UZ

Сўнгги янгиликлар

10:42Бектемир Мелиқўзиев рақибини нокаутга учратди 0 10:07Самбочиларимиз Жаҳон чемпионатининг биринчи куни 6 та медаль қўлга киритишди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 09:36Фабио Каннаваро: “Ҳақиқий лидерни жамоанинг ўзи танлайди” 0 09:05"Лаънати Конор". Сехудо UFC`ни Макгрегор билан шартномани узайтирмасликка чақирди 0 08:34ONE чемпиони Ислам Махачевни адабини бериб қўймоқчи 0 08:03Карлос Пратес Ислам Махачев билан жанг учун сўнгги муддатни белгилади 0 07:32Фабио Каннаваро: “Илгари муаммолар кийиниш хонасида ҳал қилинарди, ҳозир эса...” 0 07:01UFC Fight Night 293 тарози натижалари. Асосий жанг иштирокчиси рақибидан 10 кг оғир чиқди 0 20:26Махачев Колби Ковингтоннинг таклифини қабул қилди: "Унинг ҳеч қандай имконияти йўқ!" 0 19:38Жон Маккарти UFC`дан четлатилиш сабабларини айтди 0 19:07Португалия президенти Роналдунинг кетиши ҳақида: "Мамлакатни бутун дунёга танитганинг учун ташаккур!" 0 18:36Тошкентда бўлиб турган Ислам Махачев Шавкат Раҳмонов ҳақида фикр билдирди 0 18:11Акбар Жўраев 2 та жаҳон рекордини янгилаб, тўрт карра Жаҳон чемпиони бўлди 0 18:05Chennai Open. Кудерметова биринчи ракеткага қарши уч сетлик учрашув ўтказди 0 17:34Сафонов, Головин ва Батраков Россия терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин қайдномасига киритилди 0

19 июн 19:55
Янгиликлар

Бошқалар

Пешку туман болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ходимларининг мажбурий меҳнатга жалб этилганлиги юзасидан расмий баёнот

Теглар :  Пешку
Бугун, 19 июнь куни ОАВда Пешку туман болалар ва ўсмирлар спорт мактабида тренерларнинг мажбурий меҳнатга жалб қилинганлиги тўғрисида хабар эълон қилинди.

Ушбу хабар эълон қилиниши билан Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги топшириғига асосан, Бухоро вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси раҳбари бошчилигидаги масъул ходимлар мазкур ҳолатни ўрганиш мақсадида Пешку туман болалар ва ўсмирлар спорт мактабига етиб борди.

Маълумки, Республика Махсус комиссияси томонидан пандемия талабларининг юмшатилиши натижасида республикамизнинг барча «яшил» ҳудудларидаги болалар ва ўсмирлар спорт мактабларида спорт секциялари ва тўгараклари фаолияти қайта тикланмоқда.

Пандемия даврида икки ойдан ортиқ вақт давомида карантин талабларига риоя қилиш мақсадида болалар ва ўсмирлар спорт мактаби тўлиқ иш фаолиятини тўхтатган. Эндиликда спорт мактабида спорт секциялари фаолияти қайта тикланишига тайёргарлик кўриш мақсадида ички имкониятдан келиб чиққан ҳолда мактаб жамоаси мактаб ҳудудларини ободонлаштириш учун ихтиёрий равишда шанбаликка таклиф этилган.

Масъуллар томонидан ҳолат ўрганилгач, ходимларга ўз фаолиятидан ортиқча вазифа берган Пешку туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими бошлиғи ҳамда туман болалар ва ўсмирлар спорт мактаби директорига интизомий жазо чоралари қўлланилди. Шунингдек, Бухоро вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғига бу каби ҳолатлар бошқа такрорланмаслиги юзасидан қаттиқ огоҳлантириш берилди.

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тренерлар ва ходимларнинг ўзбошимчалик билан мажбурий меҳнатга жалб этилишини олдини олиш мақсадида тизимдаги барча ташкилот ва муассасаларда тушунтириш ишларини кучайтиради.

Маълум қиламизки, маҳаллий ёшлар учун Пешку тумани болалар ва ўсмирлар спорт мактабига қарашли марказий ўйингоҳ инвестиция дастури асосида қайта реконструкция қилиниб, жорий йилнинг ўзида фойдаланишга топширилади.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Kun.uz таҳририятига бу каби ҳолатлар бўйича муносабат билдирганлиги учун миннатдорлик билдиради ва келгусида жисмоний тарбия ва спортни аҳоли орасида оммалаштириш борасида ҳамкорлик қилишдан манфаатдор эканлигини маълум қилади.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг