UZ

Сўнгги янгиликлар

19:22Ган Хокит билан реванш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 18:50"Мен кетишга тайёрман". Бруну Фернандеш танқидлар ва МЮдаги келажаги ҳақида гапирди 0 18:10Алекс Перейра: "Павлович ҳали бундай ўзига хос рақибга қарши жанг қилмаган" 0 17:29"Мен асосий даъвогарман. Махачев мендан қочди" - Карлос Пратес 0 16:52Диёра Келдиёрова Ута Абе билан солиштиришлари ҳақида: "Бу ҳудди Месси ва Роналдуни таққослагандек" 0 16:14Моуринью "Реал"нинг навбатдаги рекордини ўрнатди 0 15:30UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади 0 14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0

13 май 15:31
Янгиликлар

Бокс/ММА

Пэдди Пимблетт қачон октагонга қайтишини айтди

UFC енгил вазн (70 кг) рейтингида 8-ўринни эгаллаб турган Пэдди Пимблетт навбатдаги жангини қачон ўтказиши мумкинлиги ҳақида хабар берди.

"Ўзи аслида Чендлер билан жанггача ҳам октябрь ойида Абу-Дабидаги турнирда октагонга чиқишим аниқ бўлганди. UFC ҳар йили БАА пойтахтида рақамланган турнир ўтказиб келади. Мен бу шоуда жанг ўтказишни орзу қиламан. Ҳа, худди шундай. Ўйлашимча, айнан октябрь ойида навбатдаги жангим учун идеал вақт", – деди британиялик аралаш яккакураш устаси ўзининг YouTube-каналидаги подкастида.

Маълумот учун, 30 ёшли Пэдди Пимблетт 2021 йилдан бери UFC турнирларида ўз жангларини ўтказиб келади. Унинг ҳисобида 7 та ғалаба бор. Ҳозирча мағлубият ва муроса нималигини билмай келмоқда. Охирги жангини март ойида UFC 313 турнири доирасида америкалик Майкл Чендлерга қарши ўтказиб, номдор рақибини техник нокаутга учратган эди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг