21 дек 08:48
Янгиликлар
Петтис Фергюсонга қарши реванш жанги ўтказмоқчи
У кеча UFC Вегас 17 турнири доирасидаги жангини ярим ўрта вазн тоифасида ўтказиб, очколар ҳисобига кўра Алекс Моронони мағлубиятга учратганди. Петтис жангдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида енгил вазнга қайтиши ва илк жангидаёқ Тони Фергюсонга қарши реваншда октагонга чиқмоқчи эканини айтди.
"Ўйлашимча, Фергюсон билан реванш жангимиз кўпчиликка ҳам қизиқ бўлади. У кетма-кет иккита жангда кучли рақибларга мағлуб бўлди. Менга Тонини тамом бўлди дегувчилар ёқмаяпти. У хавфли рақиб. Илк жангимизда Фергюсон тирсак зарбаси билан мени "ушлаб" олганди. Энди ҳаммаси бошқача бўлади. Мен тўлиқ машғулот лагерини ўтайман. Аввалги жангдаги каби ҳаммаси тез амалга ошиб кетмайди", — деди Петтис.
Эслатиб ўтамиз, Фергюсон ва Петтис ўртасидаги илк жанг UFC 229 турнири доирасида ўтказилиб, унда Тони ғалаба қозонганди.
Фикрлар
Nu Tony agarda yutqazib qoysa
Aftarteti qomeydi
Ketgani yaxshi