга оширган. Қўшхатолар 2 га 1, брейклар 1 га 0 кўринишида, болгариялик теннисчига фойдасига бўлди. Димитров фаолиятида иккинчи бор "Мастерс" турнирида финалида ўйнайди. 2017 йил Цинциннатида ўтган "Мастерс"да у ҳозиргача ягоналигини сақлаб келаётган "Мастерс" бош совринини қўлга киритганди. Бугун у Париж турнири чемпионлиги учун Новак Жоковичга қарши кортга чиқади.
Ҳавола :
Манба : gotennis
Фикрлар