26 май 20:31
Янгиликлар
Порье афсона, аммо унинг бу сафарги рақиб Махачев… Ислам UFC рекордини такрорлаши мумкин (Мутолаа учун)
Кечанинг асосий кардида енгил вазн тоифасининг чемпиони Ислам Махачев ўз камарини америкалик Дастин Порьедан ҳимоя қилади.
"Олмос"нинг омадсизликларига қармай, шунча қилган меҳнати ва ҳаракатлари эвазига промоушен унга яна бир чемпионлик жанги учун имкон берди. Вазият ҳам айнан унинг фойдасига ишлади. Камар учун асосий даъвогар бўлган Гетжи ва Оливейра ўзларининг сўнгги жангида мағлубиятга учрашди. Шундай қилиб, Порье унвонга даъво қилувчи бошқа спортчилар йўқлиги боис чемпионлик жанги учун баҳс унга туҳфа этилди. Дастиннинг айтишича, вақт унга у қадар мос келмаган, бироқ чемпион бўлиш йўлидаги охирги баҳсни қўлдан бой бериш ниятида эмас.
“Мен Царукяннинг рад этиш қарорини жуда яхши тушунаман. У саккиз ҳафталик машғулот ўтказди, октагонга кирди ва ғалаба қозонди. Жангдан сўнг кимдир унинг олдига келиб, “Ҳей, олти ҳафта ичида жанг қилишга тайёрмисан”, деб сўрашининг ўзи нотўғри. Сиз аввал тикланишингиз керак, чунки баҳсдан кейин танада куч қолмайди. Ростини айтсам, олти ҳафта мен учун ҳам қисқа муддат, аммоменда “йўқ” дейиш имкони йўқ. Бу ўзим учун имконият, уни иложи борчиа маҳкам ушлаб туришим керак”, дейди америкалик жангчи. Дастин, шубҳасиз, енгил вазн тарихидаги энг яхши жангчилардан бири бўлиб, ҳатто чемпион бўлмаган бўлса ҳам ўз номини тарихга ёзиб қўйишга муваффақ бўлган. Муаммо шундаки, у Исламга муносиб рақиблик қила оладими ёки йўқ? Порьенинг октагонда камчиликлар оз эмаслигини ҳамма билади, Сен-Денига қарши тўқнашувда бу яққол кўзга ташланди.
Махачев бутунлай бошқа даражага етишди. Исламнинг ўзи эса ғалабани қандай қилиб ўзиникини қилишини шундай тушунтиради: “Менда осон жангнинг калити бор. Бу кураш, кураш ва яна кураш. Ўйлайманки, агар режага амал қилсам, уни осонгина мағлуб этаман. Хабиб ва мен Дастин учун энг ноқулай рақибмиз. Порьени курашга тортиб кетадиганлар унга доим муаммо туғдиради”, дейди россиялик спортчи. Шу билан бирга, биз Дастиннинг зарба бериш техникасини ҳурмат қилишимиз керак. Унинг мушти ҳар кимни силкитиши мумкин, лекин Махачев боши томон кам-камдан ҳолатда зарба ўтказиб юборади. Фақатгина карьераси бошланиши аввалидага нокаутли мағлубиятни қабул қилиб олганини айтмаса, у жангдан жангга тажрибалига айланиб бормоқда.
Россияликнинг мураббийи Хавьер Мендез Порьенинг маҳорати ҳали яхши эканлигини таъкидлади. “Менимча, Дастин Хабибга қарши жангдагидан кўра, анча улғайган, донороқ бўлиб қолган. У аввалгиданда хавфли. Бих жуда эҳтиёт бўлишимиз керак, ўз жангимизни шунчаки кўрсатишимиз лозим. Уни, албатта, осон рақиб деб бўлмайди. Баҳс осон бўлиши мумкин, бироқ биз бунга жиддий тайёргарлик кўрамиз. Порье – ажойиб жангчи.
Россиялик жангчи рақибини ҳурмат қилишини шундай таъкидлади: “Кўпчилик мени уни менсимайди, деб ўйлайди, аммо бу йигитда қаттиққўллик, хавфлилик ва катиа тажриба мавжуд. Дастин бизнинг вазнимиздаги энг кучли рақиблардан бири ҳамда у жуда яхши гилётинга эга. Ҳа, мен унинг гилётинини ҳурмат қилмаслигим мумкин, лекин маҳоратига шунчаки қойил қолмасдан илож йўқ. Гилётинга келсак, у бу ҳаракати билан бирор кимни калтаклаганини кўрмаганман. Балки бир кун келиб шундай бўлар, бироқ менга қарши беллашувда бундай бўлмайди”, дейди Махачев.
ММА’да кўп содир бўладигандек, ушбу тўқнашувда ҳам биттагина зарба баҳс масаласини ҳал қилиб қўйиши мумкин. Обьектив гапирадиган бўлсак, Порьенинг имкониятлари жуда паст. Америкаликка бўлган ишонч кундан-кунга пасайиб бормоқда. Исламнинг маҳорати аслида анча юқори ва у қийинчиликсиз Дастинни енгадиган кучга эга. Дуелда катта эҳтимол билан россиялик енгил вазндаги камарнинг энг кўп ҳимояланиш рекордини такрорлайди, америкалик бўлса, учунчи бор чемпионлик жангида мағлубиятга учрайди.
Ҳабиб Жўрабоев таржимаси
Фикрлар