UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12WBC президенти Фьюри — Жошуа жанги ҳақида фикр билдирди 0 18:42Аргентиналик мураббий "Нефтчи"дан кетди 0 18:18Сехудо Хабиб нега ММА тарихидаги энг буюк жангчилар қаторида бўлмаслиги кераклигини тушунтирди 0 17:45"Алекс Перейра оғир вазнда қолади" - мураббий 0 17:17Дастин Порье Махачевнинг Иэн Гэррига қарши жангини баҳолади 0 16:42Мюнхен 2028 йилги Чемпионлар Лигаси финалини қабул қилмоқчи 0 16:20"У ярим оғир вазнда жанг қилиши керак". Хавьер Мендес — Махачевнинг эҳтимолий рақиби ҳақида 0 15:46Турки Ал аш-Шейх Иноуэ - Родригес жангини ташкил қилиш билан шуғулланмоқда 0 15:09Жон Жонс Ислам Махачевни барча даврларнинг энг буюк жангчиси деб тан олишдан бош тортди 0 14:38"Барселона" "Фенербахче" дарвозабонини ижарага олмоқчи 0 14:13Порье Хабиб ва Махачев жанг қилган тақдирда уларнинг қай бири ғолиб бўлишини тахмин қилди 0 13:46Ўзбекистон делегациясининг Аичи-Нагоя-2026 ёзги Осиё ўйинларига тайёргарлиги муҳокама қилинди 0 13:21Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги рақибларини билиб олди 0 12:54ЕЧЛ. Раҳмоналиев жамоаси "Хапоэль Бир Шева"га мағлуб бўлди, олдинда жавоб учрашуви бор 0 12:23UFC 332 турнири учун бир қатор юлдузли жанглар эълон қилинди 0

28 ноя 14:22
Янгиликлар

Шахмат

Prezident Cup. Чемпионлик тақдирига таъсир қилувчи 8-тур учрашувлари бошланди

Пойтахтимиздаги Халқаро шахмат академияси мезбонлигида ўтаётган нуфузли халқаро мусобақа ўзининг ҳал қилувчи палласига келди.

Дунёнинг кўзга кўринган гроссмейстерлари мукофот жамғармаси 75 000 АҚШ долларини ташкил этувчи Prezident Cup мусобақаси бош соврини учун баҳс олиб боришяпти. Бироз аввал 8-тур партиялари бошланди. Кечаги ғалабаси эвазига пешқадамликни қўлга олган Жавоҳир Синдаров турнирнинг иккинчи сараланган иштирокчиси Ниҳал Сарин (Ҳиндистон, 2676)га қарши қора доналарда ҳаракат қилмоқда. 

Биринчи доскада мусобақанинг биринчи тартиб рақамли шахматчиси Нодирбек Абдусатторов оқ доналарда хитойлик Ху Мингуи билан муносабатларига ойдинлик киритиб оляпти. Кеча ўзбек дербисида Нодирбек Якуббоевни мағлуб этган Шамсиддин Воҳидов ҳинд шахматчиси Нилаш Саҳага қарши дона суряпти.     

Мусобақа якунланишига икки тур қолган бир пайтда Жавоҳир Синдаров ва Ниҳал Сарин 6 тадан очко жамғаришган. Шамсиддин Воҳидов ва Нилаш Саҳа ҳисобида 5,5 тадан очко бор. Айнан мана шу икки жуфтликдаги ўйин натижаси чемпионлик тақдирига катта таъсир ўтказади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг