UZ

Сўнгги янгиликлар

19:50"Мен нафас ололмай қолгандим". Топурия Гэтжи билан жангда олган жароҳатларини очиқлади 0 19:19Йен Мачадо Гэрри октагонга қайтмоқда 0 18:48Хамзат Чимаев: "Мен ҳақиқий чемпионман!" 0 18:17Фабио Каннаваро: "Агар А Серия клубидан таклиф тушса, буни..." 0 17:46Фёдор Емельяненко Хабиб Нурмагомедов билан кўргазмали жангга розилик берди 0 17:15Нодирбек Якуббоев Freestyle Friday ғолиби! 0 16:44"Бизнинг ҳикоямиз ҳали тугамади". Топурия Гэтжи билан реванш ўтказиш нияти борлигини билдирди 0 16:13Романо Аргентинага қайтиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишлар фонида Мессининг келажаги ҳақида гапириб ўтди 0 15:42Илия Топурия Ислам Махачев эҳтимолий жанг ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 15:11Хабиб Роналдунинг терма жамоадан кетиши ҳақида: "Унга қилинган муносабатни бир сўз билан ифодалаб бўлмайди" 0 14:40Муросасиз кечаётган самбо бўйича жаҳон чемпионати беллашувларидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 14:09Фабио Каннаваро: “Мақсадим ва орзуим — Италия терма жамоасини бошқариш” 0 13:38"Уни шунчалик ҳурмат қиламанки, юзига яна зарба бера олмайман" - Топурия собиқ рақиби ҳақида 0 13:07"Жастин ҳеч ким эмас. У ҳеч нарсани ҳал қилмайди". Топурия Гэтжи билан реванш ҳақида фикр билдирди 0 12:36Самбо бўйича Жаҳон чемпионатининг тантанали очилиш маросимидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0

11 дек 19:32
Янгиликлар

Бокс/ММА

PFL UFC билан рақобат қила оладими? Ёки бу шунчаки шиширилган лойиҳа бўладими?

Теглар :  UFCBellatorPFL
PFL Bellator’ни сотиб олди ва аралаш яккакурашлар соҳасида ката қадам ташлади.

Лига дарҳол UFC билан тенг шароитларда рақобатлашмоқчи эканлигини эълон қилди. Дана Уайт ва сайёрадаги энг яхши реклама вакиллари бунга бироз бошқача қаради. Ҳақиқатан ҳам PFL ушбу ниятини амалга ошириш учун ҳаракат қилмоқда, бироқ янада ишлаши лозим. Айтиш жоизки, яқин орада вазият бутунлай ўзгариб кетиши мумкин. 

Албатта, акциялар бирлашганига узоқ вақт бўлгани йўқ. Вазият ҳозирча силлиқ кўринмаяпти. Айниқса, йилнинг асосий турнири бўлиб ўтганини ҳисобга олсак, мусобақа ҳаяжонли лаҳзаларни тақдим эта олди, бироқ 6 чемпионлик жангидан фақатгина Магомед Магомедкеримов чемпион бўлган баҳс талабга жавоб бера олди, холос. Қолган жанглар жамоатчилик томонидан у қадар қабул қилинмади. 

Ижобий жиҳатлар сифатида аренанинг дизайни, саккизбурчакдан олинган суратлар буларнинг барчаси ҳақиқатан эътиборни тортмасдан қолмайди. Лекин Вашингтондаги аренада трибуналар гавжум эмаслиги кўриниб қолди. Эҳтимол, Bellator билан бирлашиш вазиятни тубдан ўзгартириши керакдир. Ахир биринчи жиддий мақсадлардан бири чемпионлар турнирини ўтказиш ҳисобланади. Тегишли вазн тоифаларидаги камар эгалари у ерда тўқнаш келишлари лозим. Шу ўринда савол туғулиши табиий – PFL вакиллари Райан Бейдер, Вадим Немков, Жонни Аблин ва Усмон Нурмагомедовлар уларга қарши чиқишганда, рақиблар қанчалик рақобатбардош бўлиши мумкин? 



Алоҳида нуқта Bellator чемпионларининг келажакда ташкилотда қолиши ёки қолмаслиги билан боғлиқ. Бу йигитларнинг деярли ҳар бири UFC’га ўтишга қодир. Катта эҳтимол билан улар шуни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Келишув натижасида олдинадиган энг қимматли активни сақлаб қолиш жуда қийин бўлади, бунга деярли ҳеч қандай шубҳа йўқ. Кўпгина PFL вакиллари ўзларини UFC’да синаб кўриш истаги бор эканлигини яшириб ўтирмаяпти. 


Кейинги қизиқарли нуқта - плей-офф тизимининг мавжудлиги. Бу бўлинишларнинг турғунлигига олиб келади. Турнирда фақатгина битта баҳс юқори мақомга эга бўлади – финал. Тасаввур қилинг, мусобақага катта гаров пуллари тикилмоқда, аммо чиқиш атиги битта. Охирги турнир айнан шундай бўлди. Балки, ташкилот бундай тизимдан воз кечишни ўйлаб кўриши керакдир. PFL UFC билан тенгма-тенг кураша олмаяпти, бу бор гап. Аммо шуни ҳам унутмаслик даркорки, акциялар бирлашганига узоқ бўлгани йўқ. Аслида 2023 йил охиригача содир бўлган барча нарса эски тизим асосида ўтакзилди. 2024 йил учун режалар жуда катта. Ҳамма нарса ташкилотнинг ўз қўлида, ислоҳотлар тўғри амалга оширилса, UFC учун муносиб рақиб бўлиши мумкин.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг