UZ

Сўнгги янгиликлар

15:41Жанибек Алимханулининг чемпионлик жанги қачон ва қаерда ўтиши маълум бўлди 0 15:12Меҳди Тартар: "Ўзбекистон билан мунтазам ўйнаш Эрон терма жамоасининг обрўсини туширмоқда" 0 15:07Илья Сибирцев Жаҳон кубогида совриндор бўлди (ФОТО) 0 14:41Жавоҳир Умматалиевнинг Лондондаги рақиби испаниялик бўлади 0 14:10UFC шарҳловчиси Жо Роган янги шартнома бўйича чорак миллиард доллар олади 0 13:39Мексикада рестлинг турнири чоғида 75 ёшли ҳакам қабул қилинган усулдан сўнг вафот этди + ФОТО 0 13:08"Ўғлимни катта дарвозадан эмас, орқа эшикдан чиқариб юборишди". Роналдунинг онаси терма жамоа атрофидаги машмашаларга муносабат билдирди 0 12:37Кормье Гэтжини огоҳлантирди: "Бундай қилиш ярамайди" 0 12:06Тошкентда сузиш бўйича Жаҳон кубоги бошланди 0 11:35Бектемир Меликўзиев чемпионлик жангидан четда қолди(ми?) Хайме Мунгиянинг кейинги рақиби ва жанг санаси эълон қилинди 0 11:04Тони Кроос мураббийлик фаолиятини бошлаши мумкин 0 10:33Бугун ҳам Жаҳон чемпионатида тўрт нафар дзюдочимизга мухлислик қиламиз (Жуфтликлар) 0 10:02Пётр Ян: "Мовсарнинг Волкни мағлуб этиш учун иккита варианти бор" 0 09:31Асу Алмабаевнинг мураббийи UFC камари собиқ даъвогарига қарши жанг учун тайёргарлик режасини ошкор қилди 0 09:02Суперлига. Бугун Тошкент дербиси бор, "Пахтакор" пешқадамга айланиб оладими? 0

03 фев 12:24
Янгиликлар

Шахмат

Пойтахтимизда яна бир нуфузли халқаро шахмат турнири старт олмоқда

3-12 февраль кунлари Тошкент шаҳри "Ал-Беруний" номидаги II Халқаро шахмат турнирига мезбонлик қилади.

Умумий мукофот жамғармаси 68 700 АҚШ долларини ташкил қилувчи мусобақа уч гуруҳда ўтказилади. "Мастерс" гуруҳида рейтинги 2600 ва ундан юқори бўлган 6 нафар хорижлик шахматчининг иштирок этишига рухсат берилган. "Челленжер" гуруҳида рейтинги 2500, "Фьючерс" гуруҳида эса рейтинги 2400 ва ундан юқори 6 нафар хорижлик шахматчи қатнашади.

Мусобақа 9 раундли айланма тизимда ўтказилади. Ҳар бир иштирокчига 90 дақиқа вақт ажратилиб, биринчи юришдан бошлаб ҳар бир юришга 30 сонияли қўшимча вақт қўшилади. Шахматчилар 30-юришгача дуранг таклиф қилишлари мумкин эмас.

Кучлилар жам бўлган "Мастерс" гуруҳида FIDE байроғи остида қатнашадиган россияликлардан Владислав Артемьев, рапид бўйича амалдаги жаҳон чемпиони Володар Мурзин, арманистонликлар Хайк Мартиросян, Шант Саргсян сингари таниқли гроссмейстерлар бор. Бу гуруҳда юртимиз шарафини ёш гроссмейстерларимиздан Абдумалик Абдусалимов, Муҳиддин Мадаминов, Ортиқ Ниғматов ҳамда ёшлар ўртасида икки карра жаҳон чемпиони Афруза Ҳамдамова ҳимоя қилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг