UZ

Сўнгги янгиликлар

20:31MMA оламининг Макгрегор - Холлоуэй жангига муносабати: "Конор Конорни мағлуб этди" 0 19:53Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий терма жамоасидаги фаолиятини давом эттирадими? 0 19:05Макгрегорнинг мураббийи шогирдининг UFC 329 турнирдаги мағлубиятини изоҳлади 0 18:39Макс Холлоуэй Макгрегор билан жанг вақтида реваншни тўхтатишни сўраган экан 0 18:14"Мени устимдан куляпсизларми?" Дана Уайт UFC 329 даги ноқулай ҳолатга изоҳ берди 0 17:47Инфантино Жаҳон чемпионати иштирокчиларини янада кўпайтириш эҳтимолини истисно қилмади 0 17:17Макс Холлоуэй UFC тарихида бундай натижани қайд этган 20-спортчига айланди 0 16:43UFC ҳавас қиладиган кардни жамлаган RAF турнирининг барча натижалари 0 16:16Макгрегор тилга кирди ва ғалати мағлубияти сабабини айтди 0 15:48Рафинья “Ал Ҳилол”га йўл оладими? 0 15:15Жастин Гэтжи фаолиятини якунлаш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 14:49Конор сўнгги бешта жангида тўртинчи марта мағлуб бўлди 0 14:13Жонбиби Ҳукмова Осиё чемпионатида иккинчи олтин медалини қўлга киритди 0 13:46Месси реферига эътироз билдирди: "Ҳурматсизлик қилманг!” 0 13:18Ярим финалга энг кўп қайси давлат терма жамоаси боксчилари етиб келди? 0

27 фев 08:17
Янгиликлар

Шахмат

Prague Masters. Нодирбеклар қўшҳоким, Якуббоев амалдаги тож соҳиби Гукеш билан ўйнади

Чехия пойтахти Прага шаҳри мезбонлик қилаётган шахмат бўйича Prague International Chess Festival 2026 турнирида иккинчи тур учрашувлари ўтказилди.

Мазкур шахмат фестивали тоифасига қараб учта гуруҳда ташкил этилмоқда. Кучлилар жам бўлган "Masters" гуруҳида ўзбекистонлик гроссмейстерлар — Нодирбек Абдусатторов ва Нодирбек Якуббоев ҳам бош соврин йўлида муваффақиятли одимламоқда. Ҳар икки шахматчимиз биринчи турда ғалабага эришганди.  

Кеча ўтказилган иккинчи турда гроссмейстерларимиз номдор рақибларига қарши қора доналарда ҳаракат қилишди ва якунда дурангга имзо чекишди. Нодирбек Абдусатторов эронлик Парҳам Мақсудлу билан муросага келди. Нодирбек Якуббоев эса амалдаги жаҳон тожи соҳиби, ҳиндистонлик Гукеш Доммараджу билан дуранг қайд этди. 

Prague Masters 2-турида испаниялик Дэвид Антон нидерландиялик Йорден ван Форестни, 1-турда Абдусатторовга ютқазган ҳиндистонлик Аравиндҳ Читамбарам эса америкалик Ҳанс Мок Ниеманнни мағлубиятга учратди. Қолган партияларда томонла муросага келишди. 

Иккинчи турдан сўнг турнир жадвалида Нодирбек Абдусатторов, Нодирбек Якуббоев ва чехиялик Давид Навара 1,5 очкодан жамғариб, пешқадамлик қилишяпти. Икки Нодирбек қўшимча кўрсаткичларга кўра биринчи ва иккинчи ўринларни банд этган. 

Бугун 3-турда Нодирбек Абдусатторов оқ доналарда германиялик Винсент Кеймерга, Нодирбек Якуббоев эса америкалик Ҳанс Мок Ниеманнга қарши ўйнайди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг