UZ

Сўнгги янгиликлар

22:25Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Иккита терма жамоамиз мағлубиятларни қабул қилиб олди 0 18:30Александр Волкановски Рамазон Темировнинг вазнидаги чемпион ҳақида фикр билдирди 0 17:12"Райан Гарсия фақат фаолиятини тугатган жангчилар билан жанг қилмоқчи" - Теренс Кроуфорд 0 16:00"Тоттенхэм" Икардини эркин агент сифатида ўз сафига қўшиб олиши мумкин 0 14:54Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: бугунги рақибларимиз ва жуфтликлар билан танишинг 0 14:19"Топурия Гэтжи билан реваншга лойиқ эмас" - Арман Царукян 0 13:42Умар Кремлёвга Латвияга киришни тақиқлаб қўйишди 0 12:30"Челси" ўз юлдузини "Ливерпуль"га 100 миллион фунтга сотишдан бош тортди 0 11:49Дмитрий Биволнинг фаолиятидаги энг катта гонорар маълум қилинди 0 10:26Тарихий муваффақият: Ўзбекистон парашахмат терма жамоаси Олимпиадада илк бор бронза медалларини қўлга киритди! 0 09:45Ўсмирлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатининг иккинчи кун ғолиб ва совриндорлари 0 08:35Англия Лига Кубоги. "Манчестер Сити" "Норвич Сити"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди 0 07:37Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: 3-тур жуфтликлари маълум 0 20:38Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Ўзбекистон асосий жамоаларида ғалабалар, учинчи терма жамоа Германияга ютқазди (барча натижалар) 0 19:02Арман Царукян нима учун UFC чемпионлик камари учун барча пулидан воз кечишга тайёрлигини тушунтирди 0

06 май 07:01
Янгиликлар

Тадбирлар, Токио-2020

Президент берган топшириқлар бўйича вазифалар белгиланди

Теглар :  МОҚОлимпиада
Хабарингиз бор, куни кеча Туризм ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси раҳбарияти Президентимиз қабулида бўлиб, Токио-2020 Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёргарлик бўйича тақдимотни намойиш қилишди.

Ҳозирги вақтда делегациямиз ҳисобида Токио-2020 Олимпия ўйинларига 41 та, Паралимпия ўйинларига эса 16 та йўлланма мавжуд. Яқин вақт давомида Олимпия ўйинларига 32 та, Паралимпия ўйинларига эса 30 та лицензия қўлга киритилиши режалаштирилган. Шубҳасиз, бундай кўрсаткич давлатимиз раҳбарини қониқтиргани йўқ ва бу борада юртбошимиз томонидан хақли, танқидий фикрлар билдирилди. Кеча Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасида мазкур учрашувда юклатилган вазифалар бўйича йиғилиш бўлиб ўтди. Унда МОҚ раиси Рустам Шоабдураҳмонов ва унинг биринчи ўринбосари Равшан Ирматов, МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов, Қўмита раиси ўринбосари Шерзод Ташматов, МОҚ қошидаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази, Олимпия спорт турлари бўйича федерация ва ассоциацияларнинг мутасадди раҳбарлари иштирок этишди.

Тадбирни МОҚ раиси олиб борди ва давлатимиз раҳбари билан ўтган учрашувдан олинган хулосалар хусусида гапириб ўтди.

“Токио Олимпиадасига жуда қисқа вақт қолди. Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси давлатимиз, ҳукуматимиз ва халқимиз олдидаги масъулиятини тўла ҳис қилади ва қисқа вақт ичида Токио Олимпиадасига тайёргарлик ишларини қайтадан кўриб чиқиб, лицензиялар сонини ошириш, натижаларни яхшилашга бор куч ва имкониятини ишга солади. Биз федерация ва ассоциациялар раҳбариятидан ўз ишларини тўғри ташкил қилиш, режаларни обдон муҳокама қилиш, келишиш, зарур чораларни кўриш ва қабул қилинган буйруқ ва қарорлар ижросини сўзсиз таъминлашингизни сўраймиз. Бу борада Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси махсус чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқди. Унда МОҚ ва унинг қошида тузилган РСТИАМ ҳамда Тезкор штаб, федерация ва ассоциацияларнинг мутасадди раҳбарларига ўз ишларига янада профессионал ёндашиш, мавжуд муаммоларни ич-ичидан ўрганиш ва тез фурсатда ечим топиш, Токио-2020 Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёргарлик режаларини яна бир карра батафсил қайтадан кўриб чиқиш бўйича тегишли вазифалар белгилаб берилган”, – деди Рустам Шоабдураҳмонов.

Равшан Ирматов ҳам ушбу учрашув бўйича фикрларини билдирар экан, масъулиятли кунлар яқинлашиб келаётганига урғу берди.

“Вақтлари жуда ҳам тиғиз ва жуда кўп юмушлари бўлишига қарамай муҳтарам юртбошимиз бизни қабул қилдилар. Суҳбат давомида Олимпиададаги ғалабаларимиз билан халқимизга қувонч улашишимиз зарурлигини алоҳида таъкидладилар. Биз мутасаддилар 1 куннинг ўзида Президентимиз берган топшириқлар бўйича ўз вазифаларимизни муҳокама қилиб, олдимизда турган режаларни яна бир карра кўриб чиқдик”, – деди МОҚ раисининг биринчи ўринбосари.

Мазкур режага кўра, МОҚ раҳбарияти орасида Олимпия ўйинларига йўлланма олган федерациялар тақсимланган ва мутасаддилар мусобақагача бўлган даврда бириктирилган терма жамоаларнинг тайёргарлигини шахсан назорат қилиб боришади.

Тадбир давомида МОҚ раисининг ўринбосари Шерзод Ташматов ва РСТИАМ директори Абдушукур Садиков ҳам сўз олиб, спортчиларнинг тайёргарлиги, саломатлиги ва эмлаш ишларининг бошланиши хусусида гапириб ўтишди. Мутасаддиларнинг маълум қилишича, эртага РСТИАМда спортчиларимизни коронавирусга қарши эмлаш жараёни расман бошланади.

Йиғилишда федерация ва ассоциациялар раҳбарлари ҳам сўз олиб, белгилаб берилган топшириқлар ижросини таъминлаш, Токио Олимпиадасига тайёрланиш мобайнида Туризм ва спорт вазирлиги, Миллий Олимпия қўмитасига камарбаста бўлишларини таъкидлашди.

Тадбир сўнгида МОҚ раиси спортчиларимизни эмлаш бўйича ўз хулосаларини билдирди:

“Авваламбор, Президентимизга, ҳукуматимизга ўз фуқароларининг саломатлиги ҳақида шунчалик қайғураётганлари учун миннатдорчилигимизни билдирамиз. Ваҳима қилиш керак эмас. Барча ишни тартиб билан амалга оширсак, мақсадга эришамиз. Асосийси, бизни давлатимиз қўллаб-қувватламоқда. Биз спортчиларимизнинг саломатлигига жавоб берамиз. Улар бизнинг олтин авлодимиз. Зарур бўлса, ҳар ҳафта, ҳар кун ПЗР ва бошқа таҳлилларни олиб, уларнинг саломатлиги қаттиқ назоратга олинсин”.

МОҚ раиси РСТИАМ раҳбарига атлетларнинг саломатлигига шахсан жавоб беришини таъкидлади. Шунингдек, Президентимиз топшириқлари асосида Олимпиадага тайёргарлик бўйича ишлаб чиқилган чора-тадбирлар режасида белгиланган масъулларга ўз ишларига профессионал ёндашиш, ундаги вазифаларни сўзсиз бажариш лозимлиги айтилиб, иш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча кўрсатмалар берилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг