UZ

Сўнгги янгиликлар

10:46ESPN талқинига кўра дунёнинг энг яхши ҳужумкор ярим ҳимоячиси аниқланди. Беллингем – 2, Шерки – 4, Мактоминей – 8-ўринда! 0 10:20Махачевнинг мураббийи: "Ислам Хабибдан ўзиб кетди" 0 09:54“Президент Олимпиадаси” ва Осиё ўйинларига тайёргарлик жараёни кўриб чиқилди 0 09:27Икки юнон-рум курашчимиз Жаҳон чемпионати шоҳсупасида + ФОТО 0 08:53Мусиала нега хушини йўқотаётганини тушунтирди 0 08:28Ислам Махачев: "Оёғим узунроқ бўлганида эди..." 0 07:59Grand Chess Tour: Синдаровда кетма-кет иккинчи ғалаба, бугун чемпионлик Со билан баҳсда ҳал бўлади 0 07:32Таэквондочиларимиз Покистондаги турнирни 4 та медаль билан бошлашди. Шарифини ўзгартирган Светлана ҳисобида кумуш! 0 07:01Ашурматов ва Ҳамробеков тўлиқ ўйнади, Машарипов захирада қолди 0 20:08Шоҳжаҳон Эргашев Шаҳрам Ғиёсовнинг гапларига жавоб қайтарди 0 19:32Ислам Махачев Гэрри билан жангдан икки кун ўтиб юзини кўрсатди + ФОТО 0 18:57UFC рейтинги янгиланди. Рамазоннинг собиқ рақиби Топ-15`га қайтди. Исламнинг вазнида вазият қандай? 0 18:23Туркия клуби россиялик футболчини 25 млн еврога сотиб олмоқдa 0 17:54Сехудо Махачевни ММА тарихидаги энг буюк жангчи деб ҳисобламайди 0 17:27Холмурод Нурматов ҳам Mangu MMA Лигаси билан шартнома имзолади (ВИДЕО) 0

19 авг 09:54
Янгиликлар

Тадбирлар

“Президент Олимпиадаси” ва Осиё ўйинларига тайёргарлик жараёни кўриб чиқилди

Спорт вазирлигида “Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари” мусобақаларининг якуний босқичи – “Президент Олимпиадаси” ҳамда яқинлашиб келаётган Аичи-Нагоя-2026 ёзги Осиё ўйинларига тайёргарлик масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Спорт вазири ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов олиб борган йиғилишда МОҚ раиси ўринбосари Шерзод Ташматов, шунингдек, федерация ва ассоциацияларнинг масъуллари иштирок этишди.

Даставвал, “Президент Олимпиадаси” баҳсларига ҳозирлик жараёни муҳокама қилинди. Расмийлар бу йилги беллашувларда қатнашаётган ёшлар 2029-йил пойтахтимизда ташкил этиладиган ёшлар Осиё ўйинларида иштирок этиши кутилаётган авлод бўлгани боис селекция жиҳатларига алоҳида аҳамият қаратиш зарурлигини таъкидлашди. Қолаверса, йиғилиш давомида ташкилий масалалар, мусобақалар жадвали, шаффоф ҳакамликни таъминлаш каби йўналишларга алоҳида эътибор берилди.

Шунингдек, Аичи-Нагоя-2026 ёзги Осиё ўйинларига ҳозирланаётган терма жамоаларимизни бўлажак мусобақага пухта тайёрлаш, спортчиларга барча керакли шароитларни яратиш масалалари ҳам атрофлича кўриб чиқилди. Расмийлар томонидан федерация ва ассоциациялар масъулларига барча терма жамоаларнинг Японияга бориш режасини яна бир карра таҳлил қилиш, мавжуд камчилик ва муаммоларни бартараф этиш бўйича керакли тавсиялар берилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг