UZ

Сўнгги янгиликлар

11:29Жавоҳир Синдаров тўртта босқичди Grand Chess Tour турниридаги иштирокидан қанча мукофот пули ишлаб олди? 0 10:58Сегреев гол урган ўйинда "Персеполис" йирик ғалабага эришди, Ўрунов айнан унинг ўрнига майдонга тушди 0 10:32Генри Сехудо боксдаги дебютини машҳур блогерга қарши ўтказади + ПОСТЕР 0 10:05Ёш шорт-трекчимиз Осиё очиқ кубогида кумуш медалга сазовор бўлди 0 09:26Grand Chess Tour: Жавоҳир Синдаров cовриндорлар сафида 0 08:57"Барселона" Гампер кубоги учун ўйинда "Ал Аҳли" клубини мағлуб этди + ВИДЕО 0 08:30Алекс Перейранинг жамоаси навбатдаги рақибни эълон қилди 0 07:57Пратес UFC билан янги шартнома имзолади, биринчи жанг – Махачевга қарши! 0 07:31Дана Уайт Хамзат Чимаевнинг жанг белгилаш ҳақидаги илтимосига изоҳ берди 0 19:02Жорий мавсум "Барселона" сардори ким бўлади? 0 18:30Эдсон Барбоза фаолиятини якунлади 0 17:53"Богданда босим бор эди". Маҳмуд Мурадов Гусковнинг Анкалаев билан жанги ҳақида гапирди 0 17:20Нурсултон Рўзибоевга мағлуб бўлган рус жангчисига янги рақиб берилди (ПОСТЕР) 0 16:43Расман: Диёр Имомхўжаев яна 4 йил ПФЛни бошқаради 0 16:14Мурат Гассиевнинг Баходир Жалолов билан жанг бўйича позицияси маълум бўлди 0

24 дек 08:46
Янгиликлар

Теннис

Павлюченкова Турга қайтиш эҳтимоли ҳақида гапирди

"Ролан Гаррос-2021" финалчиси, тиззасидан олган жароҳати сабаб сафдан чиққан Анастасия Павлюченкова Турга қайтиши ҳақида гапирди.

Дубайдаги кўргазмали турнирда россиялик теннисчи май ойидан бери биринчи яккалик учрашувини ўтказди ва унда Ига Свёнтекга 4/6, 3/6 ҳисобида ютқазиб қўйди.

"Мен биринчи марта жиддий жароҳатдан фориғ бўлиб, узоқ танаффусдан сўнг қайтдим. Фаолиятим давомида ҳеч қачон жароҳат олмагандим. Тўғри, бир неча йил давомида тиззам билан боғлиқ муаммолар бўлган. Аслида Римдаги турнирдан кейин мавсумни якунлашим керак эди.

Ўшандан бери бу жуда кўп вақт ва куч талаб қилди, лекин бу яхши, чунки мен Турнинг энг ёш теннисчиси эмасман. Қайтишни интиқлик билан кутаман!

Менимча, ҳозир ҳам яхши ўйнайман ва янада яхшиланишим мумкин. Аммо ким билади, мен ярим йилдан кўпроқ вақтни ўтказиб юбордим ва бу йил фақат учта турнирда қатнашдим. Шунинг учун ҳозир ўйинимдан нима кутишни билмайман. Мен ҳақиқатан ҳам теннисдан завқланишни хоҳлайман", - дея Павлюченкованинг сўзларидан иқтибос келтиради Tennis.com.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг