04 сен 15:22
Янгиликлар
Поветкин Фьюри ёки Жошуа билан жанг қилишни истамоқда
"Соғлиғим кўтаргунга қадар бокс тушаман. Менга жанг вақтида адреналин ҳис қилиш ёқади.
Ҳар бир жанг - бу, тажриба. Сен хатоларингни кўриб, улар устида ишлашинг мумкин. Ҳали жанг қилиб, муносабатларга ойдинлик киритиб олишим керак бўлган боксчилар кўп.
Катта эҳтимол билан бу Диллиан Уайтга қарши реваншдир. Мен нима учун зарба ўтказиб юборганимни кўрдим. Энди ушбу хатоларни такрорламасликка ҳаракат қиламан.
Нокаут билан боғлиқ вазият? Зарба ҳудди автопилотдек учиб чиқди. Уни тайёрлаётгандим дея олмайман, аммо машғулотларда бу бўйича шуғуллангандик. Зарба энг керакли вақтда берилди.
Мен Тайсон Фьюри билан, шунингдек яна бир марта Энтони Жошуа билан жанг қилишни истардим. Уларнинг ҳар иккиси ҳам кучли. Профессионаллар ўртасида жаҳон чемпиони бўлмоқчиман. Мен ҳали бунга эришмаганман", - деди Поветкин.
Фикрлар